9.
П.Ж.Прудоннинг иқтисодий концепцияси.
Прудонизм Пер Жозеф Прудон (1809-1865) - француз публисти,
майда ишлаб чиқариш назариётчиси, камбағал косиб оиласида
туғилган. Моддий жиҳатдан ночорлиги сабабли колеждаги ўқишни
тугатмаган, шерик ҳамкорининг маблағи ҳисобига кичик бир
босмахонани ишлатиб, зўр бериб ўз маълумотини ошириш билан
шуғулланган. Илму-фанни ўрганишни аввало муҳтожликдан қутулиш
усули деб билган.
1838
йилда П.Прудон Безансон академияси томонидан кам
таъминланган ёш олимларга ажратилган уч йиллик стипендияни олиб
Парижга кўчиб ўтди. Парижда у Ж.Б.Сей, С.Сисмонди, Т.Малтус, К.Сен-
Симон, Ш.Фуре ва бошқа иқтисодчи олимлар асарлари билан яқиндан
танишди.
1840
йилда П.Прудоннинг «Мулкчилик нима?» номли машҳур
асари эълон қилинди. Ушбу асарда капитализмни танқид бош мавзу
бўлсада, ҳали олимнинг амалий дастури баён қилинмаган эди. 1846
йилда П.Прудоннинг «Иқтисодий зиддиятлар тизими ёки қошшоқлик
фалсафаси» номли яна бир асари эълон қилинди. Асарда олим
капитализмни ислоҳ қилишнинг амалий дастурини ишлаб чиқишга,
сиёсий курашнинг беҳудалигини асослашга уринди. 1848 йилда
нашрдан чиққан «Ижтимоий масалаларнинг ҳал этилиши» номли янги
асарида олим ҳар қандай инқилобий чиқишларни кескин қоралайди.
Халқ банклари концепциясини эълон қилиб халқни ижтимоий
ислоҳотларга чорлайди. П.Прудон сиёсий иқтисодни «ақл-заковатнинг
абадий қонунлари» тўғрисидаги фан деб билади. П.Прудон ва
С.Сисмонди назарий қарашларида биз жуда яқинлик ва ўхшашлик
ҳолларини учратишимиз мумкин. Айниқса уларнинг услубиётларида бу
ҳолат қуйидагича акс этади:
Биринчидан, иқтисодиётда чексиз эркин рақобатни инкор этиб,
бошқариш мумкин бўлган рақобатни топиб ташкил этиш.
Иккинчидан, хўжалик ҳаётини таҳлил қилиш жараёнида иқтисодий
кўрсаткич ва манбаларни асосий деб ҳисобламасдан, балки
меҳрибонлик, аҳлоқ, ижтимоий адолат, этика ва бошқа категорияларни,
шунингдек инсон ҳаётининг энг олий неъмати тенглик ва тинчликни
асосий деб ҳисоблаш.
Учинчидан, кўп йиллар давомида яратилган илмий асарларда
иқтисодий ҳодисаларга немис файласуфи Гегель диалектикаси асосий
услуб қилиб олиниб, унга алоҳида эътибор берилди.
П.Прудон ўзининг майда ишлаб чиқариш манфаатларидан келиб
чиққан ислоҳотчилик концепциясини майдонга ташлар экан, жуда кўп
масалалар хусусидаги фикрларни баён этади. Меҳнат тақсимоти,
товарнинг хусусияти, иш ҳақи, мулкчилик, даромад ва такрор ишлаб
чиқариш кабиларни илмий изоҳлашга ҳаракат қилади. П.Прудон
ўзининг энг муҳим асарларидан бири - «Иқтисодий зиддиятлар
тизими....» да аввалги меҳнат тақсимотини таҳлил қилади. Меҳнат
тақсимоти бир томондан бойликнинг кўпайишига имкон берса, иккинчи
томондан қашшоқликка, камбағалликка олиб боради. П.Прудоннинг
мулоҳазаларига қараганда, меҳнат тақсимотининг наф келтирадиган
хусусиятларини сақлаб қолиш ва зарарли хусусиятларини тугатиш
керак. Методология жиҳатидан бу ўринда ижтимоий жараёнлар
диалектикасининг илмий таҳлилида тарихдан ташқари ёндашув
сезилиб туради. Прудон товарнинг хусусиятини ҳам мана шундай
позициялардан туриб «тадқиқ» қилади. Унинг фикрича, қийматнинг
абадий ғояси мавжуд, бу ғоя истеъмол қиймати талаб ва камчилик
билан, айирбошлаш қиймати эса таклиф ва мўл-кўлчилик билан
белгиланади. Талаб билан таклиф ўртасидаги курашда товарнинг
қиймати ёки нархи белгиланади. Назарий жиҳатдан олганда бу ҳаддан
ташқари вулгар конструкциядир: қиймат айирбошлашда вужудга
келади, у объектив асосдан маҳрум.
У иш ҳақининг ҳаракати қонуниятларини ҳам оддий ва
ғайриилмий позициялардан туриб баён этади. Прудон ишчиларнинг иш
ҳақини ошириш учун курашига қарши чиқади, чунки бу нарса нарх-
навонинг ёппасига кўтарилишига ёки муҳтожликнинг кучайишига олиб
борар эмиш.
П.Прудон ёлланма ишчини эксплуатация қилиш механизмини
тушуна олмайди. У капитал билан маҳсулотни айнан бир нарса деб
талқин этиб, бутун капиталнинг ҳаракатини унинг процент келтирадиган
қисми ҳаракатидан иборат деб талқин этади. Ссуда капиталнинг
ҳаракатини Прудон қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги битим
деб ҳисоблади. У маҳсулотнинг бир қисмини капиталист ўзлаштириб
олишини ишлаб чиқариш чиқимлари энига капиталдан фойдаланганлик
учун процент қўшиш зарурлиги билан изоҳлайди. Прудоннинг назарий
системасида процент меҳнатни эксплуатация қилишнинг асосий шакли
тарзида намоён бўлади. Шу билан бирга у процент билан ёлланма
ишчини эксплуатация қилиш механизми ўртасидаги ўзаро алоқани
тушунмайди.
П.Прудон «белгиланган қиймат» назариясини ўзининг бутун
иқтисодий негизи деб ҳисоблади. Бунда классик мактабдан ўзиб кетиш
пинҳона истагигина эмас, шу билан бирга ижтимоий ўзгартиришларнинг
йўлларини белгилаш истаги ҳам намоён бўлди. Товар ишлаб
чиқаришини Прудон инсоний озодликнинг ва ҳар бир киши шахсий
мустақиллигининг чўққиси деб билади, майда буржуа назариётчиси
бўлган Прудон бозор механизмининг баъзи бир салбий жиҳатларини:
молларнинг қалашиб кетишини, номуносибликни, хонавайрон бўлиш ва
шу кабиларни тан олади. Прудон асосий иқтисодий зиддиятларни
«қиймат»нинг ички зиддиятларидан: истеъмол ва айирбошлаш қиймати
ғояларидан иборат деб билади. «Белгиланган ёки сунъий» қиймат
муросага келтирувчи тимсол бўлиб кўринади. Бундай қиймат
айирбошлашда вужудга келади. У товарнинг ижтимоий бойлик
таркибига бемалол кириб боришини билдиради.
Бинобарин товар ишлаб чиқаришининг ҳамма қийинчиликларини
бартараф қилиш учун ҳар бир товарга ё белгиланган қиймат қўйиб
қўйиш, ёки унинг бозорда сотилишига кафолат бериш, товар билан пул
ўртасидаги зиддиятни тугатиш зарур. Прудон тилла билан кумушни
«белгиланган» қийматга эга бўлган дастлабки товарлар деб атайди.
П.Прудон даромад тўғрисидаги назарияни сиёсий иқтисодда
даромаднинг асосий манбаи деб қабул қилинган меҳнат, капитал ва
ернинг мазмунини кўриб чиқишдан бошлайди. Унинг фикрича, ишлаб
чиқариш жараёнининг ўзи ҳар уччала элементнинг ишга тушурилиши
натижасида юз беради. Лекин ер ёки капитал эгаси ўзи ҳеч нарса ишлаб
чиқармасдан ўз даромадини олишини ва айни вақтда ишчи ўз меҳнати
натижасида ҳосил бўлган даромадининг фақат кичкина бир қисмини иш
ҳақи сифатида олишни адолатсизлик деб баҳолайди. П.Прудоннинг
такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг даромадлар тўғрисидаги
фикрлари асосида ривожлантирилади.
Такрор
ишлаб
чиқариш
жараёни
олимнинг
фикрича,
хамжамиятдаги ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг мувозанати асосида
бўлади. Лекин амалиётда мулкчиларнинг ишламай қўйганлиги бу
принципнинг бузилишига ва натижада Ж.Б.Сей кўрсатиб ўтган
«иқтисодий қонунни» ҳам бузилиши олиб келмоқда.
П. Прудон ижтимоий масалаларни ҳал қилиши зарур бўлган
капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳаларини ўзининг кўпгина асарларида
эълон қилади. Ушбу асарларда ижтимоий адолат концепциясини
асослаш билан бирга инқилобий чиқишлар ҳақидаги ҳар қандай фикрни
инкор этади. Олимнинг ислоҳотчилик ғояларнинг айримлари
С.Сисмонди қарашларига ўхшаш бўлиб улар қуйидагиларда ўз аксини
топди:
«учинчи шахслар» яъни деҳқонлар, ҳунармандлар ва майда кустар
ишлаб чиқарувчиларнинг жамиятдаги ўрнига раҳимдиллик билан
ҳайриҳоҳлик билдириш;
«майда мулкчилик ва майда ишлаб чиқаришни» иқтисодиётдаги
етакчилик ўрнини эътироф этиш билан уларнинг шарт-шароитлари,
таълимотларида тўлиқ тенгликка эришиш;
ижтимоий
адолат
тамойилларига
мос
равишда
жамият
манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш иштирокчиларига тенг
даромад бериш;
капитал ва даромадлар бир киши қўли остида концентрация
қилинишига ва айниқса меҳнатни эксплуатация қилишга йўл
қўймаслик. Бундан ташқари фақат П.Прудон ислоҳотчилигига хос
қўйидаги ғояларни алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
пулни муомалада ҳаракатини бекор қилиб, унинг ўрнига ишчи
пуллари банкларни муомалага киритиш;
фоизни йўқ қилиш ҳисобига фоизсиз кредитларни ташкил қилиш;
халқ банкларини ташкил этиш;
ислоҳотлар амалга ошириш жараёнининг хотимаси сифатида
хукуматни бекор қилиш. Ислоҳотчилик концепцияларида П.Прудон.
Халқ банкига катта умид боғлайди. Унинг банки социалист-
рикардочилар таклиф қилган банклардан 3 хил ўзига хослик билан
фарқ қилар эди:
Биринчидан, ундаги металл пуллар дастлабки бонлар
чиқарилиши сабабли, пулга ва тижорат воқеаларига алмаштириш йўли
билан секин-аста муомаладан чиқарилар эди.
Иккинчидан, фоизни бирданига йўқ қилмасдан, балки юқори қайд
қилинган босқични амалга оширишни 2%дан энг кам даража-0,25%
тушириш ҳақида сотилмаган товарларга олдиндан ссуда берилиши.
Учинчидан, Халқ банки капитални ўзига жалб қилмай юзага
келмасдан, балки аксинча капитал билан юзага келади.
П.Прудоннинг ҳукуматни бекор қилиш ғояси ислоҳотларни амалга
ошириш даврида синфларнинг умумлашуви ва ягона меҳнаткашлар, ўз
меҳнатини ҳақиқий ҳақини оладиган синфини юзага келиши ўз
навбатида ҳукумат фаолиятини кераксиз қилиб қўяди (анархизм ғояси).
Прудон капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳасида майда товар
ишлаб чиқарувчининг ўз моли сотилишига кафолат олиш, майда
дўкондорнинг фоизсиз кредитнинг олиш тўғрисидаги асрий орзусини,
буржуа зиёлисининг капитализм шароитида мутлақ меҳнат эркинлиги,
қиймат қонуни асосида тенглик имконияти тўғрисидаги хомхаёлларини
ифодалаган эди. Прудоннинг «социализм»и товар билан пул
ўртасидаги алоқани сохталаштиришга асосланган. Шу лойиҳанинг
муаллифи хусусий ишлаб чиқаришни товарни сақлаб қолишга, аммо
пулни, айирбошлашни, айирбошлаш қийматини йўқ қилиб ташлашга
интилган эди.
Прудон ва прудонизм ўз даврида ишчилар ҳаракатига жиддий
хатар солганлиги сабабли пролетар таълимотининг асосчилари
Прудоннинг майда ишлаб чиқариш реформизмига (ислоҳотчилигига)
қарши муросасиз курашдилар. Уни пролетариатга душман ва
революцион ҳаракатга ҳалақит берувчи бир оқим деб фош қилдилар.
Бу курашни К.Маркс ХIХ асрнинг 40-йиллари ўрталаридаёқ «Фалсафа
қашшоқлиги» асарини тайёрлашдан бошлади ва марксизм ривожининг
кейинги даврларида ҳам шу кураш давом этди.
Прудон фалсафада Гегелдан, сиёсий иқтисодда эса А.Смит билан
Д.Рикардодан юқори кўтарила олмади. Унинг ижтимоий дастурларида
мафкуравий йўналишни фош қилишда алоҳида вазифалар келиб
чиқди. Прудонизм майда ишлаб чиқариш муҳитига ва унинг пуч
хаёлларига таяниб, узлуксиз равишда ўзгариб борувчи шароитларга
мослашаверди.
Do'stlaringiz bilan baham: |