24-
МАВЗУ. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар.
1.
Францияда вужудга келган Ж.Б.Сэйнинг иқтисодий таълимоти. «Сэй
қонуни»
2.
Т.Р.Мальтус ва унинг «нуфус назарияси»
3.
Сениор, Бастия, Кери ва бошқаларнинг иқтисодий таълимотлари
4.
Ж.С.Миллнинг иқтисодий таълимоти
5.
Иқтисодиётда математик услублар (А.О.Курно, И.Г.Тюнен)
6.
Классик мактаб таълимоти ва ҳозирги замон
7.
ХIХ асрнинг биринчи яримида ислоҳотчилик илмий
концепцияларининг шаклланиши
8.
С.Сисмондининг иқтисодий қарашлари, унинг майда ишлаб чиқариш
назарияси
9.
П.Ж.Прудоннинг иқтисодий концепцияси.
10.
К.Родбертуснинг иқтисодий ғоялари
1.
Францияда вужудга келган Ж.Б.Сэйнинг иқтисодий таълимоти.
«Сэй қонуни»
Франциядаги шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг
ривожи Жан
Батист Сэй (1767-1832) номи билан боғлиқ. Бўлажак олим Лионда
савдогар оиласида туғилди ва кейинчалик йирик фабрикантга айланди.
У
яхши таълим олди, аммо савдо соҳасида анча эрта хизмат қила
бошлади. Ўзи ўқиди. У инқилобни қўллади. Наполеон Бонапарт
ҳукуматида молия соҳасида ишлади. Унинг биринчи асари «Сиёсий
иқтисод рисоласи» 1803 йилда чиқди ва ҳаёти
давомида беш марта
қайта нашр қилинди, қайта ишланди ва унинг бош асари
сифатида
қолди. 1817 йилда «Сиёсий иқтисод катехизиси» (Катехизис
- грекча
«насихат», «қўлланма» мазмунига эга), 1828-30 йилларда олти томлик
«Сиёсий иқтисод курси» китоби ҳам чоп этилди. Бу китобларда у саноат
буржуазияси тарафдори, меркантилизм душмани ва иқтисодий
либерализмни қўллаб-қувватловчи олим сифатида маълумдир.
Сэй Смит таълимотини тарғиб этиш ва систематик изоҳлаш
баҳонасида унинг илмий жиҳатдан анча бўш ғояларини ривожлантирди
ва тартибга солди. Д.Рикардо бу олимнинг илмий меросига юқори баҳо
берди ва унинг, яъни «Сэй қонуни» ни тан олган.
Олимнинг тадиқот предмети
сифатида аввало жамиятнинг
моддий фаровонлик проблематикаси қаралади, бойликнинг манбаи эса
миллатнинг иқтисодий потенциалига боғлиқдир.
Тадқиқот услубида эса аниқ фанлар (мас.,физика) тажрибасидан
фойдаланиш керак дейди. Методологик жиҳатдан бу универсал ва ҳал
қилувчи аҳамиятга эга бўлган қонун, категория ва назариялар тан
олиниши зарур – деганидир. Таниқли иқтисодчи Ж. К.Гелбрейт
фикрича, «Сэй қонуни»ни тан олиш ёки олмаслик ХХ асрнинг 30-
йилларигача иқтисодчиларни аҳмоқлардан ажратиш белгиси сифатида
қаралган. Бу қонунда бозор иқтисодиёти шароитида жамият синфлари
манфаатларининг уйғунлиги асосийдир. Лекин унинг фикрларида ўта
соддалик ва юзалик аломатлари кўпдир.
Сэй сиёсий иқтисодни уч қисмга бўлади: ишлаб чиқариш, тақсимот
ва истеъмол. Бу классификация такрор ишлаб чиқариш жараёни
унсурлари ўртасидаги юзаки боғланишни акс эттиради. Тақсимот ва
истеъмолнинг иқтисодиёт фанининг мустақил бўлаклари сифатида
ажратилиши ва уларнинг мустақил соҳа сифатида ишлаб чиқариш
билан ёнма-ён қўйилиши ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни унсурлари
ўртасидаги ҳақиқий алоқалар бузиб кўрсатилади, чунки маълум типдаги
ишлаб чиқариш муносабатлари доим тақсимот ва истеъмолнинг
маълум таркибини вужудга келтиради.
Сэй Смитни қўллайди, аммо кўп
масалаларда у билан
келишмайди. Масалан, унингча қиймат бир қанча омилларга боғлиқ
қилиб қўйилади: товарнинг субъектив фойдалилиги,
унинг ишлаб
чиқариш чиқимлари, талаб ва таклиф. Сэйда капиталнинг эксплуатация
моҳияти бутунлай йўқ ва бу жараён ишлаб чиқариш омиллари
назарияси билан алмаштирилади. Аммо у иқтисодий
либерализм
(