Автобус кузовлари бир ёки икки қаватли, усти ёпиқ ва баъзан очиқ ҳам бўлиши мумкин.
Замонавий автобуслар нуқул металлдан ясалган вагон кўринишидаги усти ёпиқ каркасли кузовга эга.бу турдаги кузовлар двигателни маъқул жойга жойлаштириш (кузов ичига, яъни олд қисмига, орқа қисмига ёки полининг тагига), йўловчиларга мўлжалланган кузов хонасидаги жойдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконини беради. Автобус кузовларининг умумий вазни ва нархи автобуснинг ярим вазнин ва ярмига яқин таннархини ташкил этади. Вагон туридаги кузовларда (14.4-расм) рама бўлмайди. Шунинг учун барча юкланишларни кузов ўзи қабул қилади. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, автобуснинг бутун агрегатлари кузовнинг тубига бириктирилади. У кўндаланг 2 ва бўйлама 1 каркасли балкалардан ҳамда улар билан бир бутун қилиб туташган қобирғасимон 3,4,5 устунчалар кузов қафасини ташкил қилади ва қобирға устун учун материал сифатида пўлат ва дюралюминийдан ясалган ҳар хил шаклдаги ўзакдан фойдаланилади. Каркасли кузов қафасини қобиқлаш учун лист пўлат ёки алюминий қўлланилади.
3.Кўприкларнинг вазифаси, турлари ва конструкцияси
Автомобилларнинг кўприклари асосан осма ва ғилдираклар орасидаги таъсир этувчи кучларни қабул қилувчи ва бир неча тузулмаларни бир бутун қилиб бирлаштирган ҳолда ишловчи агрегат вазифасини бажаради. Уларга ўрнатилган ғилдираклар турига қараб кўприклар-етакчи, бошқарувчи ва аралаш (етакчи ва бошқарилувчи) ҳамда кўтариб турувчи ёки кўтариб юрувчи бўлиши мумкин. Етакчи кўприк рама (кузов)га етакчи ғилдираклардан итарувчи кучларни ва тормозланганда эса тормоз кучларини узатаради. У ички бўшлиқлит бикр тўсин (балка) бўлиб, унинг учларида қотирилган подшипникларда етакловчи ғилдирак гупчаглари ўрнатилган, ичида эса асосий узатма, дифференциал ва ярим ўқлар жойлаштирилади. Конструкцияси бўйича ажралувчан ва ажралмас (яхлит) турларга бўлинади.
Икки қисмга ажраладиган етакчи кўприк енгил автомобилларда, енгил ва ўртача оғир юк кўтарувчи юк автомобилларида ҳамда автобусларда ишлатилади. Бундай етакловчи кўприк (14.5-расм, a) иккита калта 2 ва узун 3 бўлаклардан иборат. Узун бўлаги картерининг олд томонида бўртиқ қисми бўлиб, у асосий узатманинг етакчи шестерняли валини ўрнатишга мўлжалланган. Иккала қисми боғланувчи чўяндан қўйиб ясалади. Кўприкнинг иккала бўлаги ўртасида қистирма жойлаштирилиб, болтлар ёрдамида жипс қилиб бириктирилади. Картернинг ҳар икки томонига пўлатдан тайёрланган қувурсимон ярим ўқ қобиқлари1 ва 4 зўрлаб киритилади. Бундан ташқари, кўприкда рессорани жойлаштириш учун тўшамча 5 лар ва томоз механизмининг таянч дискини маҳкамлашга фланецлар қилинган. Бу тур кўприклар мустаҳкам ва пухта, лекин вазнлироқ, тиклаш вақтида кўп меҳнат сарфланади. Бўлинмайдиган етакчи кўприк (14.5-расм) картери ичи бўш яхлит 10 балка кўринишида бўлиб, марказий қисми томон кенгайиб ялпоқ шакл ҳосил бўлади. Ялпоқ қисмига икки ёнбошдан қувурсимон қуринишдаги балка пайвандланганлиги сабабли кўприк яхлит кўринишини эгаллайди. Кўприкнинг марказий қисмига олд томонидан асосий узатма ва дифференциалнинг қутиси жойлашган бўлиб, орқа томонни эса қопқоқ билан беркитилган кўприк балкасининг икки ёнбошига осма пружиналарини таянтириш учун лагансимон тўшамча 8, тормоз механизмининг таянч дискларининг фланеци 7 ва осма деталларини маҳкамлаш учун кронштейнлар 9, 11 пайвандланади. Шу тариқа штамплаш услуби билан тайёрланган бўлинмайдиган турдаги етакчи кўприклар енгил автомобиль ва кам ҳамда ўртача юк кўтарувчи юк автомобилларида ишлатилади. Бундай кўприкларнинг пухталиги ва мустаҳкамлиги қисмларга ажраладиган турдаги кўприкларга нисбатан юқори ва вазни енгилроқ.
Бошқарилувчи кўприк балкаси қуштавр шаклида ясалган бўлиб, балканинг ўрта қисми пастга эгилган, натижада двигателни пастроқ жойлаштиришга имкон яратилади. Балканинг икки учида ишланган буровчи цапфа ғилдиракларни буриш вазифасини ўтайди. Буровчи цапфа қулоғи шкворенга бронзали втулка орқали ўтқазилган. Шквореннинг пастки қисмида тўсин ва цапфа оралиғига таянч подшипник жойлаштирилган. Цапфада иккита конуссимон роликли подшипникларда олд ғилдиракларнинг гупчаги ўрнатилган бўлади.
Аралашган турдаги кўприк ҳам етакчи, ҳам бошқарилувчи вазифасини биргаликда бажаради. Бундай кўприкларда ярим ўқ қобиғига шарсимон таянч қилинган бўлиб, унда шкворенли бармоқ қилинган шарсимон таянч қобиғи ва буровчи муштча оралиғида кардан шарнири (бурчак тезликлари бир хил бўлган) жойлашган бўлиб, у оралиқ юритма вазифасини бажаради.
Кўтариб юрувчи кўприк тиркама ва яримтиркама ҳамда олд юритмали енгил автомобилларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |