2.Кузовлар
Кузов ташишга мўлжалланган кенг истеъмол молларни (юк автомобили) ёки йўловчиларни (автобус, енгил автомобиль) қулай жойлаштириш ва асраш учун хизмат қилади.
Бажарадиган вазифасига кўра кузов юк, пассажир ва юк-пассажир ва ишлатиш услуби бўйича эса ихтисослашган ҳамда махсус турлари бўлиши мумкин. Конструкцияси бўйича каркасли, ярим каркасли ва каркассиз туларига бўлинади. Ундан ташқари автомобиль кузови юкланишларнинг таъсирига кўра кўтариб брувчи (несуший) ва туби билан кўтариб юрувчи (несушим основанием) бўлиши мумкин. Ўзи билан кўтариб юрувчи кузовларда ҳамма юкланишлар фақат кузов орқали қабул қилинади. Туби билан кўтариб юрувчи кузовларда эса юкланишлар рама ва кузоваро тақсимланади.
Юк автомобилларнинг кузови асосан икки қисмдан иборат бўлиб, унга ҳайдовчи ва бита ё иккита йўловчи учун кабина ва юк ташишга мўлжалланган кузов киради. Умумий ишларни бажарувчи ҳамма ишбоп юк автомобилларида юк ортиш ёки тушириш учун кузов платформа шаклида ишланган бўлади. Двигателнинг жойлашувига қараб юк автомобиллари ёпинчиқли (капотли) ва ёпинчиқсиз кабиналарга бўлинади. Агарда двигатель кабина олдида жойлашса, унда двигатель устига уни беркитиб турувчи ёпинчиқ ўрнатилади (ГАЗ-53А, ЗИЛ-130). Двигатель кабина тагида ёки ичида жойлашса ёпинчиққа хожат қолмайди. Бунда кабина (МАЗ-5335, КамАЗ-5320) бевосита двигател тепасига ўрнатилади ва у автомобиль саҳнидан (платформасидан) анча олдинга сурила олади, бу ҳол юк саҳнини узайтиришга ҳамда ҳайдовчи учун йўлни яхши кўрищга имкон беради (14.2-расм). Двигателга қўл етиши қўлай бўлиши учун бундай кабиналар олдига кўтариб очиладиган қилиб ишланади ва уларга енгил очилиши учун лўкидон 3билан маҳкамлаб қўйилган шарнирли тирак чеклагич 2 ҳамда пружинали 5 таянчлар қўйилади. Ёпинчиқсиз кабина автомобилнинг узунлик ўлчамидан саҳн сифатида оқилона фойдаланишга имкон беради. Двигателнинг кабина тагида жойланиши кабина сиғимини ҳам бирмунча катталаштиради. Наижада, узоқ масофага қатнайдиган юк автомобилларида ҳайдовчи ухлаб дам олиши учун ётадиган жой ажратиш имкони бўлади (КамАЗ-5512, МАЗ-53352). Ётиш жойи ўриндиқлар орқасида жойлашган бўлиб, бунинг учун кабина 0,6-0,8 м га узайтирилган. Кўплаб ишлаб чиқариладиган кабиналар кўпинча қалинлиги 1 мм бўлган варақали (лист) пўлатдан штамплаш усули билан бўлак-бўлак қилиб тайёрланиб, пайвандлаш йўли билан бирлаштирилади. Буюртма натижасида бир талайлаб (сериялаб) ишлаб чиқарилган кабиналар эса пўлат ёки дюралюминийдан қобирғали қилиниб, сиртини юпқа тунука билан қопланади. Кабина ичида ўриндиқлардан ташқари, бошқариш учун қулайлик яратувчи жами асбоб, жиҳоз ва ускуналар учун жой мавжуд.
Ёпинчиқ, қанотлар, зиналар ва радиатор қопламаси автомобиль кузовининг таянчиғи (оперение) ҳисобланади. Юк автомобилларининг кузови ҳамма ишбоп (универсаль) ва ихтисослашган бўлиши мумкин. Ҳамма ишбоп кузовлар (14.3-расм) ҳар хил юкларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, ёғочли ёки металл саҳн кўринишида бўлади. Одатда юкларни ортиш ва туширишни енгиллаштириш мақсадида саҳни орқа ва ён томонларини очиб ва кўтариб қўядиган ташлама деворлар (бортлар) 5,10 ва 9 билан жиҳозланган. Ташлама деворлари планка билан маҳкамланиб, бемалол қайилади. Ташлама деворлар ёпиқ ҳолатдалигида беркитиш 3 мосламаси билан маҳкамлаб қўйилади. Саҳнининг поли 1 иккита бўйлама 12 ва бир нечта кўндаланг чорқирра ёғоч (брус) 4 лардан йиғилган. Бўйлама чорқирра ёғочлар автомобиль рамасига узангили тортқичлар (стремянкалар) 2 ва 8 ёрдамида бириктирилган. Ихтисослашган кузов маълум бир турдаги юкларни ташишга мўлжалланган. Бунда доим ўрнатилган баланд деворли ёки алмаштириладиган деворли саҳнлар (платформалар) зичлиги жуда кам; бинобарин, ҳажми катта ва вазни енгил бўлган юкларни ташишни ўнғайлаштиради ва умумий миқдорини оширади. Бундан ташқари юк автомобиллари туркумида фургон, цистерня ва ўзи ағдарувчи турдаги ихтисослашган кузовлар кенг ўрин олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |