2. Кузовлар; Кўприкларнинг вазифаси, турлари ва конструкцияси


Амортизаторларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш услуби



Download 103 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi103 Kb.
#255078
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1426065435 60385

7.Амортизаторларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш услуби
Маълумки, автомобиль нотекис йўлдан юрганда османинг эластик қисми рессора ғилдиракларига таъсир этаётган туртки ва силкинишлардан тебранади. Бу тебранишлар сўнувчи бўлишига қарамай, муайян вақтгача давом этади ва рама орқали кузовни ўзгарувчан силкиниш билан тебрантиради. Бу нуқсонни йўқотиш мақсадида автомобиль осмасида амортизатор ишлатилади. Амортизаторлар конструкцияси бўйича ричагли ва телескопли, ишлаш услуби бўйича икки томонлама ва бир томонлама ишлайдиган турлари бўлади. Амортизаторларнинг ишлаш услуби бир-бирига ўхшаш бўлиб, фақат клапан ва деталларининг баъзи бир конструкцияси билан фарқ қилади. Ричагли амортизаторлар тезлиги унча катта бўлмаган қаттиқ осмали эски нусҳа автомобилларда қўлланилган. Бундай амортизаторларда тебранишларни сўндириш даражаси яхши эмас. Ундан ташқари вазни катта, таннархи қиммат, кулачог ва ричаг таянчига тушадиган кучларнинг қиймати бирданига ортиб бориб зарб билан ишлайди. Натижада ричагли амортизаторларнинг ишончли ишлаш даражаси ва ишлаш муддати телескопик амортизаторларга нисбатан анча паст. Шу сабабларга кўра бу турдаги амортизаторлар кейинги йилларда автомобиль осмаларида кам қўлланилмоқда. Автомобилларда асосан икки томонлама ишлайдиган телескопик амортизаторлар ишлатилади. Унинг асосий афзаллиги ихчам ва кам вазнга эга ҳамда осмада жойлаштириш қулай. Ундан ташқари осмада ҳосил бўлган тебранишларни икки томонлама ва яхши сўндиради.
Икки томонлама ишловчи телескопик амортизатор конструкцияси, ÿрнатилиши ва ишлаш услуби 14.11-расм а, б да келтирилган. Амортизатор корпус 6, цилиндр 7, йÿналтирувчи тиргак 3 ва муҳофазаланувчи қобиқ 5 дан иьорат. Корпус 6 ва йÿналтирувчм тиршак 3 бир-бирига қопқоқ ёрдамида маъкамланиб, бирша харакат қилади. Унинг пастки учига икки қатор тешиклари бор поршень 9 ÿрнатилади. Поршеннинг пастки қисмига қайтариш клапани 10 таянч тарелкали ва пружинали втулка 11 ёрдамида маҳкамланади. Йÿналтиручи таянчнинг юқори қисми иш цилиндри бÿшлиғи А бÿйлаб ҳаракат қиладт ва сальник 2 ёрдамида мой ÿтказмайдиган қилиб ишланган. Цилиндр 4 нинг пастки қисми туйник 15 ли қопқоқ билан беркитилган. Марказий тешикка эгарча 16 ва пружинали сиқиш клапани 13 жойлаштирилган.
Амортизатор деталларнинг бириктириш и натижасида поршень ости бÿшлиғи Б ва поршень устида жойлашган бÿшлиғи А ҳамда барқарорлаштириш идиши С ҳосил бÿлади. Улар бир-бири билан сиқиш 13 , киритиш 12 ва узатиш 10 клапанлари ва ÿтказиш клапани 8 орқали туташади. Амортизаторнинг ичига махсус мой, амортизатор суюқлиги қуйилади, бунда субқлик барқарорлаштириш бÿшлиғининг яримигача қуйилади.
Амортизаторнинг йўналтирувчи тиргаги 3нинг юқори учида қулоқча 1 бўлиб, у рама (14.11-расм) кронштейнига, пастки маҳкамлагичи 14 эса османинг балкасига бириктирилган. Рамалар эгилганда амортизаторнинг йўналтирувчи тиргаги сиқилади, у билан туташган поршень пастга қараб ҳаракат қилади. Натижада, поршень остидаги бўшлиқ Б нинг ҳажми камаяди ва суюқлик босими орта боради. Шунга кўра, амортизатор суюқлиги, суюқлик ўтказиб юборувчи клапан 8 ни очиб бўшлиқ Б дан бўшлиқ А га оқиб ўтади. Поршень устидаги бўшлиқ А иш бўшлиғи ҳисобланиб, унинг ичига муайян ҳажмни эгалловчи йўналтирувчи тиргак 3 жойлаштирилганлиги сабабли, тармоқни ишлатишга мўлжалланган барча суюқлик сиғмайди. Шу туфайли суюқликнинг бир қисми корпус 6 билан цилиндр 7 деворлари орасидаги барқарорлаштириш бўшлиғи С дан жой олиш мумкин. Бунинг учун поршень остидаги суюқлик пружинали сиқиш клапани 13 нинг қаршилигини енгиши керак. Демак, клапан ва клапанларнинг суюқликни мажбурий оқишига кўрсатган қаршилиги амортизаторнинг сиқиш даражасига бевосита боғлиқ бўлади. Рессоранинг тўғирланиб олдинги вазиятини эгаллаганда амортизатор чўзилади ва А бўшлиқда босим ҳосил бўлади ва ўтказиш клапанни 8 бу босим остида ёпилади, поршендаги узатиш клапани 1ё0 эса очилади. Шу заҳоти суюқлик поршендаги тешик ва узатиш клапани орқали бўшлиқ Б га оқиб ўтади. Бир вақтнинг ўзида суюқликнинг бир қисми киритиш клапани 12 орқали С идишдан идиш Б га ўта бошлайди. Одатда, рессора тўғирланганида суюқликнинг оқишига кўрсатилган қаршилик сиқилгандаги қаршиликдан бирмунча кичик бўлади. Шундай қилиб, амортизаторга таъсир этувчи сиқувчи ва чўзилувчи кучлар таъсирида суюқликнинг босими ўзгариб туради ва клапанларнинг ўз-ўзидан очилиб ва ёпилиб туриши таъминланади. Клапанларнинг суюқлик босимига бўлган қаршилиги османинг ишини равонлаштиради.

Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish