китоблар ёрдамида математик моделлаштириш орқали
амалга
оширилади.
Миллнинг қиймат назариясида «алмашув, истеъмол қийматлари»,
қиймат ва бошқалардан ташқари, қиймат (қиммат) бир вақтда барча
товарларда ўсиши мумкин эмас деган қисқача хулосалар чиқарилади,
чунки қиймат нисбий тушунчадир. Қиймат меҳнат туфайли юзага
келиши ва биринчи даражали аҳамиятга эгалиги таъкидланади.
Пул тўғрисидаги ғоясида миқдорий масала биринчи ўринга
қўйилади, яъни пулнинг кўпайиши ёки камайиши товарларнинг нисбий
баҳоси ўзгаришига таъсир этади. Бошқа шароитлар тенг бўлганда
«пулнинг қиймати унинг миқдорига тескари нисбатдадир», пулнинг ҳар
қандай камайиши эса худди шундай пропорцияда унинг қадрини
оширади. Пулнинг нейтраллиги тўғрисида фикр юритилиб, пул вақтни
ва меҳнатни иқтисод қилиш учун хизмат қилади, дейилади. Бойлик,
моддий неъматлар фақат унумли меҳнат натижасида яратилади.
Янгилик шундан иборатки, мулкни қўриқлаш
малака орттиришга
қаратилган меҳнат ҳам унумли деб ҳисобланиши керак. Унумли меҳнат
агар у жамият ишлаб чиқариш кучларини кўпайтиришга олиб келса,
унумли истеъмолга эга бўлади.
Аҳолининг иқтисодиётдаги роли тўғрисида сўз юритилиб,
Англияда 1821 й. Кейин 40 йил давомида тирикчилик воситалари ишлаб
чиқариш суръатлари аҳоли ўсишидан юқори бўлмаган. Аҳоли сонини
камайтириш бўйича таклифлар берилади (ихтиёрий туғулишни
камайтириш, аёллар эмансипацияси). Бу масалада Милл Малтус билан
ҳамоҳангдир.
Капитал деганда «аввалги меҳнат билан илгари тўпланган
маҳсулотлар заҳира» лари тушунилади. Капитал жамғариш инвестиция
учун асос ҳисобланади ва
бандликни оширади, ишсизликнинг олди
олинади (Ж.М.Кейнс таълимотига қаранг).
Даромадлар тўғрисида гапирилиб, бунда аввалги олимлар фикри
қўлланади, уни меҳнатга ҳақ деб қаралади ва ишчи кучига бўлган талаб
ва таклифга боғлиқ дейилади. Минимал иш ҳақи ғоясига амал қилиб,
«ишчи фонди» доктринаси илгари сурилади, унга кўра, синфий кураш
ҳам, касаба қўмиталари ҳам иш ҳақини яшаш минимуми даражасида
сақлашнинг олдини ола олмайди. Аммо 1869 йил бу доктрина ғояси
инкор этилади ва касаба қўмиталари ҳақиқатан ҳам иш ҳақига таъсир
этади, бу «меҳнат бозоридаги рақобат оқибатлари» кабидир. Бошқа
шароитлар тенг бўлганда паст жозибали меҳнатда иш ҳақи камроқ
бўлади. Милл «минимум иш ҳақи» билан «физиологик минимум» ни
фарқлайди, биринчиси иккинчисидан юқоридир. Иш ҳақи манбаи
сифатида аллақандай «капитал заҳира» келтирилади.
Рента тўғрисидаги фикрда, рента бу ердан фойдаланганлик учун
тўланадиган компенсация деб қаралади.
Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланиш шаклига қараб. Бу
рента мавжуд бўлади ёки фойдани йўқ қилувчи харажат бўлиши
мумкин.
Жамиятдаги иқтисодий ислоҳотлар,
хусусан сосиализм ва
сосиалистик қурилиш тўғрисида ҳам фикр юритилади. Сосиал
тенгсизликнинг хусусий мулк билан боғлиқлигини инкор этади. Масала
бунда
хусусий
мулк
билан
боғлиқ
индивидуализм
ва
суистеъмолчиликка барҳам беришдир, деган қисқача хулосалар
чиқарилади.
Жамият
ижтимоий-иқтисодий
ҳаётида
давлат
ролини
фаоллаштириш масалалари қараб чиқилган,
бунда давлат марказий
банкининг фоизлари оширишга интилиши мақсадга мувофиқ деб
қаралади, чунки бу хориж капиталини мамлакатга кириб келишини
рағбатлантиради, миллий валюта курси мустаҳкамланади, оқибатда
давлатдан олтин чиқиб кетиш олди олинади. Давлат харажатларининг
кўпайиши танқид этилади.
Эркин савдо муносабатлари (
Do'stlaringiz bilan baham: