24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

2-
жадвал 
Т.Р. Мальтус «Нуфусли қонун» нинг математик ифодаси 
Аҳолининг ўсиши 
Геометрик 
прогрессия 
1,2,4,8,16,32,64,128 
ва 
ҳоказо 
Тирикчилик 
воситаларининг ўсиши 
Арифметик 
прогрессия 
1,2,3,4,5,6,7,8,9,10 
200 йилдан сўнг 
Аҳолининг 
ўсиши 
256 марта 
Тирикчилик 
воситаларининг 

марта 
300 йилдан сўнг 
Аҳолининг 
ўсиши 
9096 марта 
Тирикчилик 
воситаларининг 
13 
марта 
Тирикчилик воситаларига нисбатан доимо тезроқ кўпайишга 


интилиши «аҳолининг нуфус қонуни»дир, бу қонун жамият пайдо 
бўлгандан буён мавжуд бўлиб, доим ва қудратли ҳаракатдадир. 
Аҳолининг ортиқча қисми зарурат туфайли очлик, яланғочлик ва 
қирилишга маҳкум этилган.
Мальтуснинг фикрича, қашшоқликнинг асосий ва доимий сабаби, 
бошқариш тарзи ёки мулкнинг нотекис тақсимланишига ҳеч ҳам боғлиқ 
эмас; бу жараён «табиий қонунлар ва инсоний ҳирс» табиатнинг 
ночорлиги ва инсониятнинг фавқулодда тез кўпайиши билан боғлиқдир. 
Шу сабабли халқ ўз азоб-уқубатлари учун ўзини ўзи айблаши керак». 
Уни тўғрилашга ҳеч қандай инқилоб ва социал ислоҳотлар ёрдам бера 
олмайди. Бунда фақат бир тўғри йўл бор - бу аҳоли сонини 
қисқартириш. Ўта кўпайишнинг олдини олиш воситаси, чораси 
сифатида «аҳлоқий чидам» (камбағаллар никоҳдан ўзларини 
тийишлари, кеч турмуш қуришлари), оғир меҳнат ёки турли 
бахтсизликлар (очлик, қашшоқлик, касаллик, эпидемия, уруш ва 
бошқалар) таклиф этилади (3-жадвал).
3-
жадвал 
Аҳоли ўсишини чекловчи омиллар 
Авлодни давом 
эттириш 
инстинкти 
Аҳолининг ўсиш 
потенциали 
Аҳоли ўсишини 
чекловчи омиллар 
олдини олиш чоралари: 
туғилиш камайиши 
реал омиллар: 
ўлим ортиши 
Ахлоқий 
хусусиятдаги 
чеклашлар 
Соғлиқ 
пастлиги 
Ноўрин 
ҳаёт 
Кам-
бағаллик 
Тирикчилик воситаларининг чекланганлиги 
Мальтуснинг фикрича, табиий биологик инстинктга кўра инсоният 
кўпайиш имкониятига эга ва доимо шунга интилади, аммо жонивор ва 
ўсимликлар қарама-қарши равишда бу жараённи чеклаш имконига ҳам 
эга бўлиб, ҳайвонот дунёсидан ажралиб туради. Қуйидаги жадвалда 
ана шу имкониятлар акс этган.
Шундай қилиб, Мальтус таълимоти бўйича, жамият иллатлари 
инсониятнинг беихтиёр қисматидир. Назарий жиҳатдан бу фикрларда 
ҳеч қандай илмийлик ва янгилик йўқ. Бу «қонун»даги асосий ғоялар 
унгача бўлган олимлардан тўғридан-тўғри ўғирланган (плагиат), чунки 
ўз даврида Стюарт, Уоллес, Таунсенд ва бошқалар бу масалани 
ёритган эдилар.
Мальтуснинг бу ниҳоятда реакцион қисқача хулосаларлари қаттиқ 
танқидга учради. Туғилишни камайтириш учун у никоҳ ёшини 
оширишни, давлат томонидан болаларга бериладиган нафақаларни 
бутунлай бекор қилишни таклиф этди. Мальтус бу танқидлардан 
қисқача хулосалар чиқариб, 1820 йилда ўз асарини қайта ишлаб чиқди 
ва унда ўз фикрларини анча юмшатишга интилди; айниқса устига дам-
бадам ёғилиб турадиган ва аҳолини ўлимга маҳкум этадиган бало-


офатларни зарурий деб ҳисоблашдан воз кечди ва кечирим сўради, уни 
нотўғри тушунганликларини айтиб ўтди, аммо у ўзининг бош фикрини 
инкор этмади.
Мальтус марказий ғояси, яъни аҳоли сони ўсиш суръатларининг 
жамият фаровонлигига таъсири принципда тўғри ва долзарбдир. Аммо 
олим томонидан берилган прогноз (истиқбол) лар бахтимизга нормал 
бўлиб чиқди. Ҳар 20-25 йилда аҳолининг икки марта кўпайиши 
инсониятни тўла қашшоқликка маҳкум этиши керак эди.
Мальтус «доктринаси» аввало методологик жиҳатдан хато эди, 
чунки ҳеч қандай исботсиз табиат қонунлари жамият ҳаётида 
қўлланилади, ваҳоланки инсонлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан 
фарқли ўлароқ фақат истеъмол қилмайдилар, балки ўзлари ишлаб 
чиқарадилар ва тирикчилик воситасини кўпайтириш имкониятларига 
эгадирлар. Шуни эслаб ўтиш жоизки, ўз даврида Петти ва Смит 
мамлакат бойлигининг асоси унумли меҳнат билан шуғулланувчи аҳоли 
эканлигини исботлаб берганлар. Мальтус классикларнинг бу фикрини 
инкор этади. Ундан ташқари, Мальтус ўзи очган қонунни абадий деб 
эълон қилади. Аслида эса капитализм даврида ортиқча ишчи кучи 
ҳисобига аҳолининг нисбий ортиқчалиги юзага келади, бу ерда 
аҳолининг нисбий ортиқчалиги аҳолининг абсолют ортиқчалиги деб 
кўрсатилган.
Мальтус прогрессиялари эса статистик ва амалий (фактик) 
материалларни очиқдан-очиқ сохталаштиришдир (фалсификация). 
Унда берилган маълумотлар АҚШнинг ХVI-ХVIII асрлардаги аҳоли 
ўсишига нисбат сифатида келтирилади, бу мамлакат аҳолисининг 
асосан Европа аҳолисининг эммиграцияси ҳисобига кўпайганлиги 
ҳақидаги «арзимас» факт эса ҳисобга олинмаган (табиий ўсиш бор, 
эммиграция бор).
Мальтус ўз фикрини «исботлаш» учун «тупроқ унумдорлигининг 
пасайиб бориши» назариясидан фойдаланади. Бу назарияга кўра, ерга 
сарфланган қўшимча капитал гўёки маҳсулотни пропорционал тарзда 
кўпайтиришга имкон бермас эмиш, бинобарин одамлар ўзларини озиқ-
овқат ва бошқа товарларга бўлган эҳтиёжларини қондирадиган 
маҳсулотларни тўла ҳажмда етиштира олмайдилар. Шу тариқа 
маҳсулотларнинг етишмаслиги табиатнинг табиий-биологик қонунлари 
билан изоҳлаб берилади. Бу «қонун»да жон бор албатта, масалан бир 
гектар ер билан дунёни боқиб бўлмайди, лекин илмий-техника 
тараққиёти туфайли кўпгина давлатлар ердан ниҳоятда унумли 
фойдаланиб озиқ-овқат ва бошқа муаммоларни ҳал этмоқдалар. Демак, 
бу «қонун» ҳам назария, ҳам амалиёт томонидан инкор қилинади. Бунга 
«кўк инқилоб»ни мисол келтириш мумкин.
«Кўк инқилоб» 1960 йилларнинг охирида пайдо бўлди, у қишлоқ 
хўжалигида илмий-техника тараққиётини қўллаш йўли билан унинг 
маҳсулдорлигини оширишни англатади. Бу жараён 1950 йилларнинг 
ўрталарида доннинг юқори ҳосилли гибрид навлари кашф қилиниши 


билан боғлиқ.
Бир қанча мамлакатлар «кўк инқилоб»дан фойдаланиб анча катта 
ютуқларни қўлга киритдилар. Масалан, Ҳиндистон 70 йилларнинг охири 
ва 80 йилларнинг бошида ўзини ўзи дон билан таъминлашга эришди. 
Бу ерда 1976 йилда 120 миллион тонна дон олинди, бу 1950 йилга 
нисбатан 2.5 марта кўпдир, 1989 йилда эса 200 миллион тоннага яқин 
дон олинди, шундан 165 миллион тоннаси гуруч ва буғдойдир.
Филиппинда 1965-89 йилларда шоли ҳосилдорлиги бир неча 
марта, яъни 1.7 млн тоннадан 9.5 млн тоннага ўсган бўлса, 
Индонезияда бу кўрсаткич гектарига 18.1 сентнердан 42.3 центнерга 
ўсди. ХХР да йилига 430-465 млн тонна дон олиниши натижасида бу 
ерда 1 млрд 250 млн кишилик аҳоли учун озиқ-овқат муаммоси асосан 
ҳал этилган.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish