2-мавзу. Фалсафий тафаккурнинг ривожланиш босқичлари: Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Режа


Янги ва энг янги давр фалсафасининг асосий йўналишлари



Download 124,96 Kb.
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi124,96 Kb.
#186436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу 11 февраль қисқартирилган варианти 1

2.3. Янги ва энг янги давр фалсафасининг асосий йўналишлари.
Фалсафий тафаккурнинг янги усулини янги замон фалсафаси сифатида ифодалаш мумкин. Янги давр файласуфларининг отаси инглиз файласуфи Ф.Бэкон (1551-1626) эди. Унинг фикрича, фалсафа аввало амалий хусусиятга эга бўлмоғи лозим: агар у схоластикачилигида қолса, у ҳақиқий бўла олмайди. Шунинг учун ҳам янги фан бўлган табиатшуносликнинг тажрибавий усулини ишлаб чиқиш Бэконгагина насиб этдики, у унда инсоннинг табиат устидан келажакдаги куч-қудрати ва ҳокимиятининг гаровини кўрди. Аммо бундай ҳокимиятга фақат унинг қонунлари кетидан борибгина эришиш мумкин. Фанларнинг хулосалари аниқ далилларга таяниши ва ундан кенг умумлашмаларга кўтарилиши лозим. Тажрибага асосланган билимларга Бэкон томонидан ишлаб чиқилган ва қўлланишга тавсия этилган индукция, яъни кузатиш, таҳлил қилиш, солиштириш ва тажриба ўтказишдан таркиб топган усул мувофиқ келар эди.
Тахминан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг биринчи ярмида иқтисодий ривожланишнинг маркази аста-секин Англия, Нидерландия ва, қисман, Францияга ўта бошлади. Энг кўп даражада ишлаб чиқилган фанлар математика ва механика бўлиб қолди. Мутафаккирлар айнан механикани бутун дунёвий борлиқ сирларини очиб берадиган калит деб тушундилар. Ньютоннинг кашфиётлари дунёни ўраб турган ҳодисаларнинг механик сабабий боғланишда эканлиги ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлади. Ньютон қарашларида механик сабабият чуқур математик асосларга эга эканлигини топди. Шу билан бирга, механика ҳаракатни қабул қилса ҳам, тараққиётни рад этади, шунинг учун ҳам ўша давр олим ва файласуфларининг фикрлаш тарзи кўпроқ метафизик эди. Янги пайдо бўлган фалсафий фикрлаш услубини замонавий даврнинг фалсафий тафаккури дея таърифлаш мумкин. Айнан механика орқали мутафаккирлар бутун коинот сирларини очиш учун калит топишга ҳаракат қилишди.
Инглиз фалсафий тафаккурининг йирик вакилларидан бири Томас Гоббс (1588-1679) дир. “Биринчи фалсафа” ҳақидаги ўз мулоҳазаларида Гоббс шуни таъкидладики, “жисмлилик” (яъни модда) абадийдир, гарчи айрим жимслар вақтинчалик бўлса ҳам. Гоббс фалсафий таълимотининг механистик эканлиги яна шу билан ифодаланадики, у ўзининг талқинида ҳаракатни икки жисмнинг тўқнашуви натижаси сифатида кўрсатиб, уни илоҳий биринчи туртки назариясига (деизм) ҳавола қилди. Гоббснинг таъкидлашича, барча билимларга ҳис-туйғу ёрдамида эришиб бўлади, шу билан биргаликда у ўзининг билиш назариясида ақлнинг муҳим аҳамиятини, айниқса унинг математик амалларини кўрсатиб ўтди.
Агар Ф.Бэкон Янги замоннинг хусусияти сифатида табиатни ўрганишининг тажрибага асосланган тажрибавий усулини ишлаб чиқишни бошлаб берганлиги билан, Гоббс эса тажрибага асосланганликни чуқурлаштирганлиги билан белгилаб берган бўлса, француз олими ва файласуфи Рене Декарт (1596-1650) аксинча, тажрибага ақл берган маълумотларнинг оддий амалий текшириш ўрнини ажратиб, афзалликни ақлга қаратди.
Янги замон рационализмининг асосчиси бўлган Декарт барча фанлар учун умумий бўлган усулни ишлаб чиқиш вазифасини қўйдики, у кўп ҳолларда билимлар натижасини белгилаб берувчи инсон ақлида борлиги тахмин қилинган “туғма ғоялар” ёки аксиомалар деб аталган нарсаларни тақозо этар эди. Туғма аксиомалар қаторига у математика ва мантиқнинг кўпчилик қоидаларини қўйди, масалан, “тўғри тўрт бурчак тўртдан кўпроқ томонларга эга эмас”.
Декарт рационализми жуда кўплаб ўз давомчиларига эга бўлдики, улар ичида энг йириги нидерландиялик файласуф Бенедикт Спиноза (1632-1667) эди. Алоҳида олинган махсус жавҳар (субстанция) сифатидаги фикр ҳақидаги тасаввурни рад этиб, Спиноза Худони ягона чексиз жавҳарга қўшди, яъни ғоявийлик ва моддийликни бирлаштирди. Ушбу жавҳар ўз ўзининг сабаби бўлиб, ҳеч қандай бошқа сабабларга муҳтож эмас. Шахс сифатида мутлақ маҳрум бўлган Спиноза талқинидаги Худо табиатга айниятдадир. Ягона жавҳар бўлган Худо - табиат икки сифатга - узунлик (масофа) ва онгга эга. Гарчи турли даражада бўлса ҳам, фикрлаш қоибилияти энг оддий ашёлардан тортиб инсон миясигача тарқалгандинр. Фикр Спиноза томонидан табиатни ўз-ўзини идрок этиши сифатида талқин қилинади. Бундан муҳим хулоса келиб чиқади: ғояларнинг тартиб ва алоқаси, ашёларнинг тартиб ва алоқаси кабидир. Фикрнинг етуклиги унинг табиат қонунлари билан мувофиқлиги меъёри билан ифодаланади ва айнан шунга ўхшаш билиб олинган билимларнинг шакллари ва дунёнинг қонунлари фикрнинг ҳақиқий қоидаларидир. Нарсани билиш унинг яккалиги воситасида умумийлик унсурини кўра билиш, айримлик кўриниш - модусдан субстанция томон бориш демакдир.
Джон Локк инглиз фалсафасида ҳиссий билиш (эмпиризм)нинг вакилидир. У “туғма ғоялар” мавжудлигини рад этиб, бизнинг барча билимларимизни биз тажриба ва ҳиссий билишдан олишлигимизни таъкидлайди. Инсон “соф лавҳа” сифатида туғиладики, унга ҳаёт ўзининг “ёзувлари”ни, яъни билимларни ёзади. Декарт рационализмига қарама-қарши равишда, Локк билишнинг бирдан бир манбаи ҳисдир (сенсуализм) деган таълимотни асосладики, у билимларнинг барча мазмунини ҳис-туйғу аъзоларидан келтириб чиқариб, уни ҳиссий билишнинг унсурларининг жами ҳисоблар эди. “Илгари ҳис-туйғуда бўлмаган ҳеч нарса, ақлда ҳам бўлмайди”, -деб таъкидлаган эди Локк.
Локк қарашларининг муҳим жиҳати унинг бирламчи ва иккиламчи сифатлар ҳақидаги назариясидир. Бирламчилар каби, иккиламчи сифатлар ҳам ташқи тажриба асосида қўлга киритилган ғояларга тааллуқлидир. Бирламчи сифатлар бу макон, миқдор (масса), ҳаракат ва ҳоказолардир. Уларни у объектив равишда мавжуд деб ҳисоблайди. Иккиламчи сифатларнинг келиб чиқиши ҳис-туйғу аъзоларининг хусусияти билан боғлиқдир. Уларга Локк ис, таъм, ранг ва бошқаларни тааллуқли деб билади. Бу хусусиятлар фақат субъектив равишдагина мавжуддирлар. Локк белгиларнинг умумий назарияси сифатида семиотика тушунчасини илмий истилоҳга киритди.
Лейбниц (1646-1716) фалсафий тизимининг ўзаги ягоналик ҳақидаги таълимот - монадологиядир. Дунё монадалардан ёки руҳий унсурларнинг заррачаларидан ташкил топгандир. Монадалар фаолликга эга бўлиб, мустақилдирлар, улар узлуксиз равишда ўзгаришда бўлиб, азоб-уқубат чекишга, идрок этишга ва онгга қодирдирлар. Лейбниц сезиларли даражада мантиқ ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, унинг тузилиши ва далилий қонунларини очиб бериб, унинг рамзини ишлаб чиқди. У ҳозирги замон символик ва математик мантиқнинг асосчиларидан биридир.
Джордж Беркли (1658-1753) субъектив идеализмнинг йирик вакилларидан бири эди. Берклига Локкнинг бирламачи ва иккиламчи сифатлар ҳақидаги ғоялари таъсир ўтказган эди. Аммо Беркли, Локкдан фарқли ўларок, барча сифатларни иккиламчи (яъни субъектив) ҳисоблайди. Оғирлик ва барча маконий хусусиятлар ва алоқалар бизнинг ҳиссий аъзоларимизнинг қобилиятлари билан ифода қилинадилар.
Инглиз файласуфи, руҳшуноси, тарихчиси ва иқтисодчиси Давид Юм (1711-1776) Берклининг замондоши эди. Ташқи дунё мавжудми, деган саволга, Юм иккиланиброқ “билмайман” деб жавоб берар эди. Ахир бизнинг ақлимиз, улар келтириб чиқарган нарсалар билан эмас, балки бизнинг ҳис - туйғуларимизнинг мазмуни билангина иш юритади. Юмнинг нуқтаи назарича, тўғри билим фақат мантиқий бўлиши мумкин, аммо ўрганилаётган мавзулар далилларга таянганлиги туфайли ва мантиқий исбот қилиш мумкин бўлмаганлиги сабабли тажрибадан келтириб чиқарилади. Тажрибани ўзини Юм «таассуротлар» оқими сифатида ифодалаб, унинг сабаблари маълум эмаслиги ва билиб бўлмаслигини қайд этади. Тажрибани мантиқий асослаб бўлмаслиги омили шунинг далилидирки, тажрибавий билим ишончли бўла олмайди. Масалан, тажрибада биз бирор воқеа ҳақида аввал бир таассуротга, кейин эса бошқасига эга бўламиз. Аммо икки ҳодисанинг бирин-кетин келишини мантиқий жиҳатдан исбот қилиб бўлмайди, негаки, биринчи ҳодиса иккинчининг сабаби бўлиши мумкин, иккинчи эса - биринчининг оқибати бўла олади. Ушбу далилдан келиб чиқиб Юм сабабиятнинг объектив хусусиятини билиш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради.
Эмпирикизм (юнонча эмпеириа - тажриба), билимлар назариясининг тенденцияси, сенсорли тажрибани ишончли билимларнинг ягона манбаи сифатида тан олади. Рационализмга қарши чиқади. Эмпиризм тажрибани абсолутизация қилиш, ҳиссий билиш, рационал идрок (тушунчалар, назария) ролини пасайтириш билан тавсифланади. Ажралмас эпистемологик тушунча сифатида эмпиризм 17-18-асрларда шаклланди. (Ф. Бекон, Т. Гоббс, Ж. Локк, Ж. Беркли, Д. Юм.).
Сенсуализм (лотинча сенсус идрок этиш, ҳис қилиш), билимлар назариясидаги йўналиш, унга кўра ҳислар, инъикослар ишончли билимларнинг асоси ва асосий шакли ҳисобланади. Рационализмга қарши чиқади. Сенсационализмнинг асосий принципи – “онгда ҳиссиётларда бўлмайдиган ҳеч нарса йўқ” - П. Гассенди, Т. Гоббс, Ж. Локк, C. Хелветиус, Д. Дидро, П. Гольбах, шунингдек Ж. Беркли, Д. Юм.
Механизм - бу 17-18 асрларда илгари сурилган мафкуравий принцип, табиат ва жамият ривожини материянинг ҳаракат механик шакли қонунлари билан изоҳлайди. Механизм манбаи - механика қонунларини мутлақлаштириш. Кенг маънода - мураккаб, сифат жиҳатидан ноёб ҳаракат шаклини соддалаштирилган шаклга камайтириш (масалан, ижтимоий - биологик).
Деизм (лот. Деус - Худо), динни ва фалсафий таълимот бўлиб, Худони дунё ақли деб тан олади, у табиатнинг мақсадга мувофиқ “машинасини” қурган ва унга қонунлар ва ҳаракатларни берган, аммо табиатнинг ўз-ўзини ҳаракатига Худонинг кейинги аралашувини рад этган (яъни, “провайдерлик”). (Худо, мўъжизалар ва бошқалар) ва Худони таниб олишнинг бошқа сабабларига йўл қўймайди, фақат ақлдан ташқари. У маърифатпарварлик мутафаккирлари орасида кенг тарқалди, 17-18-асрларда эркин фикрлашнинг ривожланишида муҳим рол ўйнади. Бу даврнинг йирик файласуфлари Ф. Бекон, Т. Хоббс, Р. Декарт, Б. Спиноза эди. Д.Лок, Г. Лейбниц, Д. Хюм, Волтер, Ж-Ж. Руссо, Дидро, Ламетрий, Гелветиус, Голбах, И. Кант, ИГ Фихте, Ф. Шелллинг, Гегел.
XVIII асрда Францияда фалсафий тараққиёт маърифатчилик паноҳида амалга оширилди. Барча ижодий фикрловчи француз файласуфлари амалда маърифатпарварлар эдилар. Уларнинг машҳур вакиллари орасида Вольтер, Руссо, Дидро, Ламетри, Гельвеций ва Гольбах бор эди.
XVIII асрнинг охири XIX асрнинг бошида француз инқилоби воқеаларининг кучли таъсири остида бўлган, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қолоқ Германияда шундай фалсафа вужудга келдики, унинг шаклланишида табиатшунослик ва ижтимоий фанларнинг ютуқлари ката ўрин тутди. Физика ва кимё катта мувофаққиятларга эришди, жонли табиатни ўрганиш олға қадам босди, математика соҳасида шундай кашфиётлар қилиндики, улар жуда кўп жараёнларни миқдорий жиҳатдан аниқ ифодалашга имкон берди. Бундан ташқари, атроф муҳит томонидан тана аъзолари ривожининг бир-бири билан сабабий алоқадорлиги ҳақидаги Ламарк таълимоти катта қизиқиш билан кутиб олинди. Энг янги астрономик, геологик ва эмбриологик назариялар ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу барча назариялар, ҳамда кишилик жамиятининг тараққиёт назарияси муқаррар равишда ривожланиш ғоясини воқейликни билишнинг назарияси ва усули сифатида ишлаб чиқиш заруриятини рағбатлантирар эди.
Немис классик фалсафаси И.Кант, И. Фихте, Ф.Шеллинг, Г.Гегел ва Л.Фейербах каби шахслар номи билан боғлиқдир.
Немис мумтоз идеализмининг асосчиси Иммануэл Кант (1724-1804) фақат буюк файласуф сифатидагина эмас, балки кенг қамровли чуқур олим сифатида ҳам машҳурдир. Унинг томонидан ишлаб чиқилган қуёш системасининг баҳайбат газсимон тумандан келиб чиққанлиги ҳақидаги таълимот ҳозиргача астрономияда асосий илмий ғоялардан бири ҳисобланади. Кантнинг илмий табиатшунослик соҳасидаги кашфиёти унинг замондаги табиатшунослик қоидасини фақат Коинот тузилишигагина эмас, балки унинг келиб чиқиши ва ривожига нисбатан ҳам қўллашга биринчи уриниш эди. Кантнинг хизматларидан яна бири унинг ҳайвонларни эҳтимол тутилган келиб чиқишининг тартиб билан тақсимланиши ҳақидаги ғояси ва инсонларнинг ирқий жиҳатдан табиий келиб чиқиши тўғрисидаги назарияси эди.
Кантнинг нуқтаи назарича, энг муҳим фалсафий муаммоларни ечишга киришишдан олдин инсон билимининг чегараси ва имкониятини тадқиқ қилиш лозим. Кант фикрича, биз дунёни қандай бўлса, ўшанчаликда эмас, балки бизга қандай намоён бўлишига қараб биламиз. Бизнинг билимимизга фақат ашёлар кўриниши ёки феноменлар етиб келади. Ҳис-туйғу аъзоларига “нарса – ўзида” таъсири натижасида ҳиссий тартибсизлик вужудга келади. Бу тартибсизлик бизнинг ақлимиз қуввати орқали бирлик ва тартибга солинади. Биз ниманики табиат қонунлари ҳисобласак, аслида ҳодисалар дунёсига ақл орқали киритиладиган алоқадир, ёки бошқача айтганда, бизнинг ақлимиз қонунларни табиатга буйруқ қилади. Аммо ҳодисалар дунёсига инсон онгидан мустақил бўлган ашёлар моҳияти бўлган “нарса ўзида” мувофиқ келади. Уларни мутлақ билиш мумкин эмас. “Нарса ўзида” бизлар учун ноуменлар, яъни ақл билан билинадиган, аммо тажрибада берилмайдиган моҳиятдир. Кант инсон ақлининг кучига чексиз ишонишни ақидапарастлик деб атаб, уни шубҳа остига олиб баҳолайди.
Немис фалсафаси Кантдан кейин И.Г. Фитхе (1762-1814) ва Ф. Шеллинг (1775-1854) томонидан ишлаб чиқилди. Улар ҳодисалар ва ашёларнинг кантчасига қарама-қарши қўйилишини муайян ягона қоида бўлган – Фихтедаги мутлақ “Мен” ва Шеллингдаги борлиқ билан фикрдаги мутлақ айният асосида далиллаб, уни бартараф қилишга ҳаракат қилдилар. Бундан ташқари, Шеллинг диалектика категорияларини, жумладан озодлик ва зарурият, ягоналик ва кўпликнинг айнияти ва бошқаларни синчковлик билан таҳлил қилиб, Гегел диалектикасининг хабарчиси сифатида хизмат қилди.
Немис фалсафаси ўз ривожининг чўққисига Гегел (1770-1831) ижодида эришди. Гегел диалектиканинг қонунлари ва категориялари ҳақидаги таълимотни ривожлантириб, биринчи марта диалектик мантиқнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқди ва ўша даврдаги таълимотларда ҳукм сурган метафизик онг усулини танқид остига олди. Тараққиёт ғояси бутун Гегел фалсафасига сингдирилган. Тараққиёт олдинма-кетин, қуйидан юқорига қараб боради; бу жараёнда миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтиш юз беради, тараққиётнинг манбаи эса, ҳар қандай ўз-ўзидан бўладиган ҳаракат принципидан иборат бўлган қарама-қаршиликлардир. Гегел фалсафаси ички зиддиятларга эга. Билиш тизими, бир қанча турдаги англаш босқичларидан ўтиб, охирги босқич бўлган ўз-ўзини англашда тугалланадики, уни амалга оширувчи нарса Гегел фалсафасининг ўзи бўлиб чиқади. Шундай қилиб, Гегел усули ва тизими ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқади.
Людвиг Фейербах (1804-1872) моддиюнчилик нуқтаи назаридан Гегел фалсафасини жиддий ва ҳар томонлама танқид остига олган биринчи файласуфдир. Фалсафа мавзусини ифодалаб, Фейербах шундай қарорга келадики, унинг диққат марказида инсон турмоғи лозим. Шундан кўринадики, Фейербах моддиюнчилиги антропологик хусусият касб этади. Инсонни вужудга келтирадиган ягона сабаб ёки асос табиатдир. Шунинг учун, фалсафанинг вазифасига қайта тўхтаб, Фейербах ёзадики, уни таълимотини “икки оғиз сўзда ифодалаш мумкин: табиат ва инсон”.
Умуман олганда, ХIХ асрдаги Европа фалсафий тафаккури, афтидан мураккаб мозаикага қарамасдан, маълум ва изчил йўналишларга содиқ қолган мутафаккирларнинг ғоялари ва қарашларидан ташкил топган ягона расмни англатади.
Йигирманчи аср фалсафасини бир неча даврларга бўлиш мумкин:
1. Генетик жиҳатдан 19-асрнинг иккинчи ярмининг ривожланишидан келиб чиқадиган, аммо инструментал ва амалий йўналишга эга бўлган, илмий билимларнинг самарали методологиясини яратишга, дунёни эстетик тушунишга ва ижтимоий адолатни ўрнатишга қаратилган назариялар (10-40-йиллар);
2. Илгари антагонистик таълимотларнинг яқинлашувидан келиб чиққан, билим ва ижтимоий тараққиётнинг бирлашиши учун янги асосларни излаётган назариялар (40-60 йиллар);
3. Назариялар асосан эклектик, аммо билим ва ижтимоий амалиётнинг янги дунёқараш асосларини излашга қаратилган (70-90-йиллар).
Ушбу даврнинг буюк файласуфлари орасида А.Шопенгауер, М.Хайдеггер, Э. Гуссерл, К.Ясперс, Ж.П.Сартр, А.Камю, З.Фрейд, Ф.Ницше ва бошқалар бор эди. Асосий фалсафий йўналишлар орасида экзитенциализм, фрейдизм, неотомизм, прагматизм, герменевтика, эмпирио-танқид, волюнтаризм, ҳаёт фалсафаси ва бошқалар ажралиб туради. Кейинчалик прагматизм ғоялари кенг тарқалиб, ўз ривожини Уильям Джемс (1842-1910) ва Джон Дьюи (1859-1952) асарларида топди. У Джемс Пирснинг прагматик қоидаларини ривожлантириб унга волютаризм нуқтаи назаридан ёндашганлиги туфайли, унинг оқибатида иродага асосланган ҳақиқат назарияси вужудга келди. Ана шу ирода инсон тажрибасида марказий ўринни эгаллайди. Биздан ташқарида бўлган ашёларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда бизнинг тажрибамизда бўлган барча нарса иродага боғлиқдир. Шундай қилиб, дунё тўғрисидаги бизнинг билимларимиз воқейликнинг инъикоси эмас, балки иродавий қурилманинг ўзидир. “Ҳақиқий” ва “фойдали” ифодалари Джемс назарида бир хил маънога эгадирлар. Ўз навбатида, фойдали нарса ирода орқали ифодаланади. Джемс фикрича, воқейликни биз қандай тасаввур этсак, шундайлигича намоён бўлади, яъни биз уни қандай кўришни хоҳласак, ўшандай кўринади. Инсоний ҳис-туйғу ҳақида тўхтаб, Джемс шундай ёзади: “Ўз хулосаларимиздан қайси бирига диққат-эътибор қаратишимиз, қайси бирини белгилашимиз ва улардан қайси бирини қатъий талаб қилишимиз бизнинг шахсий манфаатларимизга боғлиқдир. Ва биз нимага урғу беришимизга боғлиқ равишда ҳақиқатнинг бутунлай турли-туман ифодалари келиб чиқади”1.
Джемснинг диний эътиқодининг асосида ҳам ирода ётади. Гарчи файласуф ҳеч қаерда Худонинг мавжудлиги ҳақида ёзмаган бўлса ҳам, унинг фикрича, тарихий тажриба шуни кўрсатадики, Худога ишонишнинг кишилар учун улкан аҳамияти бор. Худога ишониш – бу бизнинг иродамизнинг омилидир.
Пирс ва Джемс ғояларини ривожлантириб Ж.Дьюи ўз эътиборини муаммовий вазият деб аталмиш нарсага қаратдики, у ўзининг тараққиёт босқичларида шубҳадан ишончга (имон-эътиқод) ўтиши хусусиятлари билан ажралиб туради. Дьюи назарида тушунчалар, ғоялар ва назариялар инструменталлик (“асбоб ва қурол”) хусусиятига, яъни уларнинг ҳақиқийлиги қай даражада муаммовий вазиятни хал қилишга қодирлиги билан ифода қилинади.
Неопозитивизм Янги позитивизм ёки мантиқий эмпиризм – ХХ аср фалсафасида энг кўзга кўринган оқимлардан биридир. У позитивизм ривожида учинчи босқичдир. Фалсафий оқим сифатида янги позитивизм Вена тўгараги асосида 20-нчи 30-нчи йилларда шаклланди. Янги позитивизмнинг асосий вакиллари – Л.Витгенштейн (1889-1951), М. Шлик (1882-1936), Р.Карнап (1891-1970), О.Нейрат (1882-1945), Г.Рейхенбах (1891-1953), Б.Рассел (1872-1970), А.Айер (1910-1989) ва бошқалар эдилар. Янги позитивистча таълимотнинг парчаланиши умумий номда бирлашган “постпозитивизм” деб аталаган бир қатор фан фалсафасининг принципларини вужудга келишига олиб келди. Бу йўналишнинг асосчиси “критик рационализм” ижодкори Карл Поппер (1902-1988) эди. Постпозитивизмга И.Лакатос, Т.Кун, С.Тулмин, Д.Агасси, П.Фейербенд каби йирик Ғарб файласуфларининг қарашлари тааллуқлидир. Бу файласуфларнинг асосий вазифаси фан фалсафасида позитивистча услубдаги тафаккурни бартараф этиш эди.
Янги томизм (неотомизм) – католик фалсафасининг етакчи йўналиши бўлиб, Ватиканнинг расмий таълимоти сифатида тан олинган ва ўрта аср файласуфи Аквиналик Фома таълимоти – томизмнинг ҳозирги замондаги туридир. Томизм асосларини тиклашга қаратилган биринчи уринишлар XIX асрнинг ўрталарига тааллуқли бўлса, католик черковининг фалсафий таълимоти сифатидаги расмий мақомни у 1879 йилда папа Лев XIII нинг “Aeterni Patris” номли энцикликида (фармойишида) олди. Янги томизмнинг энг машҳур вакиллари Дезире Мерсье (1851-1978), Жак Мартен (1882-1973), Этьен Жильсон (1884-1972) ва бошқалар эди.
Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1939)дир. Кейинчалик психоанализ Фрейд ғояларини ривожлантириш билан ҳам, уни қайта кўриб чиқиб, бошқа руҳий таҳлилга доир қоидаларни вужудга келтириш билан ифодаланади. Психоанализ фалсафасининг ХХ асрдаги энг йирик вакиллари Альфред Адлар (1870-1937), Карл Густав Юнг (1875-1961), Эрих Фромм (1900-1980) ва бошқалар эдилар.
Экзистенциализм, ёки ҳаёт фалсафаси (лот. Exsistentia- ҳаёт) ХХ асрнинг биринчи ярмида пайдо бўлади. Экзистенциализмнинг энг кўзга кўринган вакиллари Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976), Жан-Поль Сартр (1905-1980), Альбер Камю (1913-1960) эдилар. Диний (Ясперс) ва атеистик (Хайдеггер, Сартр, Камю) экзистенциализмни бир-биридан фарқ қиладилар.
Экзистенциализмнинг асосий мавзулари – инсон, ҳозирги дунёдаги унинг тақдири, танглик юз берган вазиятлардаги ҳатти-ҳаракати, эътиқод, озодлик, ҳаётнинг маъноси каби муаммолар эди. Экзистенциализмнинг келиб чиқиш шиори шундай эди: мавжудлик моҳиятдан олдин келади.
“Герменевтика” атамаси шарҳлаш, талқин қилиш ва тушунтириш санъати сифатида қадимги дунё маданиятига бориб тақалади. Қадимги Юнон афсонасида худолардан хабар келтирувчи Гермес, кишиларга худоларнинг буйруқларини тушунтириб берар ва одамларнинг хоҳиш, иродалари ва илтижоларини Олимпга етказар эди. Герменевтикани назария сифатида шакллантириш Ф.Шлейермахер (1768-1834) ва В.Дильтей (1833-1911) асарларида ўз якунини топди.
ХХ асрдаги фалсафий герменевтиканинг энг йирик вакили ва асосчиси Ханс Георг Гадамердир. М. Хайдеггер изидан бориб Гадамер тушунчани инсонни билиш фаолиятининг томонларидан бири деб эмас, балки унинг борлиғининг воситаси деб биладики, бу билан герменевтика муамммосини услубий ва билиш назарияси соҳасидан борлиқ ҳақидаги масалага ўтказади.
ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб, ижтимоий-гуманитар фанларда структурализм деб умумий ном олган ҳаракат бошланади. Унинг асосида ётган структурали услуб даставвал тилшуносликда (лингвистикадаги Прага, Копенгаген ва Йель структуралистик мактаблари) ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик ижтимоий-гуманитар билимларнинг бошқа соҳаларида (адабиётшунослик, маданиятшунослик, руҳшунослик, жамитяшунослик, оғзаки ижод (фольклористика), эстетика, ирқшунослик (этнология) ва бошқаларда ёйилди. Структурализм Францияда энг кўп даражада ёрқин намоён бўлди. Унинг асосий вакиллари К.Леви-Стросс, М.Фуко, Ж.Лакан, Р. Барт ва бошқалар эдилар.
Онгсизлик ҳолати ҳам структураларни аниқлаш объекти сифатида, структурачилар ижодида аҳамиятли ўрин тутади. Леви-Стросс асотир тафаккурни биз ҳаётда риоя этадиган кўплаб қоида ва меъёрларни тушуниш калитини берадиган жамоавий онгсиз ҳолат сифатида қараб чиқади. Уни онгсизлик ҳолати таҳлилини ҳисобга олмаган, фақат онг таҳлили услубигагина қурилган этнология қониқтирмайди. Онгсизлик ҳолати Ж.Лаканинг “структурали руҳий таҳлили”да ҳам тадқиқот мавзуси бўлди. 60-йилларнинг охирларидан структурализм ўз жойини постструктурализмга бўшатиб беради.
ХХ аср турли даврлардаги фалсафий йўналишларни ўзида бирлаштирди ва ўтмиш тажрибасига таянган ҳолда, олам ва одам масаласига жуда мураккаб ижтимоий сиёсий вазиятда зиддиятли, янги фалсафий қарашлар шаклланди.
Шу боисдан ҳам ҳозирги замон фалсафасининг ўзига хос хусусияти унинг дунёқарашли ва методологик жиҳатдан турли туманлигидир.

Download 124,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish