3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

 
 
6-расм. Иссиқ ва совуқ компресслар 
Совуқ компресс (примочка)дан
организмнинг бирор жойини совитиш мақсадида 
фойдаланилади. Совуқ компресс ўткир ва маҳаллий яллиғланиш жараёнлари рўй 
берганда, лат еганда, оғриқ пайдо бўлганда, бурун қонаганда, юрак ўйнаганда, ҳарорат 
кўтарилганда қўйилади. 
Совуқ компрессни тайёрлаш: бир неча қават қилиб букланган докани совуқ сувга 
ҳўллаб сиқилади, сўнг тананинг керакли жойига қўйилади. Иситмалаётган беморларга 
ёқимли ҳид келиши учун совуқ компресс тайёрлаётган вақтда бир стакан сувга бир қошиқ 
одеколон қуйиб аралаштириб қўйилади. Совуқ компрессни ҳар 2-3 минутда алмаштириб 
туриб, 2 соат қўйилади. Битта компресс баданга қўйилганда иккинчиси совуқ сувда 
туриши лозим Бу эса беморларга қулай ва ижобий таъсир кўрсатади. 
Иситгич - 
кўпинча яллиғланиш тугунчаларининг тез сўрилиши учун ишлатилади, 
шу билан бирга оғриқни қолдиради. Иситгичлар резинали, электрли бўлади.
Иситгичдан ичкарироқдаги тўқима ва органларни иситиш учун фойдаланиш 
мумкин. Бундан ташқари, иситгич тиришиш ва тортишиш натижасида ҳосил бўлган 
оғриқни камайтириш учун ҳам ишлатилади.  Ўткир 
яллиғланиш 
жараёнларида 
(аппендицитда), қон кетганда, лат еганда, шикастланганда биринчи соатларда иситгич 
қўйиш мумкин эмас. Иситгичдан фойдаланганда, қуйидагиларга амал қилинади: 
1. Иситгич қўйилган жой текшириб турилади ва терининг иссиқлик даражаси 
эътиборга олинади. 
2. Иситгичнинг тўртдан уч қисмига ёки ярмига сув солиниб, ҳавоси 
чиқариб ташланади. 
3. Иситгич бирор мато ёки сочиққа ўраб қўйилади. 
4. Иситгичнинг бутунлиги ва оғзи яхши беркитилганлигига эътибор берилади. 
Иситгичнинг қанча вақт қўйиш кераклигини врач белгилайди. Агар иситгич узоқ вақт 
туриб қолса, беморнинг бадани куйиши мумкин. Баъзан иситгич ўрнига иссиқ қум, арпа, 
кепак солинган халта ишлатиш мумкин.
Иссиқ қумдан фойдаланган вақтда халта бир неча қават газмол ва чойшаб ёки сочиқ 
билан ўралади. Халта совишига қараб ўралган буюмни аста-секин камайтириб борилади. 
Беморлар оёғида шиш бўлса ёки сезувчанлиги камайса, иссиқ иситгич қўйиш мумкин 
эмас. Терининг қизарган жойига вазелин суртиш лозим.
Иситгич ўрнида иссиқ сув солинган шишадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан 
ташқари, электр иситгич ҳам ишлатилади. Унинг иситиш даражаси реостат билан 
тўғрилаб турилади. Бундай иситгичнинг регулятори шнурли ёстиқчага туташтирилган 
бўлади. 



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish