3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

Бўшаштирадиган ўзгарувчан иситма. Кўпинча ўпканинг йирингли яллиғланишида
ёки ўпканинг ўчоқли яллиғланишида учрайди. Ҳарорат юқори бўлиб сутка 
давомидаги ўзгариши 1° дан ошиқ бўлади.
Гектик ёки ҳолдан кетказувчи иситма. Иситманинг бу хили сепсис, сил 
касаллигининг оғир шакли учун хосдир. Ҳароратнинг бундай кўтарилиб туриши беморни 
терлаб ҳолдан тойишига олиб келади. 
Такрорланадиган иситма. Бу хилдаги иситма безгак касаллиги учун хосдир. Бунда 
беморнинг ҳарорати вақти-вақти билан кўтарилиб, пасайиб, нормал даражага тушиб 
туради. 


Қайталанувчи иситма. Бундай иситма қайталанувчи терлама учун хос бўлиб, 
ҳарорат бир неча кун кўтарилиб, сўнгра нормаллашади. Бундай ўзгариш қайталаниши 
мумкин. 
 Нотўғри иситма. Бундай иситма ревматизм, грипп ва дизентерия касалликларида 
учрайди. 
 
2-расм. Тана ҳароратини ўлчаш 
 
Белгилари. Иситманинг уч даври бўлиб, ҳар бир даврнинг ўз белгилари бўлгани 
учун беморларни шунга қараб парвариш қилиш керак. 
 
1. Иситманинг кўтарилиши даври. Бу даврда мускуллар тез-тез қисқариб туриши 
натижасида беморнинг эти увишиб, титраб қақшайди. Тери қон томирлари торайиши 
натижасида танадан иссиқлик ажралиши камаяди. Танада, оёқ-қўл учларида кўкариш 
белгилари кузатилади. Бемор совқотиб, териси ғоз терисига ўхшаб қолади, бундай вақтда 
беморни ўраб, грелка қўйиб, иссиқ чой, кофе ичирилади. Бемор бадани 50 % ли спирт 
ёки 1 стакан сувга 1 ош қошиқ уксус эссенцияси қўшилиб ишқалаб артилади. Бу давр 
бир неча соат, кун ёки ҳафтага чўзилиши мумкин. 
2. Иситманинг чўққиси. Иссиқлик чиқариш кучайганлиги сабабли беморнинг 
бадани қизийди. Бундай вақтда беморнинг юрак қон томирларига, нафас олиш, овқат 
ҳазм қилиш, сийдик ажратиш ва бошқа органларининг иш фаолиятига алоҳида эътибор 
бериш лозим. Кўпинча пульс ва нафас тезлашади. Терида кўкариш рўй беради, совуқ тер 
чиқиши натижасида юрак фаолияти бузилади. Бундай беморларни алоҳида парвариш 
қилиш керак. Шу билан бирга юрак қон томирлар фаолиятини яхшилаш мақсадида 
кислород беришга тўғри келади.
Даволаш.  Бемор бадани артилади, чов, қўлтиқ ости, бош атрофига муз ҳалтачаси 
қўйилади. Суюқликлар ичирилади, литик аралашма (50% ли анальгин эритмасидан 1 мл, 
1 % ли димедрол эритмасидан 1 мл, 0,5 % ли новокаин эритмасидан 2 мл битта шприцга 
олинади) мускул орасига юборилади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish