8.
С.Сисмондининг иқтисодий қарашлари, унинг майда ишлаб
чиқариш назарияси
Жан Шарл Леонарди Симонд Леонард де Сисмонди (1773-1842)
Швейцарияда туғилган, француз классик сиёсий иқтисодини ниҳоясига
етказувчи ва айни вақтда майда сиёсий иқтисоднинг асосчиларидан
биридир. У муътабар протестант пастор оиласида туғилиб вояга етди.
Протестантлар коллегиясини битириб чиқди, Женева университетида
ўқиди. Сиёсат билан унчалик кўп вақт шуғуллангани йўқ, Франция
маънавий ва сиёсий фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.
С.Сисмонди иқтисод ва тарих фанлари соҳасида катта ишларни
амалга ошириб, бой илмий-адабий мерос қолдирди. «Тоскани қишлоқ
хўжалигининг кўриниши» (1801 й.), «Савдо бойлиги ёки сиёсий иқтисод
принциплари ва уларнинг савдо қонунчилигида қўлланилиши
тўғрисида» (1803 й.), «Италия республикаларининг тарихи» (1807 й.),
1818
йилда эса «Эдинбург энциклопедияси» учун «Сиёсий иқтисод»
мақоласини тайёрлади, лекин «Сиёсий иқтисоднинг янги ибтидолари
ёки бойликнинг аҳоли нуфусига муносабатлари тўғрисида» (1819 й.)
китобининг нашр қилиниши унинг шуҳратини янада оширди. Кейинги
йилларда «Сиёсий иқтисоддан этюдлар» (1837 й.) ва фундаментал
тарихий асарлар ҳисобланган «Французлар тарихи» (31 том), «Рим
империяси қулашининг тарихи», «Италия озодлиги тикланишининг
тарихи» ва бошқа асарлари нашр қилинди.
С.Сисмонди ғояларининг шаклланиши, саноат тўнтариши даври
билан, шунингдек майда ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий
кучсизланиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса ўз навбатида капитализмнинг
феодализм устидан, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг майда
ишлаб чиқариш устидан ғалабасини англатар эди.
С.Сисмонди ижодини ўрганиш методини айрим хусусиятларини
классик иқтисодий мактаб вакиллари билан тенглиштиришимиз мумкин.
Айнан ўзига хос услубиёт иқтисодиёт фанига қуйидаги янгиликларни
олиб кирди.
Биринчидан, Классиклардан фарқ қилиб, хукуматлар бойликни
тақсимлаш ва тартибга солишни бошқаришни ўз қўлларига олишларига
хайриҳоҳлик билдиради. Унда айнан хукумат ишлаб чиқаришни
кенгайтирмасдан «учинчи шахслар» манфаатларига мос йўл очиб
беради.
Иккинчидан, сиёсий иқтисодда илмий абстракция усулини қабул
қилмаслик. С.Сисмонди, А.Смит издошларини абстракцияга берилиб
инсонларни умуман унутганликларини, натижада фан уларни
изланишларида турли амалиётлардан ажралиб қолди деб қисқача
хулосалар қилади.
Учинчидан, А.Смитнинг «иқтисодий инсон» доктринасини инкор
этиш. С.Сисмонди класикларнинг ҳар бир алоҳида олинган инсон
манфаатлари умумий манфаатларини шаклланишига сабабчи деган
фикрга умуман қўшилмайди. Унинг фикрича ҳар қайси инсон ўзининг
шахсий манфаатларини ўзгалар ҳисобига амалга ошириш билан
мавжуд турли имкониятларни ишга солар экан, бу ерда ҳар
саноатчининг эришган ютуғи ўз навбатида ўзга саноатчини хонавайрон
бўлишига олиб келади.
Тўртинчидан, илмий техника прогрессини жадаллашуви жамият
равнақидаги объектив заруриятлигини тан олмаслик. Қуйидаги услубий
ҳолатни изоҳлаб С.Сисмонди шундай дейди: «гарчан машиналар
ихтироси инсонлар учун катта қулайлик бўлсада, аммо улар
(
машиналар) яратган фойдани адолатсиз тақсимланиши, камбағаллар
учун офат келтиради».
Бешинчидан, иқтисодий таҳлилда функционал усулни қўллаш
мақсадга мувофиқлигини эътироф этиш. Бу ҳолат сиёсий иқтисодда
тобора янги тус олаётган сабаб ва оқибатни тан олиш демакдир.
Олтинчидан, иқтисодий таҳлилда иқтисодий факторлар билан
бирга ноиқтисодий факторларнинг ҳам ўрин олиши. Дин, тарбия,
виждонийлик ва бошқалар инсонларнинг бир мақсадга яқинлаштирувчи
факторлар деб белгиланади.
С.Сисмонди майда ишлаб чиқариш позицияларида туриб,
капитализмни танқид қилиб, майда товар ишлаб чиқаришга қайтишни
орзу қилди.
Унинг қарашлари ривожида икки босқич кўзга ташланади. Аввал
бошда С.Сисмонди А.Смит таълимотининг, классик сиёсий иқтисоднинг
тарафдори бўлиб чиқди. У ўзининг дастлабки асарларидан бири -
«Савдо
бойлиги
тўғрисида...»
китобида
(1803
й.)
саноат
тўнтарилишининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва имкониятларини
юксак баҳолади. С.Сисмонди Англияга иккинчи марта бориб келганидан
кейин энди капитализмни, шунингдек классик мактабни қаттиқ танқид
қила бошлади. «Сиёсий иқтисоднинг янги ибтидолари ёки бойликнинг
аҳоли нуфусига муносабатлари» (1819 й.) китоби унинг шуҳратини
янада оширди. С.Сисмонди одамлар бахт ва тенгликни таъминлаш учун
бирлашдилар, деган фикрга асосланади. У майда ишлаб чиқаришни
кўкларга кўтариб мақтайди, меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя
қилишга интилади, ҳаммага ҳамдардлик билдиради, фабрикага оид
қонунларни
табриклайди,
болалар
меҳнатининг
эксплуатация
қилинишини қоралайди. Капитализмни ижтимоий адолатдан маҳрум
бўлган жамият деб маълум қилади. С.Сисмонди иқтисодий
қарашларининг системасида даромад тўғрисидаги таълимот алоҳида
ўрин олишини китоб номининг ўзиёқ кўрсатиб турибди. У тақсимотнинг
кўпдан-кўп муаммолари тўғрисида фикр билдиради. Капитални,
кризисларни, маҳсулотни реализация қилиш масалаларини тадқиқ
этади, жамиятни ўзгартиришнинг майда буржуача дастурини илгари
суради.
А.Смитнинг таълимотида меҳнат қиймат ва бойликнинг бирдан-
бир манбаи деб таҳлил қилинган эди. Зарур иш вақти тушунчаси
биринчи бор жорий этилди. С.Сисмонди пул ички қийматга эга бўлган
меҳнат маҳсулотидир ва шу сабабли қийматнинг умумий мезони
тарзида намоён бўлади, деган тўғри қисқача хулосаларга келди.
Пулнинг қадрсизланиши ортиқча қоғоз пуллар муомалага чиқарилиши
ҳаддан ошиб кетишининг натижаси, деб талқин этилади. Аммо у
пулнинг вужудга келиши жараёнини, унинг вазифасини тадқиқ этмайди.
С.Сисмонди истеъмол қиймат ўртасидаги зиддиятни кўра билган бўлса
ҳам, аммо унинг моҳиятини тушунмайди. У қийматдан четга чиқишни
қиймат қонунининг бузилиши деб ҳисоблайди. С.Сисмондининг
таъбирича, ижтимоий фан икки қисмдан: олий сиёсат ва сиёсий
иқтисоддан иборат, агар сиёсат давлат тартибининг қандай вужудга
келишини ўргатса, фуқароларни диёнат ва дин руҳида тарбияласа,
сиёсий иқтисод хўжаликни қандай бошқаришни, ижтимоий тартибни
сақлашни ҳукуматга тавсия қилиши керак. Умуман сиёсий иқтисод
маънавий фан бўлиб, у одамларнинг ҳис-туйғулари, эҳтиёжлари ва
эҳтиросларини
ўрганиши
керак.
С.Сисмондининг
фикрича,
«одамларнинг моддий фаровонлиги, инсон табиати» сиёсий иқтисод
предмети бўлиши керак, «одамларнинг моддий фаровонлиги» эса
давлатга боғлиқ. С.Сисмонди сиёсий иқтисод предметини давлатнинг
иқтисодий сиёсати билан айни бир нарса деб билди, уни синфлардан
устун
турадиган
фан
деб
талқин
этди.
Ишлаб
чиқариш
муносабатларини, иқтисодий қонунларни билиш зарурлигини инкор
қилди. У инсоннинг феъл-атворини биринчи ўринга қўйди.
С.Сисмонди
методологиясига
1.
Ижтимоий-иқтисодий
жараёнларни субъектив-идеалистик талқин этиш; 2. Илмий абстракция
усулининг йўқлиги; 3.Тарихдан ташқари ёндашув; 4. Айирбошлаш
концепцияси хосдир. Майда буржуа назариётчиси бўлган С.Сисмонди
иқтисодий қонунларнинг объектив характерини тан олмади. У
капиталистик иқтисодиёт нотекис ривожланишини ҳақли равишда
кўрсатган бўлса ҳам, бу нарса иқтисодий қонунлар амал қилишининг
ўзига хос тарзда намоён бўлиши эканлигини кўра билмади. У ўзининг
раҳмдиллик билан (сентиментал) қилган танқидини ижтимоий фаннинг
алоҳида усули даражасига кўтаришга интилди. С.Сисмонди инсонни
унутиб, абстракцияга берилган А.Смит ва унинг тарафдорларини қаттиқ
танқид қилди. У капитализм кўп мамлакатларда амал қила бошлаган
бўлишига қарамай, капиталистик ривожланишдан воз кечиш
мумкинлигини асосламоқчи бўлди. У истеъмол ишлаб чиқаришдан
устун деган фикрга асосланди. Бутун истеъмолни шахсий истеъмолдан
иборат деб билди.
С.Сисмонди капитализмни антагонистик жамият деб билди ва шу
билан классик иқтисодий мактабнинг намояндаларидан илгарилаб
кетди. У капитализмнинг ўзига хос хусусиятини - бойликнинг оз сонли
кишилар қўлида тўпланиши ва кўпчилик меҳнаткаш аҳолининг чор-
ночор кун кечиришини, жамият билан хусусий соҳибкорнинг
манфаатлари бир-бирига мос эмаслигини, қишлоқ хўжалигининг
савдодан ва саноатдан орқада қолаётганини кўрсатди. С.Сисмонди
буржуа бойлигининг кўпайишини бош вазифа деб ва иқтисодий
тараққиёт мезони деб ҳисоблашдан воз кечди, «капитализмнинг
зиддиятлари» масаласини биринчи бўлиб майдонга ташлади ва
шундай қилиб таҳлилни янада давом эттириш вазифасини қўйди.
Классик мактабга қарама-қарши ўлароқ майда товар ишлаб
чиқарувчиларнинг хонавайрон бўлаётганини, «ортиқча» аҳоли пайдо
бўлаётганини, машиналар ишчиларни сиқиб чиқараётганини кўрсатди,
бироқ капитализм зиддиятларининг асл сабабини пайқай олмади.
С.Сисмонди классик мактабнинг кризислар бўлиши мумкин эмас ва
капитализм зиддиятлар нималигини билмайди деган мулоҳазаларини
танқид қилди. Унинг тарихий хизмати мана шундан иборат.
Шу билан бирга С.Сисмонди капитализмнинг илғор мазмунини,
унинг феодализмдан устунлигини тушунмади. У капитализмни
романтик тарзда ғайри илмий асосда танқид қилди, капиталистик
тузумнинг имкониятларига майда буржуазия нуқтаи назаридан баҳо
берди.
У капитализмни тартибга солиш, майда ҳунармандларнинг цех
тузуми тарзида орқага қайтиш эҳтимоли бор, деганларида ҳам майда
буржуача романтизм намоён бўлди. С.Сисмонди революцияга қарши, у
капитализмни ислоҳ қилиш, уни тийиб туриш тарафдори.
Миллий даромад ва капитал С.Сисмондининг иқтисодий
қарашлари системасида етакчи муаммодир. У ўзининг «Сиёсий
иқтисоднинг янги ибтидолари» асарининг дастлабки уч бобини айни шу
муаммога
бағишлайди.
А.Смитдан
кейин
С.Сисмонди
ҳам
даромадларнинг уч турини: фойда, рента ва иш ҳақини алоҳида
ажратиб кўрсатади, дастлабки икки турни умумлаштириб, устама
қиймат тушунчасидан фойдаланади, уларни ички маҳсулотдан чегирма
деб ҳисоблайди. Бироқ С.Сисмонди шу тариқа қўшимча қиймат
назариясини майдонга ташлади деб айтиш учун асос йўқ. У иш ҳақи
ишчи маҳсулотининг жами қийматига тенг бўлиши керак деб айтиш
билан бирга шу заҳотиёқ капиталистнинг капитал яратиш соҳасидаги
«дастлабки меҳнати» учун унга одилона мукофот деб, рентани эса
ернинг эҳсони деб эълон қилади. А.Смитнинг иқтисодий тараққиёт
давомида иш ҳақи ошиши хусусидаги умидига С.Сисмондининг
қўшилмаганлиги унинг ижобий жиҳатидир.
Якка тартибдаги даромадлардан С.Сисмонди «бойликлардан
олинган фойда» ва ишчи иш ҳақининг йиғиндиси бўлмиш миллий
даромад муаммосига ўтади. Бу миллий даромад билан ялпи
маҳсулотни айнан бир нарса деб билганлиги унинг асосий назарий
хатосидир. Агар у бирламчи маҳсулотда А.Смитнинг изидан бориб уч
қисмдан: хом материалнинг ва меҳнат қуролларининг ўрни
қопланишини, иш ҳақи ва фойдани ажратган бўлса, йиғинди
маҳсулотдан фақат сўнгги икки қисмни ажратади. Доимий қисм йўқ
бўлиб кетади.
Капитал деганда С.Сисмонди ишлаб чиқариш запасларини
(
ишлаб чиқариш воситаларини) тушунади. У капитал жамғарилишини
тежамкорлик билан боғлайди. С.Сисмонди асосий машиналар, иш
қуроллари ва айланмалар, уруғлик, хом ашё, иш ҳақи капиталини бир-
биридан ажратиб, А.Смитнинг ҳамма хато ва ютуқларини такрорлайди.
У капитални доимий ва ўзгарувчи капиталга ажрата билмади. Охир-
оқибатда С.Сисмонди капиталнинг миллий даромаддан фарқини
изоҳлай олмади ва бунинг устига А.Смитнинг шу иккиси ўртасидаги
тафовутни назарий жиҳатдан исботлаш йўлидаги интилишларини
писанд қилмай, орқага қадам ташлади.
С.Сисмонди капиталистик аҳоли нуфуси жараёнини таҳлил
этишга ҳаракат қилди. У иқтисод фанида биринчилардан бўлиб
фойдани кўпайтириш манфаатлари йўлида машиналарни жорий этиш
ишсизлар вужудга келишига олиб боради, ишсизларнинг мавжудлиги
эса ишлаб турганларнинг аҳволини ёмонлаштиради деган фактни тан
олди. Аммо С.Сисмонди ортиқча аҳолини капиталистик фабрика
механизмининг зарур таркибий қисми деб билмади. С.Сисмонди
капиталистик фабрика чор-ночор ишчини келажакка боққанда «келгуси
шанбадан нарини» кўрмасликка ўргатганлигини, ундаги аҳлоқий
туйғуларни
сийқалаштириб
юборганлигини
ишсизлар
пайдо
бўлишининг сабабларидан бири деб ҳисоблади. У дин ишчиларнинг
«ножўя никоҳ»ларини қораламаётганлигини айтиб, динга ҳужум қилди.
«Учинчи шахслар» назарияси С.Сисмонди назарий қарашларида
асосий ўринни эгаллайди. У ишлаб чиқариш ва ижтимоий даромад
ҳажмларининг бирлигини ижтимоий маҳсулотни тўла-тўкис реализация
қилишнинг асосий шарти деб ҳисоблайди. Бундай тенгликка автоматик
тарзда ўз-ўзидан эришилмайди деб ҳисоблайди, у аксинча йирик
саноатнинг ривожланиши ишлаб чиқаришнинг муқаррар равишда
истеъмолдан ўзиб кетишига олиб боради. Капитализм ўзи учун ҳал
этилмайдиган муаммони қиймат ва «устама қиймат»ни реализация
қилиш муаммосини келтириб чиқаради, ялпи ортиқча ишлаб чиқариш
кризиси капитализмга хос хусусиятдир. С.Сисмондининг ўйлашича,
ички капиталистик бозор қисқариб боради, чунки ишчиларнинг
даромадлари камаяди. Капиталистлар ўз даромадининг бир қисмини
истеъмол қилмайди, балки жамғаради, майда ишлаб чиқарувчилар
хонавайрон бўлади ва уларнинг истеъмоли камаяди. Вазиятни ташқи
бозорлар енгиллаштириши мумкин. Аммо бундай бозорларни қидириш
тобора қийинлашади. Капитализм мақбул эмас ва мумкин ҳам эмас.
С.Сисмонди
«учинчи
шахслар»,
яъни
майда
ишлаб
чиқарувчиларга мадад беришга умид боғлайди. У буржуа
мамлакатларининг ҳукуматларининг ҳукуматларига мурожаат этиб,
улар капиталистик ривожланишни тўхтатсинлар деб сўрайди. Жамият
майда ишлаб чиқаришга қайтган тақдирдагина гўё мўл-кўлчилик
бошланар эмиш. С.Сисмондининг тутган ўрни - такрор ишлаб чиқариш
асосий қонунларини тушунмаслик натижасидир. Ишлаб чиқариш билан
истеъмол ўртасидаги зиддиятни, шахсий истеъмолнинг такрор ишлаб
чиқариш зиддиятини, шахсий истеъмолнинг такрор ишлаб чиқариш
жараёнлари учун муҳимлигини тан олганлиги С.Сисмонди ўртага
ташлаган концепциянинг ижобий жиҳатидир.
С.Сисмонди иқтисодий кризисни даромадлар ўртасидаги
номувофиқлик деб тушунади, айрим олимлар чинакам илмий назария
капитализм шароитида ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги
номувофиқликни тан олади, бироқ унга тобеъ ўрин беради деб
таъкидлаган эди. Етарли истеъмол қилмаслик назарияси кризислар
арафасидаги даврда ишчиларнинг истеъмол қувватининг ошиб
бориши, етарсиз истеъмол қилиш эса капитализмдан аввал ҳам
мавжудлиги, аммо кризислар фақат капитализмнинг белгиси эканлиги
ва сурункали бўлмаслиги вазиятини изоҳлай олмайди. Иқтисодий
кризисларнинг ҳақиқий сабаби ишлаб чиқаришнинг ижтимоий характери
билан истеъмолнинг хусусий характери ўртасидаги зиддиятдир.
С.Сисмонди капиталистик йўлдан воз кечишни таклиф қилди,
капитализмни тартибга солишга, ишчилар билан капиталист ўртасида
патриархалчилик муносабатларини ўрнатишга, ишчиларни фойдани
тақсимлашда қатнаштиришга, ишсизлар ва ногиронлар ҳақида
ғамхўрлик қилишга ва бунинг учун махсус фондларни вужудга
келтиришга, майда ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш ва қўллаб-
қувватлашга, мануфактурага бўлган йирик мулкчиликни кўп сонли
капиталистлар ўртасида тақсимлашга чақирди. У ёлланма ишчиларни
ҳам мулкдорлар синфи сафига қўшишни орзу қилди. С.Сисмонди
давлатнинг ёрдамига умид қилди.
Унинг ижтимоий тадбирлар дастури майда буржуача ва реакцион
хаёлпарастлик характерига эгадир. С.Сисмонди объектив тарихий
жараёнга тўсқинлик қилишга уринди. Шу сабабли у реакционер бўлиб
қолади, ўз мулоҳазаларини Францияда ҳали ҳам кучли бўлган феодал
тузум ҳимоячиларига қўл келишини сезмайди.
ХIХ аср охирларида рус народниклари С.Сисмондининг қисқача
хулосаларларини кўкларга кўтариб мақтаганликлари сабабли Ленин
С.Сисмондининг иқтисодий қарашларини батафсил ва муфассал
таҳлил этиш зарур деб билди. Чунки С.Сисмондининг қисқача
хулосаларларини
бундай
мақташ
марксизмнинг
иқтисодий
таълимотини ёйишга ҳалақит берар эди. У ўзининг «Иқтисодий
романтизм таърифига доир» асарида С.Сисмондининг майда буржуа
сиёсий иқтисодчиси эканлигини исботлади, унинг қарашлари ички
зиддиятли ва ноизчиллигини, классик мактабдан ўзиб кетиш йўлидаги
уринишлари заифлигини кўрсатди. С.Сисмондининг иқтисодий назария
баъзи масалаларини ўртага қўйишдаги хизматини В. Ленин тарихий
позицияларда туриб тан олади, бироқ айни вақтда унинг қарашларининг
майда буржуача характерини, унинг методологияси илмий эмаслигини,
амалий дастурининг реакцион характерини очиб ташлайди.
В.Лениннинг иқтисодий романтизмни объектив ва илмий асослаб,
танқидий таҳлил қилганлиги, иқтисодий таълимотлар тарихида
С.Сисмонди ва либерал народникларнинг ўрнини аниқ белгилаш
имконини берди, синфий курашни ривожлантиришга катта таъсир
кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |