Бактриянинг Кушон подшолиги даври маданияти ва санъати
Асосий саволлар:
Кушон даври маданияти ва санъатининг урганилиши.
Бактриянинг Кушон подшолиги даври моддий маданияти тараккиёти ( шахарсозлик,меъморчилик, кулолчилик)
Диний дунёкараш, ёзув бадий ва амалий санъат тараккиёти.
Таянч суз ва иборалар: Кушон даври, шахарсозлик,меъморчилик, кулолчилик, Ёзув бадий ва амалий санъат
Дарснинг максади: Бактриянинг Кушон подшолиги даври маданияти ва санъати хакида маълумот бериш.
Мил. авв. I асрнинг охири-мил. I асрнинг бошларига келиб гуйшуан ҳокими Киоцзюкю барча мулкларни бирлаштириб, Қобулистон ва Қандарҳорни забт этади. Натижада бу даврга келиб Кушон давлати ўз аҳамиятига кўра антик давр Хитойдаги Хан давлати, Парфия подшолиги, Рим салтанати билан рақобатлаша оладиган қадимги дунёнинг энг қудратли ва забардаст давлатларидан бири сифатида ташкил топди. Хитой манбаларидаги “Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю”, илк кушон даврига оид топилма тангаларда акс эттирилган “Кушон подшоси Кужула Кадфиз”га айнан мос тушади.
Кушон подшолари ичида энг машҳури Канишка ҳисобланади. Унинг ҳокимлик даврида Кушонлар салтанати гуллаб-яшнашининг юқори чўққисига кўтарилади. Канишка даврида Панжоб, Кашмир вилоятлари мамлакатга қўшиб олинади. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, давлатнинг пойтахти Далварзиндан (Сурхондарё), Пешовар (Афғонистон) атрофларига кўчирилади. Бу даврда (мил. II аср) мамлакатнинг ҳудуди Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Шарқий Туркистондан иборат эди. Сюан Сзяннинг ёзишича, “Канишка подшолик қилган даврда унинг шон-шуҳрати қўшни мамлакатларга ёйилди. Мамлакатнинг ҳарбий қудрати кўпчилик томонидан тан олинди. Хитойнинг ғарб томонидагилар ҳам Канишканинг ҳокимиятини тан олиб, унга ўз гаровга қўйган одамларини юборар эдилар”.
Кушон даврига оид кўплаб очилган кўҳна шаҳарлар бу пайтда шаҳарсозлик маданияти айниқса гуллаб-яшнаганлигидан далолат беради. Айртом, Афросиёб, Далварзинтепа, Термиз, Зартепа, Кампиртепа каби кўҳна шаҳарлар шулар жумласидандир.
Кушон подшолиги руҳонийлар қўлидаги давлат бўлиб, бу давлатда подшо ҳокимиятни бошқариш билан бирга бош қоҳин ҳам ҳисобланган. Подшолик сатрапияларга бўлинган бўлиб, уларнинг бошлиқлари маълум маънода ўзларини мустақил деб ҳисоблаганлар. Кушон подшолиги қулдорлик давлати ҳисоблансада, давлатда қишлоқ жамоаларининг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Тадқиқотлар натижасида кушонлар даврида ҳунармандчиликнинг турли соҳалари, ички ва халқаро алоқалар, маданий ҳаёт гуркираб ривожланганлиги аниқланган. Пул муомаласида асосан олтин ва мис тангалардан фойдаланилган. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик сунъий суғоришга асосланган бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларининг жуда кўп турлари тиштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |