5.Эластик тузилмаларнинг асосий турлари ва ишлаши
Варақали рессор(14.9-расм, а) эгилган шаклдаги айрим-айрим пўлат варақалардан марказий 2 ва ёнаки 3 белбоғчалар билан қотирилиб йиғилган, тўртбурчак кесимли ва ясси сиртли варақаларнинг қалинлиги 5-10 мм, эни бир-бирига тенг, узунлиги эса ҳар хил катталикда бўлади. Энг катта узунликка эга бўлган варақалар 1 таянч варақалар деб юритилади. Кўпинча у бошқа варақаларга нисбатан қалинроқ қилиб тайёрланади. Рессора таянч варақалар орқали рамага ёки кузовга бириктирилади. Енгил автомобилларда қўлланиладиган рессора варақалари оралиғида ишқаланишни камайтириш мақсадида суст ишқаланувчи (антифрикцион) материаллардан тайёрланган қистирмалар қўйилади.
Замонавий автомобилларнинг осмаларида ҳаво сиқилган эластик хусусиятига эга бўлган икки хонали доиравий шаклдаги қўшалоқ ёстиқчалар (баллонлар) кўп қўлланилмоқда. Икки хонали қўшалоқ кўринишида ҳаво ёстиқча қобиқ, ажратувчи белбоғча ҳалқа ва болтли босувчи ҳалқалардан иборат. Кордли резина материалдан ишланган ёстиқча қобиғи асосан иккита юпқа қатламлардан ташкил топади. Бу қобиқнинг корд қатлами асосан капрон ёки нейлон матолардан тайёрланади. Қобиқнинг ички сирти ҳаво ўтказмайдиган резина қатлам ва ташқи сирти эса мой ва бензинбардош қатламчалар билан қопланган ёстиқчани (баллонни) доира бўйича ўраб турувчи ҳалқа уларни хоналарга ажратиб, унинг диаметрини торайтиради ва белбоғча вазифасини бажаради. Болтли босувчи ҳалқалар баллонни бириктириш учун хизмат қилади. Доиравий икки хонали қўшалоқ ёстиқчаларнинг юк кўтариш қобилиятини 2-3 т бўлиб, ҳавонинг ички зўриқиши босими 0,3-0,5 МПа, 3,0-5,0 кгк/см гача бўлиши керак. Икки хонали қўшалоқ ёстиқчалар автобуслар, юк автомобиллари, тиркама ва ярим тиркамаларнинг осмаларида қўлланилмоқда. Бундай ёстиқчалар тик ҳолатда жойлаштирилиб, олдинги осмага иккитагача ва кейинги осмага тўрттагача ўрнатилиши мумкин.
6.Номустақил османинг конструктив хусусиятлари.
Номустақил осма тажрибида маълум бўлган ва ишлатиладиган осмаларнинг энг қадимгиси бўлиб, шу кунгача асосан юк автомобилларида ва автобусларда, уларнинг олдинги ва кетинги ўқларида, шунингдек, кўпинча енгил автомобилларнинг етакчи бўлган кетинги ўқларида қўлланилиб келинмоқда. Бинобарин, енгил автомобиллар тўлиқ юритмали ва ўтағон бўлган ҳолларида ҳам номустақил осмалар олд ўқлари учун баъзан ишлатилади.
14.10-расмда ГАЗ-53А автомобилнинг олдинги осмаси ва унинг деталлари келтирилган. Бундай осмалар бир вақтнинг ўзида йўналтирувчи ва эластик тузилма вазифасини ўтайди. Олдинги ўқда ўрнатилган варақали рессоранинг ўрта қисми балкага иккита узанги тортқич (стремянка) 10 ёрдамида маҳкамланган ва унинг учлари эса рамага бириктирилган кронштейн 1 ва 6 оралиғида қистирилиб маҳкамланади. Бундай кронштейнларда рессорани ўрнатиш ва ечиш ҳамда таянч резиналарни алмаштириш учун рессоранинг варақалари марказий болт билан тортилган. Учлари 90 га букилган варақанинг чети таянч вазифасини ўтайди. Ўзак варақанинг букилган учида маҳкамланган чиқиқ мўлжалланган бўлиб, бу чиқиқ варақа билан таянч резиналарнинг тегиб туриш юзасини катталаштиради. Рессоранинг олд учи қўзғалмас қилиб бириктирилган бўлиб, у кронштейн 1 нинг резинаси таянч 13 оралиғига маҳкамланган, кўндаланг учи резинали таянч 14 га тиралиб туради. Рессоранинг кетинги қўзғалувчи учи кронштейн 6 га фақат иккита резинанинг таянчи 8 ёрдамида бириктирилган. Рессора эгилганди унинг қўзғалувчан учи таянч резиналарнинг деформацияланиши туфайли ётиқ текисликда бемалол сурилади. Рессоранинг тепага қараб букилиб кетишини чеклаш мақсадида чеклагич 3 мўлжалланган бўлиб, у рессоранинг устига узанги тортқичлар 10нинг оралиғида маҳкамланади. Амортизатор 5 тебранишларни сўндириш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |