3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

Ўткир томир етишмовчилиги
- бу артериал қон босимини тушиб кетиши ҳисобига 
қон томирлар тонусини пасайишидир. Айни вақтда юракка веноз қон келиши камаяди, 
юракнинг қон хайдаши пасаяди, тўқима перфузияси ва модда алмашинуви бузилади, бош 
миянинг гипокцияси ривожланади, организмнинг ҳаётий зарур функциялари сўнади. 
Ўткир юрак етишмовчилигини учта клиник кўриниши фарқланади: ҳушдан кетиш, 
коллапс, шок. 
Ҳушдан кетиш
- қисқа муддатли бўлиб, юрак фаолиятининг сусайиши ёки 
миянинг қон билан таъминланишини бузилиши натижасида қисқа муддатда рўй 
берадиган ҳолат.
Этиологияси. Руҳий изтироб, ҳаяжонланиш, оғриқ (буйрак, жигар оғриғи), ичак 
санчиқи, офтоб уриши таъсирида баъзида горизонтал ҳолатдан тик ҳолатга ўтганда ва 
бошқа ҳолларда учрайди. Кўпинча ўта толиққан, оч қолган, инфекцион касалликлар 
билан оғриган кишиларда кузатилади. Ҳушдан кетиш марказий нерв системаси ёки юрак 
фаолияти бузилганлигининг белгиси бўлиши мумкин. 
Белгилари: ҳушдан кетиш олдидан беморнинг боши айланади, бўшашади, кўзи 
тинади, қулоғи шанғиллайди. Қўл-оёқлари увишади баъзан ҳушдан кетиш ҳолати шу 
белгилар билан ўтиб кетиши, бемор ҳушини бутунлай йўқотмаслиги ҳам мумкин. Ҳушдан 
кетишда беморнинг нафас олиши сустлашиб, кўз қорачиғи тораяди, сўнг кенгаяди ва 
ёруғликдан таъсирланмайди, пулси заифлашади. Танасини муздек тер босади, ранги 
оқариб, тўсатдан йиқилади.
Ҳушдан кетиш бир неча секунддан 1-2 минутгача, баъзан ундан кўпроқ давом 
этади. Юрак қон-томир системасида жиддий ўзгаришлар бўлмаса, ҳушдан кетиш тезда 
ўтиб кетади, беморнинг эс-ҳуши, ранги ўзига келиб, пулси ва нафас олиши нормаллашади. 
Бироқ ҳолсизлик бош оғриғи, хорғинлик аломатлари узоқ вақт сақланиб қолади. 
7-расм. Хушдан кетиш 
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ҳушдан кетишга сабачи бўлган омиллар тезда 
бартараф қилинади. Кўп ҳолларда тез ёрдам кўрсатиш мақсадида беморни боши паст, 
оёқлари эса баландроқ қилиб ётқизилади. Бундай вазиятда миянинг қон билан 
таъминланиши яхшиланади. Сиқиб турган кийимлардан бўшатилади, хонага тоза ҳавони 
кириши таъминланади, беморнинг юзига совуқ сув сепилади, нашатир спиртидан 
хидлатилади. Одатда беморнинг хушини тиклаш учун юқоридаги муолажалар етарли. Узоқ 
вақт давом этган хушдан кетишда беморга 1 мл кордиамин ёки 1 мл 10 % ли кофеин 
эритмаси юборилади. 
Шок
- ҳаддан ташқари кучли таъсиротлар натижасида асаб, эндокрин, қон 
айланиши, нафас олиш системалари фаолиятининг ҳамда моддалар алмашинувининг 
бузилиши билан характерланадиган хавфли ҳолат.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish