ЛАТТА
Одил Раҳимий таржимаси
Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун
кабинетимга
чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! — дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам,
соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб
чиқайлик-чи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
—
Қирқ
сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз
сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
—
Икки
ой-у
беш
кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля
билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз,
шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин
ҳеч
нима
демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта
дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз…
Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат
берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб
ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб
йўталди,
бурнини
қоқди,
лекин
ғинг
демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм
дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман!
Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз
натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна
сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси
ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб
туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз
олдингиз…
—
Мен
олганим
йўқ,
—
деди
Юлия
Васильевна,
секингина.
—
Менда
ҳаммаси
ёзилган.
—
Хўп,
майли…
яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди.
Бечора
қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, — деди у, қалтироқ товуш билан. —
Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул
олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни
чиқарсак — ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч…
бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига
солди.
— Мерси! — деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб
кетган
эди.
—
Нега
менга
«мерси»
дейсиз?
—
дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни
ўғирладим!
Нега
тағин
менга
«мерси»
дейсиз?
—
Бошқа
жойларда
менга
шуни
ҳам
беришмас
эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ
бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб
қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб
қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим.
У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш
осон экан! — деб ўйладим.
Do'stlaringiz bilan baham: |