3.
Сениор, Бастия, Кери ва бошқаларнинг иқтисодий
таълимотлари
Классик мактаб ғояларини бойитишга Англияда Н.Сениор,
Францияда Ф.Бастиа, АҚШда Г.Кери, Германияда тарихий мактаб
намояндалари катта ҳисса қўшдилар. Булар ичида Н.Сениор алоҳида
ўрин эгаллайди.
Нассау Вилям Сениор (1790-1864) Лондондаги машҳур Оксфорд
университетининг сиёсий иқтисод кафедраси профессори, «тийилиш»
ва «сўнгги соат» назарияларининг муаллифи сифатида машҳур бўлди.
Н.Сениор ғоялари «Сиёсий иқтисод фани очерклари» (1836) ва
«Фабрика қонунчилиги тўғрисидаги хатлар»да баён этилган.
У ўзининг қиймат назариясида қийматни баҳо билан бир нарса деб
ҳисоблайди ва қиймат талаб билан таклифга боғлиқ, дейди. У меҳнат
(
ишчиларнинг «қурбони») билан бир қаторда капиталистнинг
«тийилиши»ни ҳам қийматнинг манбаи деб эълон қилади.
«Тийилиш» назарияси. Бу назарияда Н.Сениор капитални
капиталистнинг бераётган «қурбони»
деб ҳисоблади.
Унинг
таъкидлашича капиталист ўз капиталини ишлаб чиқариш соҳасига
қўйганда (инвестиция) ўзининг шахсий истеъмолидан гўё маълум давр
«тийилиб» туради, меҳнат эса ўз навбатида ишчининг дам олиш ва
тинчлик эвазига қилган «қурбони» деб қабул қилинади. Шунинг учун иш
ҳақи ва фойда капиталист ва ишчи берган тегишли «қурбонлар» учун
баб-баравар мукофот эмиш.
Н.Сениор Рикардонинг қийматни иш вақти билан белгилашига
қарши чиқади, унингча фойда капиталистнинг «меҳнати»дан, фоиз эса
унинг сабр-қаноатидан ҳосил бўлишини кашф қилди. Н.Сениорнинг яна
бир «кашфиёти» унинг «сўнгги соат» назариясидир. Саноат
тўнтарилиши ва машиналарнинг кириб келишига қарамасдан,
ишчиларнинг иш соатлари ниҳоятда юқори бўлиб, шу сабабли ХIХ-
асрнинг 30 йилларида Англияда 10 соатлик иш куни учун кураш кучайиб
кетди. Н.Сениор эса ўша даврда мавжуд бўлган 11.5 соатлик иш кунини
қисқартиришнинг «иложсизлигини» назарий жиҳатдан асослашга
уриниб, шу иш кунининг 10.5 соатида сарфланган капиталнинг қиймати
янгидан вужудга келади, фақат охирги бир соатидагина фойда
яратилади, деб уқтирди. Шу сабабли иш кунини 10 соатгача
қисқартириш фойданинг йўқ бўлиб кетишига, бу билан бирга эса ишлаб
чиқаришни ривожлантиришга ҳар қандай қизиқишнинг йўқ бўлиб
кетишига олиб борган бўлар эди, деб даъво қилди. Бу билан у
соҳибкорларни очиқдан-очиқ ҳимоя қилади.
ХIХ
асрнинг
40-50
йилларида
француз
ва
халқаро
ишбилармонлар орасида Ф.Бастианинг (1801-1850) номи ва унинг
иқтисодий қарашлари кенг оммалашди. У бой француз ишбилармони
оиласида туғилди. Бастия 40-йиллари бир қанча памфлетлар чиқариб,
уларда эркин савдо фойдасига протекционизмни инкор этувчи, вино
ишлаб чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилувчи, социалистик ғояларга
қарши бўлган қарашларни фаол тарғиб этди. Бу памфлетлар ғояси
мазмун жиҳатдан оригинал бўлмаса-да, ёрқин ёзилиш шакли билан
ажралиб туради.
Ф.Бастианинг
энг
асосий
ғояси
жамиятдаги
ижтимоий
антагонизмнинг мавжудлигини инкор этишдир. Унингча, ўша даврдаги
жамият дунёдаги «энг гўзал, мукаммал, мустаҳкам бутунжаҳон
ассоциацияларидандир. Барча қонуний манфаатлар уйғунлашгандир».
Ф.Бастиа 1850 йилда «Иқтисодий гармониялар» китобини чоп этди.
Унда у гармония (уйғунлик)нинг асосини алмашув ва соф, ҳеч нарса
билан чекланмаган рақобатда кўради. Ф.Бастиа ўз ғоясини исботлашда
Сэйнинг фикридан фойдаланган бўлиб, хизматлар назарияси бунга мос
келади, яъни алмашув, харид - савдо ўзаро тенг «хизматлар»ни
алмашиш демакдир. Сэй бўйича бу «хизматлар» нафақат одамлар,
балки буюмлар ва табиат кучлари томонидан кўрсатилса ҳам, Бастиа
жамият ҳаётининг қандай соҳасида бўлмасин, фақат шахсий
хизматларни устун қўяди. «Хизмат» деганда ишлаб чиқариш давомида
реал меҳнат сарфинигина эмас, балки шу хизматдан фойда келтирувчи
ҳар қандай ҳаракат, фаолият ва куч тушунилади. Бундан шу нарса аниқ
бўлиб қоладики, қиммат яратишда ишлаб чиқаришга фақат ишчилар
эмас, балки капиталист ва ер эгалари ҳам катта «хизмат»
кўрсатадилар. Капиталистнинг «хизмати» унга фоиз олиш имкониятини
беришини Ф.Бастиа шундай кўрадики, капиталист капитални аванс ёки
ссуда тарзида сарфлаб, истеъмолни орқага суради ва уни
капиталистнинг «қурбони» деб ҳисоблайди. Бу юқорида биз келтирган
Сениорнинг тийилиш назариясининг ўзидир. «Тийилиш» сўзи ўрнига
«орқага суриш» сўзи қўйилган, холос.
Меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунлик, яъни гармонияни янада
тўлароқ исботлаш мақсадида Бастиа ўзининг капитал жамғарилиши
«қонуни»ни яратди ва унда Рикардонинг фойда ва иш ҳақининг бир-
бирига қарама-қарши эканлиги тўғрисидаги таълимотини инкор этишга
ҳаракат қилди. Ф.Бастианинг бу «қонуни»га кўра, меҳнат ва капитал
манфаатлари олий даражада ҳамоҳангдир. Оқибатда капиталистнинг
фойдаси ва ишчининг маоши бир вақтда ва бир миқдорда ошиб боради,
ҳатто ишчиларнинг ҳиссаси капиталистларникидан тезроқ ўсар экан,
демак, оқибатда капиталистнинг фойдаси нисбатан камаяди. У бу
фикрни исботлашга уриниб ҳам ўтирмайди. Унингча фойда нормаси ва
капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси масалаларини
қориштириб юборган. Фойда нормасининг пасайиб бориш тенденцияси
ишчиларни эксплуатация қилишнинг кучайиши билан мос келиши
мумкин, демак капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси ҳам
ошиб боришини кутиш мумкин.
Ф.Бастиа ўзининг бу назарияси ёрдамида капиталистлар ва ер
эгалари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ҳал этади. У ер рентасини
ер эгасининг ёки унинг ота-боболарининг шу ерни ишлаш ва яхшилаш
хизмати учун берилган мукофот деб ҳисоблайди. Шундай қилиб
капитал ва ер эгалиги ўртасидаги уйғунлик шу билан ҳал этиладики, ер
рентаси ерга қўйилган капитал фоизининг бир кўринишига
айлантирилади. Бундай изоҳлаш ер рентасининг иқтисодий категория
сифатидаги хусусиятини инкор этади, унинг фойдадан ҳеч қандай
фарқи қолмайди. Ишланмаган ерлардан олинадиган рента умуман бу
схемага мос келмайди.
Демак, Бастианинг изоҳи бўйича ўша даврдаги буржуа жамияти
турли синфлар ўртасидаги ўз хизматлари билан алмашиб турувчи
«уйғунлашган ҳамкорлик» жамияти тарзида намоён бўлади. Иқтисодий
эркинлик бу хизматлар алмашувининг эквивалентлигининг гарови
ҳисобланади, чунки бу эркинлик номутаносиб ҳаракатларнинг олдини
олади. Протекционизмни чекланмаган эркин рақобат билан
алмаштириш эса социалистларнинг жамиятни мукаммалроқ иқтисодий
жамиятга айлантириш тўғрисидаги чақириқларига қарама-қарши
қўйилади.
1775-85
йиллардаги мустақиллик учун Шимолий Америка ва
Англия ўртасидаги курашда қозонилган ғалаба туфайли АҚШ давлати
вужудга келди. Ҳокимият тепасига янги синф - буржуазия ўтирди. АҚШ
буржуазияси инглиз буржуазиясидан анчагина фарқ қилар эди.
АҚШдаги ҳукмрон синф 1865 йилгача қулликни сақлаб қолди ва инглиз
сиёсий иқтисодига зид равишда ўз сиёсий иқтисодини яратишга тайёр
эди. Бироқ АҚШда сиёсий иқтисод классик асосда вужудга келмади.
Бунинг сабаби шуки, ХIХ асрнинг 20-30 йилларида АҚШда
капитализмнинг нисбатан тез ривожланиши ишчилар ҳаракатининг
вужудга келишига ва тез ўсишига олиб келди.
Айни вақтда иш ташлашлар бўлиб турди. Сиёсий курашнинг
кескинлашуви вулгар сиёсий иқтисод учун замин яратди. Бундан
ташқари классик сиёсий иқтисод АҚШда қулчиликнинг сақланиб
қолишини танқид қилар эди. Шу сабабли АҚШда юзага кела бошлаган
иқтисодий фикр классик мактабга қарши чиқди. Бу ғоялар Генри Чарлз
Кери (1793-1879) тадқиқотларида ўз аксини топди.
Йирик ноширнинг ўғли бўлган Г.Кери коммерция соҳасида катта
ютуқларга эришди. Бойиб олгач, йирик фабрикантга айланди ва
иқтисодий тадқиқотларга киришди. У бир қанча иқтисодий асарлар
муаллифи эди.
1837-40
йилларда унинг «Сиёсий иқтисод принциплари» ва 1857-
59
йилларда «Ижтимоий фанларнинг асослари» номли асарлари чоп
этилди. Бу асарнинг қисқача варианти 1865 йилда «Ижтимоий фанлар
учун қўлланма» номи билан чоп этилди. Юқорида эсланган Ф.Бастиа шу
америкалик олимдан илҳомланди.
Г.Ч.Кери инглиз сиёсий иқтисодига кескин қарши чиқиб, АҚШ
капитализмини мадҳ этди. Унинг асосий асари «Манфаатлар
уйғунлиги» (1872) китобидир. Г.Керининг қарашлари Англияга қарши
руҳда эди. У Рикардонинг таълимоти ва Мальтус ақидаларини рад
қилди.
Г.Керининг методологияси субъектив идеализм ва механицизм
билан
объектив
иқтисодий
қонунларни
табиат
қонунларига
алмаштириш билан характерланади.
Г.Кери ҳамма иқтисодий категорияларни таърифлаб беришга
интилди. У қийматни инсоннинг табиатга ҳукмронлиги ўлчови деб,
предметга эга бўлиш учун бартараф қилиш зарур бўлган қарши ҳаракат
деб таъриф берди. У нархни предметнинг ўзини айирбошлаш эвазига
пул олиш қобилияти деб ҳисоблади. Капитал одамларнинг табиат
кучларини бошқариш имкониятини олишларида ёрдам берадиган буюм
ёки қурол деб тушунди.
Г.Кери Д.Рикардонинг ер рентаси назариясини танқид қилиб, уни
ялпи кураш назарияси (яъни Рикардо шу назария йўли билан гўё
синфлар ўртасида урушни авж олдирди), деб ҳисоблади ва Рикардони
«коммунизм отаси» деб, унга хуруж қилди. Г.Керининг ўзи эса рентани
ер эгаларининг меҳнати учун мукофот деб ҳисоблаб, уни фоиз билан
айнан бир нарса деб тушунди. Керининг иқтисодий таълимотида буржуа
жамиятида «барча чин ва ҳақиқий манфаатларининг тўла-тўкис
уйғунлиги» мавжудлигини исботламоқчи бўлди. У тақсимот қонунини ўз
назариясига асос қилиб олди.
Г.Кери пролетариат билан буржуазия манфаатларининг бир
хиллигини гўё капиталистик жамиятда меҳнат унумдорлиги ошиши
билан иш ҳақи ҳам ошиб бораверади, шунинг натижасида ишчи билан
капиталистнинг иқтисодий аҳволидаги тафовут аста-секин камаяди,
деган қоида билан асосламоқчи бўлди. Г.Кери капиталистик жамиятда
аҳолининг нисбий кўпайиши ва эксплуатация кучайиши фактларини
мутлақо инкор қилиб, ишчилар синфи фаровонлигининг ошиб бориши
техника тараққиёти билан боғлиқ.
ХIХ асрда Керининг қарашлари, унинг антагонистик жамиятдаги
манфаатлар уйғунлиги назарияси кўпчиликка маълум бўлиб, буржуазия
сиёсий иқтисодини вулгарлаштиришга катта таъсир кўрсатди.
«Манфаатлар уйғунлиги» назариясининг асосий қоидаларини ҳозирги
замон сиёсий иқтисоди қайтадан тикламоқда.
Г.Кери юқорида биз баён этган капиталистик муносабатларнинг
бекаму-кўстлиги, синфий манфаатларнинг ҳамоҳанглиги ва бошқа
«уйғунликлар» тўғрисида кўп ёзди. Лекин унинг ғоялари Бастиадан
бироз фарқ қилади. Кери қулликни қўллади (бу даврда АҚШнинг
жанубида ҳали қул плантациялари мавжуд эди). Протекционизм
сиёсати ҳам ҳимоя қилинди, чунки АҚШ ҳали ёш давлат сифатида
саноати пастлиги туфайли унга муҳтож эди, чунки Англия саноати
билан очиқ рақобатда енгиши қийин бўлган. Шулар туфайли Смит ва
Рикардоларнинг фритредерлик (эркин савдо) сиёсати тўғри келмай
қолди. Айниқса, Рикардонинг буржуа жамиятидаги синфлар ўртасидаги
манфаатларнинг қарама-қарши эканлиги кўпчиликка маъқул бўлмай
қолди.
Керининг фикрича Рикардонинг тузумида душманлик руҳи бўлиб,
миллат, синф, ижтимоий гуруҳлар ўртасида уруш келтириб чиқаради.
Ваҳоланки, бу гуруҳлар ўртасида бекаму-кўст уйғунлик мавжуд эмиш.
Керининг «Манфаатлар уйғунлиги назарияси» асосида унинг «тақсимот
қонуни» ётади, унга кўра меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан
ишчилар
ҳиссаси
абсолют
ва
нисбий
жиҳатдан
ўсса,
капиталистларники эса аксинча пасаяди. Шундай йўл билан меҳнат ва
капитал ўртасидаги антагонизм йўқ қилинади. Бунда яхши маълум
тезис - унумли капитал ғоясидан фойдаланилади (унга кўра тадбиркор
қонуний фойда олиши керак).
Г.Керининг ғояси бўйича товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришга
кетган амалий меҳнат миқдори билан эмас, балки маълум шароитда
сарфланган ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади. Аммо
меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан маҳсулотларни ишлаб чиқариш
учун, шу жумладан ишлаб чиқариш воситаларига сарф-харажатлар
камаяди.
Бу эса, Г.Кери бўйича капиталнинг қиммати пасайишига олиб
келади. Ишлаб чиқариш воситалари капитал билан бир деб қаралади.
Оқибатда фоиз ҳам, капитал эгаси оладиган маҳсулот ҳиссаси ҳам
пасаяди, шунга мос равишда меҳнат қиммати ва унинг маҳсулотдаги
ҳиссаси ошиб боради. Бу ғояларнинг ҳаммасини қўллаш қийин, чунки
фоиз қийматнинг бир қисми бўлиб, аввалги меҳнатга ҳеч қандай
алоқаси йўқ. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши ишчиларнинг тирикчилик
воситалари қиймати пасайиши билан боғлиқ, бунда ишчи кучи қиймати
ҳам пасаяди, капиталистнинг миллий даромаддаги ҳиссаси эса ошиб
боради.
Кери капиталист ва ер эгаси «манфаатлари уйғунлиги»ни
исботлаб беришга интилади. Бунда ҳам у Рикардога қарши чиқади,
айниқса унумдорлиги паст ерларни ишга туширишга монеълик
билдиради.
Кери Бастиа каби рентани аслида капиталга фоиз шакли
сифатида қарайди, деҳқончилик хусусиятларини инкор этади. Кери
«миллатлар уйғунлиги» ҳақида ҳам гапириб, жаҳон ишлаб чиқаришини
маҳаллий марказларга тақсимлаш зарурлигини айтади, чунки бу
ерларда қишлоқ хўжалиги ва саноат табиий ҳолда уйғунлашган.
Шуларни ҳисобга олиб, Кери Буюк Британиянинг саноат ва
мустамлакачилик монополиясига қатъий қарши чиқади, бошқа
давлатларни аграр хом ашё манбаига айлантириш сиёсатини инкор
қилади ва шу мақсадда протекционизмни кенг қўллаш керак, дейди.
Шуниси қизиққи, буржуазия манфаатларини ҳимоя қилиб, гоҳида
фритредерлик
(
Ф.Бастиа),
баъзида
протекционизм
(
Ч.Кери)
«уйғунлик»нинг доимий шарти деб эълон қилинаверади. Насриддин
Афанди айтганидек: «Хоҳланг унисини, ҳоҳланг бунисини олинг...».
Do'stlaringiz bilan baham: |