ШИМОЛИЙ БАҚТРИЯНИНГ КУШОН ДАВРИ МАДАНИЯТИ
Шаҳарсозлик. Илк бор Бақтрияда шаклланган Кушон подшолиги даврида Шимолий Ҳиндистон ва Бақтрияижтимоий-иқтисодий тараққиётда юксалишга эришган.Сурхондарё вилоятининг ўзидагина мавжуд 150 дан ортиқ Кушон даврига оид шаҳар, қишлоқ, қалъа ва диний иншоотлар бу даврда юз берган иқтисодий ва маданий тараққиётдан далолат беради. Бу даврда Шимолий Бақтрияда икки йирик марказ шаклланади. Бири Окс (Амударё)нинг ўнг қирғоғидаги Тармита (Термиз) бўлса, иккинчи марказ Чағонруд(Сурхондарё)нинг ўрта оқимидаги Далварзинтепа ўрнида мавжуд бўлган.
Г. А. Пугаченкова фикрига кўра, хитой манбасида тилгаолинган кушонларнинг илк маркази Ходзо Далварзинтепа шаҳрига тўғри келади. Бу каби пойтахт шаҳарлар билан бир қаторда ҳар бир воҳа ўз марказига эга бўлган. Шеробод воҳасидаги Жондавлаттепа, Ангордаги Зартепа, Жарқўрғондаги Ҳайитободтепалар булар жумласидандир. Кушон даври шаҳарлари асосан икки қисмдан, яъни юқори ва қуйи шаҳарлардан иборат бўлиб, шаҳар атрофида буддавийлик, зардуштийлик динлари билан боғлиқ ибодатхоналар ва шаҳарликлар дафинаси каби иншоотлар жойлашган. En2009, à l’Ancienne Termez, l’une des cités
majeures de la Bactriane grecque sur la rive nord de
l’Amou Daria (Ouzbékistan), une nouvelle représen-
tation de gigan tomachie a été découverte1
Кушон подшолиги Шимолий Бақгриянинг қадимги давр шаҳар маданиятининг равнақ топган давридир. Тадқиқотлар натижаларига кўра, Кушон подшолиги даврида Шимолий Бақтрияда ҳар 8 -10 қишлоққа 1 шаҳар тўғри келади. Бу давр шаҳарларининг ички тузилиши Эски Термиз, Далварзинтепа, Зартепа каби ёдгорликларда ўтказилган қазишмалар орқали маълум. Зартепа (Ангор тумани) томонлари 400 метрга тенг бўлиб ягона лойиҳа асосида қурилган. Шаҳар мустаҳкам ташқи девор билан ўраб олинган бўлиб, унда ҳар бири 34 метр оралиқ масофада жойлашган ярим айлана шаклидаги камончиларга мўлжалланган буржлар жойлашган. Шаҳарнинг тўрт дарвозасига туташ марказий йўллар шаҳарликлар хонадонлари ва ундаги мавжуд иморатларни бир-бири билан боғлаб турган.
Шаҳар майдонида қазиб ўрганилган иншоотлар унинг сўнгги, яъни милодий IV-V аср бошларига оид ҳаётини ифода этади. Зартепанинт марказида 12 устунли маҳобатли залдан иборат маъмурий бино ва унга туташ иморатлар мавжуд бўлган. Шаҳарнинт жануби-шарқий қисмидаги кўчанинг ҳар икки томонида шаҳар зодагонларининг маҳаллалари жойлашган. Ҳар бир шаҳарлик хонадони 16-20 гача турли ҳажмдаги яшаш ва хўжалик билан боғлиқ хоналардан иборат бўлиб, ўз навбатида бу хонадонлар бир-биридан йўлакчалар билан ажратиб қурилган. Шаҳарликлар ибодатхонаси (Қатламатепа- юқори қисми гумбаз шаклидаги ступа) Зартепанинг шарқий томонида жойлашган.
Шўрчи туманидаги Далварзинтепанинг аркида ҳокимлар саройи жойлашган, арк асосий шаҳардан йўлакли мустаҳкам мудофаа истеҳкомлари билан ўраб олинган. Далварзинтепадаги ҳар бир хонадон унинг соҳибининг мавқеига қараб қурилган, марказий кўча бўйлаб ва унга туташ қисмларда зодагонлар хонадонлари мавжуд. Бу хонадонлар деворий рангтасвир, ҳайкаллар ва ўйма ганчлар билан безалган. Шаҳар аркига яқин жойда кулол усталар хонадони ва сопол идишлар пиширадиган хумдонлар қурилган. Шаҳар кўчаларининг чорраҳасида маҳобатли будда ҳайкаллари билан безалган ибодатхона мавжуд бўлган. Далварзинтепа буддавийлик ибодатхонасининг бундай услубда жойлашиши орқали бу диннинг Бактрия шаҳарларига қай йўсинда тарқала бошлаганлигини кузатиш мумкин. Дунё динларидан бири ҳисобланган буддавийлик Бақтрия ерларига Гандҳарадан (Шимоли-Ғарбий Ҳиндистон, ҳозирги Покистон ҳудуди) Нагахара вилояти ва Ҳиндиқуш тоғлари оша тарқалган. Буддавийлик дини билан боғлиқ иншоотлар Кушон шаҳарларининг муҳим бир қисми бўлиб,диний марказлар вазифасини ўтаган. Тармитада бу турдаги иншоотлар асосан шаҳар ташқарисида мавжуд бўлиб, нафақатшаҳарликлар, балки унинг атрофидаги қишлоқ аҳли учун ҳам хизмат қилган. Умумий Майдони 7 гектардан иборат Қоратепа ўрнидаги буддавийлик ибодатхоналари мажмуи ернинг остки ва устки қисмида жойлашган бинолардан, жумладаи, айвонлиҳовли, равоқсимон услубдаги коҳинлар ҳужраси, айланма йўлакли саждагоҳ каби иишоотлардан иборат. Баъзи бир ҳовлиларда буддавийлик динининг муқаддас иншооти-ступа мавжуд. Қоратепа Тармитанинг марказий ибодатхонаси сифатида II-IV асрларда мунтазам равишда фаолият кўрсатган. Қоратепа яқинидаги Фаёзтепа ернинг устки қисмида бунёд этилган яна бир буддавийлик иншооти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |