2-мавзу. Фалсафий тафаккурнинг ривожланиш босқичлари: Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Режа


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 124,96 Kb.
bet8/12
Sana24.02.2022
Hajmi124,96 Kb.
#186436
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 мавзу 11 февраль қисқартирилган варианти 1

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Қадимги Ҳинд фалсафасининг моҳияти нимада?
2. Конфуцийчилик даосизмдан нимаси билан фарқ қилади?
3. Шарқий мусулмон Уйғониш даври Ўрта Осиё мутафаккирлари жаҳон фалсафаси, илми ва маданиятига қандай ҳисса қўшдилар?
4. Ўрта аср Ғарб фалсафасининг ажралиб турадиган хусусиятлари қандай?
5. Рим империяси ҳаётининг сўнгги даврларидаги фалсафий оқимларни санаб беринг.
6. “Уйғониш даври” тушунчасини қандай талқин этасиз?
7.“Антропоцентризм” нимани англатади?
8. Ҳозирги замон фалсафасининг асосий мазмуни нимадан иборат?
9. ХIХ-ХХ асрлардаги Европа фалсафасининг асосий мазмуни нимадан иборат?
10. Миллий фалсафий мактаблар деганда нимани тушунасиз?
11.Жадидчилар ижтимоий қарашларининг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб беринг?
12. XX аср фалсафаси, унинг оқимлари, хусусиятлари ҳақида сўзлаб беринг.


ГЛОССАРИЙ
АГНОСТИЦИЗМ (юнон. Agnostos - а - инкор, gnostos-билиш, билишни инкор этиш, номаълум) - фалсафий таълимот бўлиб, моддий тизимлар, табиат ва жамият қонуниятлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этиб, билимни воқеаликка мувофиқлигини исботлаш мумкин эмас, деб ҳисоблайдиган таълимот.
АНАЛИТИК ФАЛСАФА — Ғарб фалсафасида ўтган аср 20-йилларида пайдо бўлган оқим. Бу оқим фалсафанинг вазифасини анъана юзасидан фал-ий муаммолар деб ҳисобланган масалаларнинг мазмунини аниқлаш мақсадида тилни таҳлил қилишдан иборат, деб билувчи турли фалсафий гуруҳлар, йўналишларни бирлаштиради.
АНТИК ФАЛСАФА — қадимги даврда (мил. ав. 8-асрда Юнонистонда, мил. ав. 2-асрда Рим жамиятларида) шаклланиб, мил. 6-асрга қадар ривожланиб келган фалсафий таълимотлар умумлашмаси. Сократ, Платон, Аристотель, Гераклит, Демакрит каби ўнлаб файласуфлар мансуб бўлган Антик фалсафа инсоният фалсафий тафаккурининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган.
АПЕЙРОН (юн. а-инкорни билдирувчи префикс ва peiron – ниҳоя, чек, чегара)- қадимги юнон фалсафасида чексизликни ифодаловчи тушунча. Олам ҳақидаги илк мифологик манзараларда апейрон тушунчасидан коинотнинг пайдо бўлишини тасвирлаш учун фойдаланилган.
АПОЛОГЕТИКА (юн. apologetikos – ҳимоя қилиш) — илоҳиётда тафаккур далиллари ёрдамида диний таълимотни ҳимоя қилиш ва оқлаш билан боғлиқ бўлган соҳа. Апологетика диннинг моҳиятини ақидалар тизими хусусиятлари, ахлоқий принциплари, ижтимоий ҳаётдаги роли ва аҳамиятини таҳлил қилиш асосида уни фалсафий материалистик ва генетик танқиддан ҳимоя қилишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди. Шу мақсадда, ҳақиқий динга эга бўлмасдан туриб, юксак ахлоқий муносабатларни, маданиятни ривожлантириш ва одил ижтимоий тартибни ўрганиш мумкин эмас, деган фикрни илгари суради.
АРИСТОТЕЛ (милоддан олдинги 384-322) – қадимги Юнонистонда ўзига хос фалсафий таълимот яратган машҳур мутафаккирдир. У Фракиянинг Стагира шаҳрид туғилган. Александр Македонскийнинг мураббийси бўлган. Аристотель фан тараққиётнинг унгача бўлган барча ютуқларини умумлаштириб, фанларнинг ягона тизимини яратди.
БАДЕН МАКТАБИ — неокантчилик мактабларидан (адабиётда Фрейбург ва Гайдельберг мактаби номи билан ҳам учрайди) бири, немис фалсафасининг идеалистик оқими. Бу мактабга 19-аср охири ва 20-асрнинг бошларида немис олимлари В.Виндельбанд (1848 -1915) ва Г. Фикарт (1863-1936) асос солган.

Download 124,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish