29 январь — антон павлович чехов туғилган кун



Download 345,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana04.07.2022
Hajmi345,06 Kb.
#739077
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
CHEXOV.A.777

АНТОН ПАВЛОВИЧ ЧЕХОВ
 
УЧ ҲИКОЯ
 
 


СЕМИЗ ВА ОРИҚ 
Абдулла Қаҳҳор таржимаси
 
Николаев темир йўлининг вокзалида икки ошна учрашиб қолди. Бири семиз, 
бири ориқ. Семиз ҳозиргина вокзалда овқат еган — ёғлиқ лаби пишган олчадай 
ялтираб турибди. Ундан херес виноси ва флерд оранже деган атирнинг ҳиди 
келар эди. Ориқ эса вагондан ҳозиргина тушган ва чемодан, тугун, картонлар 
кўтариб олган эди. Ундан ветчина ва қаҳва ҳиди келар эди. Унинг орқасида ориқ, 
чўзиқ юзли хотини, қисиқ кўзли новча гимназист ўғли турибди.
— Порфирий! — деди семиз, ориқни кўриб.— Сенмисан! Бўталоғим! Неча-неча 
ёз, 
неча-неча 
қишлар 
ўтиб 
кетди!
— Э! — деди ориқ ҳайрон қолиб.— Миша! Биродарим! Қадрдоним. Хўп эсон-
омон бормисан?
Ошналар қайта-қайта, уч марта, оғиз-бурун ўпишгандан кейин кўзларига ёш 
олиб тикилишди. Иккови ҳам ўзида йўқ хурсанд бўлиб довдираб қолди.
— Азизим! — деди ориқ оғиз-бурун ўпишгандан кейин.— Буни қара-я! Хўп 
учрашиб қолдик-да! Қани менга тузукроқ қарачи! Ҳали ҳам ўша илгаригидек, 
чиройликсан-а! Ҳамон ўшандай жонон, олифта! Оббо сен-ей! Хўш қалайсан? 
Бойидингми? Хотин олдингми? Мен уйландим, мана… Бу хотиним, Луиза 
Ванценбах… Лютеран мазҳабида… Бу эса ўғлим Нафанаил, учинчи синфда 
ўқийди… Нафанаил, бу киши менинг қадрдон дўстим! Гимназияда бирга 
ўқиганмиз.
Нафанаил бироз ўйлаб туриб, шапкасини бошидан олди.
— Гимназияда бирга ўқиганмиз,— деди ориқ давом этиб.— Эсингда борми, сени 
нима деб калака қилишар
эди? Ҳукумат китобини папирос билан куйдирганинг 
учун сени Герострат (1) деб калака қилишар эди. Мен чақимчи бўлганим учун 
Эфиальт (2) деб калака қилишарди. Ҳа-ҳа… Бола эдик! Тортинма, Нафаня! 
Яқинроқ кел… Бу менинг хотиним Ванценбах… Ўзи лютеран…
Нафанаил бироз ўйлаб туриб, ўзини отасининг орқасига олди.
— Хўш, ишлар қалай, дўстим? — деди семиз, дўстига назар ташлаб.— Бирон 
жойда хизмат қиласанми? Қаттароқ амалга миндингми?
— Хизмат қиламан, дўстим! Икки йилдан бери коллежский асессорман, 
Станислав (3) олдим. Маошнинг мазаси йўқ… Садқаийсар-куя! Хотиним музика 
дарси беради, мен уйда ёғочдан портсигар қилиб сотаман. Жуда ғалати 
портсигарлар ясайман. Биттаси бир сўм. Улгуржи оладиган одамга арзонроқ 
қилиб бераман. Сабаби тирикчилик-да. Департаментда хизмат қилар эдим, шу 
маҳкама бўйича бу ёққа ишлар мудири бўлиб келдим… Шу ерда хизмат қиламан. 
Хўш, сенчи? Статский советник бўлгандирсан, дейман? А?


— Йўқ, азизим, юқорироқдан келавер,— деди семиз.— Мен тайний советник 
бўлиб қолдим… Иккита Юлдузим (3) бор.
Бирданига ориқнинг ранги оқариб кетди, тошдай қотиб қолди, лекин сал ўтмай 
юзи тарвайиб, куйдирган калладай иржайди; худди юз-кўзидан учқунлар 
ёғилаётганга ўхшар эди. Ўзи қўнишди, букчайди… чамадони, тугуни ва 
картонлари ҳам буришиб қолгандай бўлди… Хотинининг чўзиқ юзи яна ҳам 
чўзилди; Нафанаил ғоз туриб, мундирининг ҳамма тугмаларини солди…
— Мен, жаноби олийлари… Кўп яхши!.. Болалигингдан бери дўст бўлиб юрган 
кишинг шундай мартабага етса! Ҳи-ҳи!
— Қўйсангчи! — деди семиз афтини буриштириб.— Бу гапларнинг нима кераги 
бор? Бирга, кўрпа тепишиб катта бўлган одамлармиз, мунча эҳтиром-у қўл 
қовуштиришнинг нима кераги бор!
— Қўл қовуштирмасдан бўлар эканми… Наинки…— деди ориқ яна ҳам 
қўнишиб,— жанобларининг назари марҳаматлари! .. Гўёки оби ҳаёт… Бу жаноби 
олийлари, ўғлим Нафанаил… хотиним Луиза, лютеран, бир даража…
Семиз унга қарши нимадир демоқчи эди, унинг юзидаги ортиқ даражада бўлган 
мутиълик, хоксорлик аломатлари энсасини қотириб юборди. У ўгирилиб, 
хайрлашгани қўл узатди.
Ориқ, бутун вужуди билан таъзим қилиб хайрлашди ва хитойдай ҳи-ҳилади. 
Хотин илжайди. Нафанаил тавози билан қадам ташлайман, деб шапкасини 
қўлидан тушириб юборди. Уччови ҳам ўзида йўқ хурсанд эди.
——————
1.Юнон афсонасининг қаҳрамони. Ном чиқариш учун маъбуда Диананинг 
ибодатхонасига 
ўт 
қўйган. 
2.Бу ҳам афсона қаҳрамони. У Эрон ҳўшинига тоғдан ўтгани йў.1 кўрсатиб, 
ватандошларига 
хиёнат 
қилган. 
3. Орденлар номи.

Download 345,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish