Т -4А тағмали тракторнинг ярим қаттиқ осмаси. Ушбу тракторнинг ярим қаттиқ осмаси 50-расмда келтирилган. У асосан узунлиги хар хил бўлган тўртта пластинали рессорлардан иборат. Улар бир-бири билан хомутлар ёрдамида бириктирилган. Осмали икки учи икки томондаги лонжеронларга тиралади, ўртасидаги махсус жойга еса двигател ўрнатилади.
50- расм. Т-4А тағмали тракторини осмаси.
1-рессора жипслаштирувчи, 2- ён ёстиқча, 3- жипслагич, 4-рессора корпуси, 5-рессора қутиси, 6-рессора, 7-пружина, 8- марказий ёстиқча, 9, 12- болтлар, 10-гайка. 11-жипслагич, 13-чеклагич, 14-ўқ.
Т-4А трактори ярим қаттиқ осмаси рессорларни жипслаб турувчи хомут 1, ён ёстиқча 2, марказий хомут 3, рессорлар корпуси 4, рессорлар қутиси 5, рессорлар 6, пружина 7, марказий ёстиқ 8, болтлар 9,12, гайка 10, жипслагич 11, харакатлантиргич аравасининг рамаси 13, ўқ 14 лардан иборат.Рессорларнинг ўрта қисими болтлар 12 ёрдамида, пастки учтаси еса ёрдамчи жинсловчи хомут 1 ёрдамида жипсланган холда бўлади.Юк трактор рамасидан рессорлар қутиси ва марказий ёстиқ орқали берилади. Каршиликларни енгиб ўтиш вақтида еса ён ёстиқчалар хам юкни ўтказишда иштирок етиши мумкин.
Еластик осмалар. Еластик осмалар асосан икки хил бўлиши мумкин.
1. Шахсий осмалар. Бунда хар бир таянч катогининг ўқи ричаг ва қайишқоқ елементлар орқали мустақил равишда тракторнинг остови билан бирлаштирилади. Лекин, қишлоқ хужалиги тракторларида бундай осмачар қўлланилмай келмоқда.
2. Балансирли осмалар. Бунда икки ёки ундан ортиқ таянч катокларини ўқлари битта каретага бирлаштирилган бўлади. Хар бир карета битта нуқтада трактор остови билан шарнирли боғланади.
Е ластик осмалар ДТ-75 тракторига ўрнатилган бўлиб, уни кинематик шакли 51-расмда, тузилиши еса 52-расмда кўрсатилган. ДТ-75 трактори тўртта балансир каретасидан иборат.
51- расм. ДТ-75 тағмали трактори балансир каретасини киннематик шакли. 1- таянч катогининг ўқи, 2-ички балансир, 3-балансир пружинаси, 4-ташқи балансир, 5-таянч катоги, 6-ташқи балансир ва трактор остовининг боғловчи ўқи, 7- ички ва ташқи балансирларнинг боғловчи ўқи, 8-пружина косалари.
Балансир каретаси иккита, яъни ички 2 ва ташқи 4 балансирдан (ричаглардан) иборат. Улар бир бири билан шарнир 7 орқали бирлаштирилган. Ташқи балансир 4 да балансир каретасини трактор остови билан шарнирли боғланиши учун тешик 6 ясалган.
Х ар бир балансирни юқори қисимлари орасида пружина 3 ўрнатилган бўлиб, у хар хил тебраниш ва зарбларни сўндиради. Балансир каретаси пўлат ёки чўяндан ғовак шаклида ясалган узунлиги хар хил бўлган балансирлар 10 ва 8 лардан иборат (52-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |