24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар


  К.Родбертуснинг иқтисодий ғоялари



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

10. 
К.Родбертуснинг иқтисодий ғоялари 
Карл Иоганн Родбертус-Ягесов (1805-1875) Германияда, 
Шимолий Грейфсволдда 1805 йилда туғилди. Геттингем ва Берлин 
университетларида ҳуқуқдан таҳсил олиб, шу мутахассислик бўйича 
маълум вақт ишлади. Буржуа демократик революцияси йилларида 
парламент аъзоси, кейинчалик министр лавозимларида фаолият 
кўрсатди. К.Родбертус Германия майда буржуа иқтисодий таълимоти 
вакили бўлиб, Сен-Симон ва социалист-рикардочилар ғоялари 
таъсирида эди. У ҳаёлий социализм ва консерватив реформизм 
ғоялари асосида ўзининг эклектик концепциясини яратди.
1842 
йилда К.Родбертус «Давлат-хўжалик тизимимизни билиш 
йўлида» деб номланган китобини нашрдан чиқарди. Унинг асарлари 
«социал хатлар» шаклида ёзилган. У айнан шу китобида қўшимча 
қиймат назариясини кўрсатиб ўтди. У ўз фикрларини якунлаб, шундай 
деб ёзади: «Агар ишлаб чиқариш қанчалик юқори бўлса, ишчининг 
яшаши учун зарур воситалардан ташқари кўпгина истеъмол 
буюмларини яратиши мумкиндир. Бу чегиртма ерга хусусий мулкчилик 
ва капитал мавжуд шароитда рента ҳолига айланади ва кишилар 
томонидан меҳнатсиз ўзлаштирилади. Бошқача қилиб айтганда, рента 


олишнинг асосий усули ерга хусусий мулкчилик ва капиталдир»
1

К.Родбертуснинг назарияси ва қисқача хулосаларларига юқори баҳо 
бериш мумкин, чунки у А.Смит ва Д.Рикардо иқтисодий таълимотлар 
билан яқиндан таниш ва бу таълимотларни чуқур илмий таҳлил қилган 
эди.
Шунингдек, олим ўз хатларининг бирида қўшимча қиймат ва унинг 
вужудга келишини Марксдан олдинроқ кўрсатганлигини ва аниқ қилиб 
тушунтирганлигини ёзади. Бу билан у ўзининг қўшимча қиймат 
назариясидан Маркс ижодий фойдаланганлигини ва ҳатто «ўғирлаб» 
ўзиники қилганлигини исботламоқчи бўлади. Шуни айтиш зарурки, 
Маркс таълимотига нисбатан айтилган бу танқидлар Маркснинг ўзига 
ҳам маълум эди. Маркснинг вафотидан кейин немис катедер-
социалистлари бу масалани яна қайта кўтардилар. Уларнинг асосий 
мақсадлари Маркс таълимотини кучсизлантириш ва унинг таъсир 
доирасини камайтириш эди. Ўз даврида Ф.Энгельс бу фикрлар уйдирма 
эканлигини ва Рикардонинг қиймат назариясидан сўлрикардочилар 
социалистик қисқача хулосаларлар учун К.Родбертусдан олдинроқ 
кўрсатиб фойдаланганликларини айтди. Шунингдек у К.Родбертус 
қўшимча қийматнинг фойда ва ер рентасига айланиш қонунини, 
капиталистик синфлар ўртасида қўшимча қийматнинг тақсимланиши, 
қонунни тўлиқ тушунмай, фақат рента назарияси билан чекланиб 
қолганлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Ҳақиқатдан ҳам фойда ва ер рентасини ишчиларга ҳақ тўламаслик 
самараси деб ҳисоблаш, бу ҳали қўшимча қийматнинг илмий 
назариясини яратиш деган гап эмас эди. Инглиз социалист-
рикардочилар бу масалада К.Родбертусдан анча илгарилаб кетдилар.
К.Родбертуснинг иқтисодий ғоялари юқорида қайд этилган асосий 
асаридан ташқари, катта томни ташкил этган тўртта «ижтимоий хати»да 
баён этилгандир. Унда у қийматнинг меҳнат назариясини содда 
кўринишда таҳлил қилди. Қиймат ижтимоий зарурий меҳнат билан 
аниқланмасдан, балки барча меҳнат харажатлари билан аниқланиб, бу 
ўринда бир хил меҳнат харажатлари ҳар қандай ишлаб чиқаришдан 
қатъи назар бир хил қиймат ҳосил қилади деб кўрсатилади. Бундан 
ташқари, меҳнат доимо қиймат вужудга келтириши алоҳида 
таъкидланади. 
Ф.Энгельс 
«Фалсафа 
қашшоқлиги» 
асарининг 
сўзбошисида К.Родбертус қарашларидаги бу ҳолатни кескин танқид 
қилиб, ўзининг қиймат назариясида меҳнатнинг ижтимоий зарурий 
характерини инкор этади деб ёзади.
К.Родбертуснинг фикрича, меҳнат қиймат ўлчови сифатида олтин 
ва кумушдан юқори туради, чунки у иш кунини ўзгармас ўлчов деб 
ҳисоблайди. Бу ўринда «меҳнат кунлари» ҳам изоҳланади. Лекин олим 
ҳаёлий фикрларга берилиб, капиталистик товар хўжалиги шароитида 
1
К.Родбертус «К познанию нашего государственно-хозяйственного строя. Пят 
теорем». М.,1935, стр.115


пулнинг заруриятини тўғри тушунтириб бера олмади. К.Родбертус 
ўзининг тақсимот назариясида классик мактаб вакиллари йўл қўйган 
хатоларни такрорлайди. Тақсимот назарияси қуйидаги тартибда таҳлил 
қилинади ва уч босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда 
К.Родбертус ижтимоий (миллий) маҳсулотни иш ҳақи ва рентага 
бўлинишини кўриб чиқади. Иккинчи босқичда у рентани капитал ва ер 
рентасига бўлишга ўтади. Ва ниҳоят, учинчи босқичда К.Родбертус 
барча фойда ва ер рентасининг капиталист ва ер эгалари ўртасидаги 
тақсимотини кўриб чиқади. К.Родбертус ижодий фаолиятининг сўнгги 
йиллари қийматнинг меҳнат назариясидан узоқлашиб майда ишлаб 
чиқарувчилар манфаатларига мос тушувчи жамиятни қайта қуриш 
лойиҳаларини эълон қилиш билан боғлиқ бўлади. Капитализмни 
Родбертусчасига ислоҳ қилиш синфий курашсиз эволюцион йўл билан 
амалга оширишни кўзда тутар эди. Бу йўл кейинги ислоҳотчилик 
йўналишидаги назарий мактаб томонидан қўлланилади. Бу олимнинг 
асарлари рус тилида тўла чоп этилган.
2

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish