2021 Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи



Download 25,06 Mb.
bet12/81
Sana14.04.2022
Hajmi25,06 Mb.
#550822
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81
Bog'liq
Ўзбекистон маданияти ва санъати 2021

Қишлоқ жамоаси. Кушон подшолиги даврида шаҳарлар атрофи ва воҳанинг аксарият жойларида кўплаб қишлоқларга асос солинган. Ш.Пидаевнинг таъкидлашича, бу қишлоқларнинг умумий майдони 0,5 гектардан 5 гектаргача бўлган. Вилоят ҳудудида Кушон давлати ҳукмронлиги даврига мансуб 130 дан ортиқ ёдгорликларнинг 80 га яқинини қишлоқлар ташкил этади. Бу маълумотларга таяниб, шуни таъкидлаш мумкинки, кушонлар жамиятида асосий гуруҳлардан бири эркин жамоа вакилларидан таркиб топган қишлоқ жамоаси ҳисобланган. Шу боисдан баъзи бир археолог тарихчиларнинг (М. Массон, В. Массон, Г. Кошеленко) Кушон подшолигини қулчилик ёки қулдорлик давлатлари деб аташимутлақо асоссиздир.
Бу давр қишлоқларининг ички тузилиши Мирзақултепа (Термиз тумани), Шўртепа (Ангор тумани) ва Оққўрғон (Шеробод тумани) ёдгорликлари орқали маълум. Мирзақултепа, Шўртепа каби қишлоқлар лойиҳа асосид қурилган бўлиб, шаҳар сингари аниқ қурилиш хусусиятига эга.
Қишлоқ ва шаҳарлар ўртасида жуда яқин алоқа мавжуд бўлган. Бу жараён Кушон даври қишлоқларидан топилган танга пуллар, шаҳарлик кулол усталар ясаган сифатли сопол идишлар ва бошқа моддий маданият турларида кузатилади. Жумладан, Оққўргон қишлоғини ўрганиш давомида 150 дан ортиқ танга пул учраган. Окс дарёси бўйида жойлашган Хўжа Гулсувар сангтарошлар қишлоғи бўлиб, атрофда мавжуд оҳак гилтошни Тармита ва унинг атрофидаги бунёд этилаётган меъморчилик иншоотлари қурилишига тайёрлаб берган. Мирзақултепа ва Оққўрғон каби қишлоқлар шаҳарларни доимий равишда дон ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаб турган. Қишлоқ жамоаси ижтимоий ҳаётида оқсоқоллар катта нуфузга эга бўлганлар. Суғориш иншоотларини тартибга солиш, давлат миқёсидаги солиқлар тўплаш ва бошқа ишлар бевосита жамоа оқсоқоли бошчилигида амалга оширилган. Қишлоқ аҳолиси орасида маҳаллий маъбуд ва маъбудаларга топиниш кенг тарқалган.
Савдо ва маданий алоқалар. Кушон подшолиги ҳукмронлигининг илк босқичидаёқ кўҳна дунё малакатлари ва халқлари тарихида муҳим аҳамият касб этган қитъалараро савдо йўли "Буюк ипак йўли" тўлиқ шаклланган.
Бу даврда Сурхондарёда ҳам асосий савдо йўли ва унинг кўплаб шаҳобчалари бетиним фаолият кўрсатган. Балхдан шимолга қараб йўл олган карвон Амударёдаги кечув жойлари орқали Тармитага кириб келган. Ундан сўнг карвонлар Ангор, Шеробод воҳалари ва Шерободдарё ҳавзаси ёқалаб "Темир дарвоза"га йўл олган. Вилоятда Кушон подшолиги даврида мавжуд савдо йўлининг яна бир бўғини шимолда Чағониён -"Темир дарвоза" йўналиши ҳисобланган.
Кушонлар ҳукмронлиги даврида воҳа аҳолиси Сўғд, Хоразм ва Парфия билан бир қаторда Хитой, Шимолий Ҳиндистон ва Ўрта Ер денгизи мамлакатлари билан яқин савдо алоқаларини олиб борганлар. Рим билан бўлган савдо алоқаларидан Хайрабодтепадан топилган Рим императори Нерон тангаси, Шаҳриғулғуладан топилган мармардан ясалган масхарабоз ниқоби, шиша идишлар далолат берса, буддавийлик дини ва у билан боғлиқ санъатнинг Шимолий Бақтрия ерларида пайдо бўлиши Ҳиндистон билан амалга оширилган алоқалар туфайли содир бўлган.

Download 25,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish