24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

ҚИСҚАЧА ХУЛОСАЛАР 
ХVIII аср охири ва айниқса ХIХ аср ўрталарида классик иқтисодий 
мактабга муқобил иқтисодий ғоялар пайдо бўла бошлади ва ҳозиргача 
давом этмоқда. Бундай бўлишининг биринчи сабаби диалектик 
ривожланиш бўлса, иккинчидан классик мактаб ғоялари ҳам, яъни 
бозор иқтисодиёти тамойилларининг бекаму-кўст эмаслигида, шарт-
шароитга қараб у ёки бу тамойилнинг амалий таъсири ҳар хил 
бўлишидадир.
Айниқса саноат тўнтарилиши туфайли (саноат ўсди, ишлаб 
чиқариш ривож топди, мамлакат бойлиги ортди, аммо барчанинг 
иқтисодий фаровонлиги ҳар хил бўлиб, синфий дифференциация 
кучайди) кутилган натижаларга эришилмади, иқтисодий инқирозлар, 
норозиликлар кучайди. Шулар туфайли классик мактабни тафтиш 
қилиш, иқтисодиётнинг айрим унсурларинигина олиб, барча 
жараёнларни тушунтиришга интилиш бошланди, синфларнинг 
манфаатларини кўр-кўрона ҳимоя қилиш (апологетика) рўй берди). 
Иқтисодиётда янги тушунчалар киритилди, қиймат, қиммат, 
фойдалилик билан алмаштирилади, бошлади қийматнинг меҳнат 
назариясига ҳужум бошланди.
Шу даврдаги иқтисодчиларда биринчи навбатда синфлар 
ўртасидаги иқтисодий мулкий муносабатлар катта қизиқиш уйготди. 
Улар турли йўллар билан синфлар, меҳнат ва капитал ўртасида ҳеч 
қандай антагонизм йўқ, «иқтисодий уйғунлик» мавжуд деган ғояни 
исботлашга уриндилар. Оқибатда ҳар қандай эксплуатация инкор 
этилди, иш соатларининг узунлиги «исботлаб берилди» («сўнгги соат» 
назарияси). Капиталист ўз капитали билан ишлаб чиқаришга йўл очади 
2
К.Родбертус «Экономические сочинения» М., ОГИЗ. Сос экгиз.Л.,1936.стр.436. 


ва қонуний фойдасини, ишчи - иш ҳақини, ер эгаси - рентани тўғри 
олади, улар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик, англашилмовчилик 
йўқ деган ғоя илгари сурилади. «Манфаатлар уйғунлиги», 
«Компенсация назарияси» ва бошқалар шулар жумласига киради.
Айрим олимлар бўлаётган қийинчиликларга аҳолининг ўзи 
айбдор, чунки унинг кўпайиши тез, тирикчилик воситалари эса секин 
ўсиши табиий бир ҳол, дейдилар (Мальтуснинг «Нуфус назарияси»). Бу 
фикр бошқа ғоя - «тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши» 
назариясига олиб келди. Ўз ғояларига тескари «учинчи шахслар» 
назарияси вужудга келди, ишлаб чиқармайдиган синфлар равнақ асоси 
қилиб кўрсатилади.
Кўпчилик олимлар протекционизмни инкор этиб, фритредерликни 
таклиф этишса (Сей, Милл, Бастиа), баъзан унга бутунлай тескари 
фикр ҳам билдирилади (Кери). Капитализмнинг бекаму-кўстлиги ҳақида 
кўп қайғурилади, ваҳоланки бу иллатлар шундоққина кўриниб турибди.
Шу даврда иқтисодиётда математик усуллар ишлаб чиқилди 
(Курно, Тюнен), бу усуллар айниқса ҳозирги давр иқтисодиётида етакчи 
рол ўйнамоқда.
Капитализмни майда ишлаб чиқарувчилар назариётчилари 
томонидан ҳар томонлама кенг ўрганилиши иқтисодий таълимотлар 
тарихида бу мактабнинг муносиб ўрнини белгилаб берди. С.Сисмонди 
ва унинг ғоялари саноат инқилоби, капитализмнинг ниҳоятда тез 
суръатларда ривожланиш даврида биринчилардан бўлиб, шу жамиятни 
иқтисодий негизини ва ижтимоий тузумини танқид қилишда ўз аксини 
топди. Бу танқид майда ишлаб чиқарувчилар манфаатларига мос 
равишда оширилиб, капитализмнинг инқирозлар асосида нотекис 
ривожланишини кўрсатиб берди. Сиёсий иқтисод фан сифатида инсон 
бахт-саодати учун зарур бўлган ижтимоий ривожланишни ўрганадиган 
фан деб юритилди. С.Сисмонди асарларида асосий эътибор 
меҳнаткашлар, айниқса ишчилар синфининг аянчли бир тақдирига 
самимий ҳамдардлик билдиришга қаратилгандир.
Шунингдек, иқтисодий категорияларни илмий таҳлил қилишда 
классик мактабдан, айниқса А.Смит қарашларидан нари ўта олмади. 
Олимнинг ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги қарама-
қаршиликни кўра билганлиги катта хизмати бўлса, машиналашган 
ишлаб чиқаришнинг ижобий хусусиятларини тўғри баҳоламаганлиги 
унинг жиддий камчилиги эди.
П.Ж.Прудоннинг майда ишлаб чиқариш социализми Францияда ва 
Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида кенг ёйилди. Прудон 
қарашларида ҳам иккиёқламалик ва фикрлар қоришмалигини 
учратишимиз мумкин. Шундай бўлса ҳам Прудонизм ғояларидаги ҳозир 
ҳам капитализмни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фикрлардан социал 
ислоҳотчиликнинг айрим кўринишларида кенг фойдаланилмоқда. 
Прудон капиталистик товар ишлаб чиқаришдаги қарама-қаршиликни шу 
товарларни пулга айлантириш йўли билан бартараф этиш мумкин деб 


ҳисоблайди. У пулнинг моҳиятини тўғри тушунмай, ҳамма айбни 
айирбошлашдаги ноҳақликдан деб билади.
Шундай қилиб у товар-пул муносабатларини пул, капитал ва 
фоизсиз сақлаш кераклигини таклиф қилди. Барча камчиликларидан 
қатъи назар, Прудон капиталистик тараққиётдан орқага қайтиш мумкин 
эмаслигини тушунди, лекин майда хусусий мулкчиликни сақлаб қолиш 
тарафдори бўлди. К.Родбертус ҳам ўз асарлари билан немис майда 
буржуа назариясига катта ҳисса қўшди. У капиталистлардан ишчилар 
синфига ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги ошганлиги ҳисобидан маълум 
ҳисса беришларини талаб қилди.
К.Родбертус қийматнинг меҳнат назариясида, қўшимча қиймат, ер 
рентаси назарияларида катта ижобий натижаларга эришди. Олимнинг 
яратган асарлари замондошлари, жумладан марксистик иқтисодий 
таълимот асосчилари томонидан ижтимоий фанлар ривожига қўшилган 
катта ҳисса деб юқори баҳоланди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish