3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

Систолик босим - артериал системада чап қоринча систоласидан кейин пайдо 
бўладиган пулс тўлқини максимал кўтариладиган вақтдаги босимдир
Диастолик босим эса юрак диастоласи охирида пульс тўлқини тушган вақтда 
юзага келади. Систолик ва диастолик босим ўртасидаги фарқ пульс босими дейилади. 
Артериал босимни ўлчаш юрак-томирлар ва нафас системаси касалликларида 
қўлланиладиган муҳим ташхисий усул ҳисобланади. Соғлом, катта ёшли одамларда 
артериал босимнинг нормал рақамлари қатор сабабларга, айниқса ёшга, нерв системаси 
ҳолатига, сутка соатларига ва шунга ўхшаш сабабларга кўра ўзгариб туради. Систолик 
босим 120 дан 140 мм гача, диастолик босим 70 дан 90 гача симоб устуни атрофида 
ўзгариб туради. Эрталаб артериал босим 5-10 мм симоб устунига паст бўлади. 
Артериал босимни ўлчаш учун турли хил мосламалар ишлатилади. Симобли 
сфигмоманометр, (Рива-Рочи) манометр, манжетка, нокча-баллон ва асбоб қисмларини 
ўзаро туташтирадиган резина найчалар тизимидан иборат. Асбоб қопқоғига монтаж 
қилинган манометр шиша найчаси бўлиб, унинг пастки учи симоб солинадиган, сиғими 
15-20 мл.ли шиша резервуарга кавшарланган. Манометр миллиметрли бўлинмалари (0 


дан 250 мм гача) бўлган шкалага уланган. Шиша найчадан симоб даражаси 0 га 
қўйилади. Манжетка - эни 12-14 см ва узунлиги 30-40 см.ли ичи бўш резина қопчиқдир. 
Қопчиққа қалин дағал матодан ғилоф кийдирилган, бу резина қопчиққа ҳаво киритишда 
унинг чўзилиб кетмаслиги, фақат текширилаётган одамнинг қўлини босиб туриш учун 
хизмат қилади. Ҳаво уни ташқаридан киришига йўл қўядиган ва ташқарига чиқишга 
тўсқинлик қиладиган клапани бўлган қалин деворли резина баллон ёрдамида 
ҳайдалади. Симоб солинган резервуарли нокча баллонга уланган асбоблар – 
танометрлар дейилади. Бунда артериал босим пружина қаршилиги кучи билан ўлчаниб, 
бу куч миллиметрли бўлинмалари бўлган циферблат бўйлаб ҳаракатланадиган 
стрелкаларга ўтади. Артериал босим билвосита усул (Коротков усули) билан ўлчанади. Бу 
усул манжеткадаги ҳаво босимини аста-секин пасайтиришга ва бу босим даражасини 
Коротков тонлари пайдо бўлган ва йўқолган пайтларда қайд қилишга асосланган. 
Артериал босимни елка артериясида ўлчаш усули. Артериал босимни ўлчаш 
вақтида текширилаётган одам тинч ўтириши керак. Беморнинг яланғочланган қўлига 
тирсак бўғимидан 2-3 см юқорига манжеткани сиқмасдан у билан тери орасида фақат 
битта бармоқ сиғадиган қилиб ўралади ва маҳкамланади. Текширилаётган кишининг 
қўлини қулай вазиятда, кафтини, юқори томонга қаратиб қўйилади. Тирсак бўғимида елка 
артерияси топилади ва пульсни аниқлаш учун фонендоскоп қўйилади. Сўнгра баллон 
билан аста-секин ҳаво берилиб, у айни вақтда манжеткага ҳам, манометрга ҳам тушади. 
Ҳаво босими остида манометрдаги симоб шиша найчага кўтарилади. Шкаладаги 
рақамлар манжеткадаги ҳаво босимини, яъни елка артериясининг юмшоқ тўқималари 
орқали қандай куч билан босилганини кўрсатади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish