29 январь — антон павлович чехов туғилган кун



Download 345,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/20
Sana04.07.2022
Hajmi345,06 Kb.
#739077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
CHEXOV.A.777

Адабиёт ва тиббиёт
Мусиқа ва китоблар ёш Чеховнинг ижодга интилишини уйғотди. Бу борада 
Таганрог театри катта аҳамият касб этди. Антон илк бор 13 ёшида театрга борган, 
Жак Оффенбахнинг “Гўзал Елена” опереттасини кўрган ва театрнинг ашаддий 
мухлисига айланган эди. Кейинроқ Чехов ўз мактубларида шундай деб ёзади: 
“Театр менга қачонлардир кўп нарса берган… Энг аввало, менинг театрда 
ўтиришим катта лаззат бахш этарди”. Унинг “Фожиавий роллар ўйновчи”, 
“Комик”, “Бенефис”, “Товуқ беҳуда куйламади” номли дастлабки ҳикоялари 
қаҳрамонлари актёр ва актрисалар бўлгани тасодиф эмас. Антон гимназиядаги 
ўртоғи Андрей Дроссининг уйидаги спектаклларда иштирок ҳам этган.
Гимназиячи Чехов юмористик журналларда асарларини эълон қилди, расмларга 
тагсўзи топди, мутойиба ҳикоялар, саҳна чиқишлари ҳақида ўйлади. Унинг 
“Отасизлик” номли биринчи драмаси 18 ёшида гимназияда таҳсил олаётган 
чоғида ёзилган эди. Айнан таҳсил йиллари Чеховнинг ижодий ишлари учун бой 
манба берди, шахсияти, маънавий дунёқараши камолга етиши ва 
шаклланишини таъминлади. Унинг асарлариида бошқалардан ажралиб 
турадиган, характерли образлар пайдо бўлди. Шундай қаҳрамонлардан бири 
математика ўқитувчиси, кейинчалик ҳарбий қўмондонга айланган Эдмунд 
Дзержинский бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.


1879 йили Чехов Таганрогдаги гимназияни тугатди. Москвага кўчиб ўтди ва 
университетнинг тиббиёт факультетига ўқишга кирди. Бу даргоҳда Николай 
Склифосовский, Григорий Захарин каби таниқли таниқли профессорлар қўлида 
таҳсил олди. Худди шу йили Антоннинг укаси Иван Москва яқинидаги Воскренск 
шаҳри мактабига ўқитувчи бўлиб ишга жойлашди. Унга бутун оила жойлашиши 
мумкин бўлган катта квартира берилди.
Москвада тиқилиб яшайдиган Чеховлар ёзда Иваннинг ана шу гўшасига 
келишарди. Воскресенкда Антон доктор П.Архангельский билан танишди, у 
Воскресенск (Чикинск) даволаш муассаси мудири бўлиб ишларди. 1882 йили 
Чехов талаба сифатида беморларни қабул қилишда шифокорларга ёрдам 
берарди.
1884 йили у университетни тугатди ва Чикинск даволаш муассасаси уезд врачи 
бўлиб ишлай бошлади. Бу ҳақда П.Архангельск хотираларида шундай дейилган: 
“Антон Павлович шошилмай иш юритар, баъзида ҳаракатларида ишончсизлик 
бордек туюларди. Аслида у ҳаммасини диққат билан сидқидилдан амалга 
оширарди. Айниқса, беморга нисбатан самимий ҳурмат-эҳтироми кўриниб 
турарди”.
Кейинроқ Чехов Звенигородда ишлади, маълум вақт шифохонани бошқарди.

Download 345,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish