3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

Биринчи тиббий ёрдам. Ҳушидан кетганда беморни ҳушига келтириш учун тоза ҳаво 
билан таъминланади. Хона шамоллатилади, сиқиб турадиган кийимлари бўшатилади. 
Коллапсда дарҳол шифокор чақирилади, у келгунча беморни ўринга ёстиқсиз, оёқларини 
баландроқ қилиб ётқизилади, оёғига грелка қўйилади, иссиқ чой ёки кофе ичирилади, нашатир 
спирити ҳидлатилади, бемор ётган уйга тоза ҳаво киритилади. Коллапсни келтириб чиқарган 
сабабларни бартараф қилиш (қон оқишини тўхтатиш, интоксикацияга қарши курашиш) 
беморга руҳий ва жисмоний жиҳатдан тўла ором бериш, иситиш зарур. Тери остига 0,5 мл 
0,1% ли адреналин, 1,0 мл 25 % ли кофеин эритмаси тери остига 1,0-2,0 мл, 0,2 % ли 
норадреналин, 1,0 мл 1,5% ли мезатон эритмаси вена ичига инъекция қилинади. 
Аналептиклар (кордиамин), глюкокортикостероидлар (преднизолон) тавсия этилади. 
Гипертоник криз

қон босимининг тўсатдан юқори кўрсатгичларгача кўтарилиши 
билан кечадиган ҳолат ҳисобланади. Қон босимининг кўтарилиши туфайли мияда бир қатор 
ўзгаришлар юзага келади.
Гипертоник криз гипертония касаллигининг асоратидир. Турли асаббузарликлар, узоқ 
вақт дам олмасдан меҳнат қилиш ва жисмоний зўриқишлар, туз ва сувни кўп миқдорда 
истеъмол қилиш, об-ҳаво ўзгаришлари (ҳавонинг совиб кетиши, намлик кўпайиши, кучли 
шамол, магнит бўронлари), спиртли ичимликларни кўп ичиш, кашандалик, кучли шовқин, 
шифокор буюрган дориларни ичишни тўхтатиб қўйиш, турли аллергик реакциялар, простата 
безининг хавфсиз ўсмаси (аденома), жуда чуқур куйишлар, бош мия ишининг вақтинчалик 
бузилиши ва холестеринга бой ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш бу касалликка олиб 
келувчи омиллардир.
Белгилари. Эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учрайдиган гипертоник криз 
куннинг ҳар қандай вақтида юз бериши мумкин, бироқ кўпинча кечга яқин содир бўлади. 
Яна бир муҳим белги шуки, касаллик тўсатдан бошланади. Кўпинча кризнинг 
бошланаётганини одам ўзида сезади, бош айланиши, қалтираш, қўрқув, хавотир юзага 
келади. 
Кўпчилик беморларда гипертоник криз вақтида қон босими 200/120 мм. симоб 
устунигача ошади. Қон босими паст юрадиган одамларда гипертоник криз белгилари яққол 
билинади. Лекин баъзида одамда қон босими ҳаддан ортиқ кўтарилган бўлса-да, унинг 
белгилари билинмаслиги мумкин (кексаларда, қандли диабетга чалинган кишиларда). 
Гипертоник криз вақтида мия томирларидаги босим ошиб кетади. Шу туфайли 
миянинг шикастланишига хос белгилар пайдо бўлиши мумкин. Жуда кучли бош оғриғи, 


бошда “шовқин” ҳисси, кўнгил айниши, қайт қилиш, кўз олди қоронғилашиши, уйқучанлик, 
эс-ҳуш бузилишлари шундай белгилардир. 
Ўрта ёшли одамларга нисбатан кексаларда гипертоник криз тез-тез такрорланиб туришга 
мойил бўлади, шунингдек, юқорида айтиб ўтилгани каби тўсатдан эмас, балки аста-секинлик 
билан бошланади. Қарияларда бош оғриғи кучлироқ билинади, асосан энса соҳасида оғриқ 
кузатилади, халқ тилида бу “гардан тортиши”, деб аталади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish