24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар


Қиймат ва даромад назарияси



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

Қиймат ва даромад назарияси. 
Мальтус иқтисодиётнинг бир қанча бошқа масалалари бўйича ҳам 
ўз фикрларини беради, унинг айниқса қиймат, даромад, фойда ва 
реализация бўйича ғоялари диққатга сазовордир. Мальтус бу 
масалаларни ҳал этишда Д.Рикардонинг ғояларига қарши чиқди ва 
бунда А.Смитдан фойдаланди. Унингча товарнинг қиймати шу товарни 
сотиб олишга кетган меҳнат билан аниқланади. Мальтус ғоясининг 
«янгилиги» шу «қиммат ўлчови»ни изоҳлашдир. Смитнинг фикрича, 
товарни сотиб олиш учун сарфланган меҳнат, уни ишлаб чиқаришга 
кетган меҳнатга тенгдир. Мальтуснинг фикрича, товарлардаги меҳнат 
миқдори уни ишлаб чиқаришга кетган харажатлардан иборат бўлиб, бу 
кўрсаткич тирик ва жонсиз меҳнат плюс авансланган капиталга 
фойдадан жамланади. Бунда қийматнинг ҳосил бўлиши ишлаб чиқариш 
соҳасидан муомала соҳасига кўчирилади, истеъмол қиймати эса 
алмашув қиймати билан қориштириб юборилади. Мальтус товарнинг 
қийматини ишлаб чиқариш харажатларидангина иборат деб кўрсатади 
ва харидор товар сотувчига иш ҳақидан ташқари фойдани ҳам тўлаши 
керак, деб ўйлайди, фойда товарнинг қийматига номинал қўшимча, деб 
ҳисобланади. 
Фойда 
меҳнатдан 
ажратиб 
қўйилади, 
яъни 
капиталистнинг фойдаси қўшимча эмас, балки товарни ўз қийматидан 
ортиққа сотиш туфайли пайдо бўлади, ноэквивалент айирбошлашнинг 
мавжудлиги исботланади. Шундай қилиб, аслида меркантилизм 
ғояларига қайтиш рўй беради, қийматнинг ҳосил бўлишида меҳнатнинг 
роли иккинчи даражали қилиб кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари концепциясидан реализация 
назарияси (такрор ишлаб чиқариш) ҳам келиб чиқади ва унда жамиятда 
ер эгалиги, руҳоний, чиновник, солдат ва бошқа шахсларнинг 
мавжудлиги оқланади. Аслини олганда бунда инқирозлар муаммоси 
изоҳланиб, «учинчи шахслар» назарияси юзага келади, ундан шуни 
тушуниш мумкинки, капиталист ва ишчилар ишлаб чиқарилган ҳамма 
товарларни сотиб олишга қодир эмаслар, чунки қийматнинг таърифига 
кўра жами иш ҳақи ишлаб чиқарилган барча маҳсулотнинг қийматидан 


фойда миқдорига камдир. Бу ҳолатдан чиқиш йўли жамиятда ишлаб 
чиқармайдиган синфлар, яъни «учинчи шахслар»нинг борлигидир, 
ортиқча маҳсулотлар улар томонидан сотиб олинади. Мальтус етарли 
талабни қондириш учун ер аристократиясини улуғлайди, юқори рента, 
солиқ ва бошқа йиғимларни оқлайди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш чегаралари мавжуд эмас, дейди 
Т.Мальтус. Ортиқча ишлаб чиқариш (инқирозлар) тўғрисида фикр 
юритиб, бу жараён умумий бўлиши, ёки иқтисодиётнинг айрим 
тармоқларида перманент (узлуксиз) ёки вақтинча бўлиши мумкинлиги 
айтилади. Охир-оқибат шуни айтиш мумкинки, Д.Рикардо ва бошқа 
классик мактаб вакилларидан фарқли равишда, Т.Мальтус бўйича 
нафақат хусусий, балки умумий инқирозлар бўлиши башорат қилинади 
(
бу тарихан исботланди). Аммо барча инқирозлар вақтинча бўлиб, улар 
ўткинчи деб қаралади.
Мальтус «Нуфус назарияси»га кўра, ишчиларнинг сонини 
камайтиришни таклиф этган бўлса, ишламай ейдиганларнинг сонини 
оширишни жамият учун фойдали деб ҳисоблайди.
Фақат Сисмонди капитализмдан воз кечиш ва майда ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришни таклиф этган бўлса, Мальтус 
капитализмдан воз кечмаган ҳолда, аввало йирик ер эгалари ва 
руҳонийлар манфаатини таъминлашни қўллайди.
Мальтус ғояларидаги бу илмий чалкашликларга қарамасдан, унда 
бир қанча ижобий фикрлар мавжуд. Ҳозирги даврда ривожланаётган 
мамлакатлардаги оғир аҳволни тушунтиришда бу олимнинг қарашлари 
тўғри келади. Айниқса, Корея Республикаси ривожи характерлидир. 
Агар бу ерда 1950-60 йилларда аҳолининг ўсиши йилига 3 фоизни 
ташкил этган пайтда иқтисодий ривожланиш паст бўлган бўлса, 90 
йилларда аҳолининг ўсиши 1 фоизга тушган пайтга келиб иқтисодий 
ўсиш кескин ошди. Марказий Осиё мамлакатларида ҳам аҳолининг 
ўсиши катта бўлиб, иқтисодий ривожланиш муаммоларини ҳал этишда 
бу олимнинг баъзи ғояларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Мальтуснинг «Нуфус назарияси» ХIХ асрда жуда кенг тарқалди ва 
машҳур бўлиб кетди. Ҳозирги даврда ҳам янги замонавий 
Мальтусчилар Г.Бутул, Н.Чемберлен, П.Эрлих, У.Фогтлар Мальтуснинг 
«икки прогрессия» тўғрисидаги дастлабки қарашларини бироз 
ўзгартириб, «аҳолининг қариб бориши», «аҳолининг энг мақбул 
миқдори», «қимматли» ва «арзон» кишилар каби турли-туман 
ғояларини илгари сурмоқдалар. Бу концепцияларда илмий-техника 
тараққиётининг оқибатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш баҳонаси 
билан, ер куррасида «ортиқча» одамлар кўпайиб кетди, деб уларнинг 
сонини турли йўллар билан камайтириш режалари таклиф қилинди.
ХХI аср бошида планетамизда 6 млрд дан ортиқ аҳоли истиқомат 
қилмоқда (1945 йилда аҳоли сони 2.5 млрд эди) ва бу кўрсаткич тобора 
ортиб бормоқда. Энг муҳим ва аянчли томони шундаки, кам 
ривожланган ва қолоқ давлатларда бу ўсиш тез бўлиб, аҳолининг 75 


фоизи шу давлатларга тўғри келади. Шунинг учун демография 
муаммоси ҳозирда ҳам ниҳоятда долзарбдир. Бугунги кунда бу 
муаммони ҳал қилиш мақсадида ҳатто оилани режалаштириш чора-
тадбирлари таклиф қилинмоқда.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish