16-mavzu. Estetikaning predmeti, maqsadi va vazifalari. Reja “Estetika” fanining obekti va falsafiy mohiyati


Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари (Фурқат, Анбар Отин, Фитрат, Чўлпон)



Download 221 Kb.
bet9/14
Sana22.02.2022
Hajmi221 Kb.
#115954
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари (Фурқат, Анбар Отин, Фитрат, Чўлпон). XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси бўлган мазлум Туркистонда ҳам Уйғониш рўй берди. Нисбатан қисқа вақтни ўз ичига олган бўлса-да, бу Уйғониш ҳаётнинг барча соҳаларида акс этди. Унинг ибтидосида илғор рус тафаккуридан ҳабардор маърифатчилар турар эди. Бу маърифатчилар кейинчалик жадидлар деб атала бошлади. Уларнинг асосий мақсади Туркистоннинг миллий озодликка эришиши эди. Эришишнинг йўлини эса улар халқни маърифатли, ўз инсонлик ҳуқуқини талаб ва ҳимоя қила оладиган даражага кўтаришда деб билдилар. Бунинг учун эса, улар наздида уч йўналиш муҳим эди; маориф, санъат ва матбуот. Шу нуқтаи назардан маърифатчи жадидларнинг санъатга, айниқса, унинг ўша даврда энг қамровли бўлган турлари адабиёт ва театрга алоҳида эътибор берганлари табиийдир. Зеро маърифатчи жадид мутафаккирлар ахлоқий ва эстетик тарбия орқали миллат озодликка эришади, деб ҳисоблар эдилар. Шу боис жадидликни маълум маънода ижтимоий-ахлоқий-эстетик ҳаракат деб айтиш мумкин.
Энг янги давр эстетикасидаги асосий йўналишлар (руҳий тахлил, экзстенциячилик). Октябрь давлат тўнтаришидан сўнг 1917 йили Россияда Шўролар тузуми вужудга келди. Бу тузум асосчилари В.И. Ленин ва И.В. Сталин бутун мамлакатда тоталитар тартиб ўрнатдилар, янги мустамлакачилик сиёсатини олиб бордилар. Туркистон аввал тўрт, сўнг беш миллий республикага бўлинди. 30-йиллардан бошлаб СССР деб аталган бу империяда фалсафий-ижтимоий фанлар мафкурага бўйсундирилди, уларга мафкуранинг бир кўриниши мақоми берилди. Натижада улар ривожланишдан тўхтади. Аммо жаҳонда бу фанларнинг тараққиёти росмана давом этди, янги-янги оқимлар ва йўналишлар вужудга келди, мавжудлари янада кенг ривожланиш йўлига чиқди. Шулар жумласидан эстетика ҳам тараққий топди. Ана шу тараққиётда руҳий таҳлил ёҳуд фройдчилик йўналиши ўзига хос ўринга эга.
Австриялик таҳлилчи-файласуф Зигмунд Фройд (1956-1939) руҳшуносликда янги бир давр очди. Шу аснода бадиий ижоднинг ўзига хос назариясини яратди.
Фройд санъатнинг мавжудлигини юқорида тилга олинган сублимация назарияси билан изоҳлайди. «Одамларнинг кундалик ҳаётини кузатиш шуни кўрсатадики, - дейди Фройд, - кўплар ўз жинсий интилишларининг катта қисмини касбий фаолиятларига ўтказиб юборишга эришадилар... Бунда мазкур интилишлар сублимацияга учрайди, яъни ўз жинсий мақсадларидан чекиниб, энди жинсий бўлмаган, ижтимоий жиҳатдан юксак мақсадлар томон йўналади».
Санъат, Фройднинг фикрига кўра, туш каби, онгланмаганлик ўзини нисбатан равшан ва бевосита кўрсатадиган соҳа. Санъат тимсолларида онгланмаганлик назорат (цензура) учун маъқул келадиган рамзийлик шаклларини олади. Воқелик ижод жараёнида салбий (негатив) куч сифатида иштирок этади: у онгланмаганликнинг эркин ва тўғридан тўғри ифодаланишига тўсқинлик қилади. Хаёлот (фантазия)ни Фройд бадиий ижоднинг асоси деб ҳисоблайди. Хаёлотнинг манбаи эса - онгланмаганлик, инсон руҳий кучларининг омбори. Реал ҳаёт билан келиша олмаган, жамият томонидан таъқиқланган интилишлар ўзини хаёлотда ва хаёлот асосида вужудга келадиган санъатда намоён қилади.
Тўғри, Фройднинг санъатдаги ҳодисаларни, санъат асари таҳлилини, умуман, ҳамма нарсани фақат биологик-сексуал тарзда олиб қарашини, уларни «Эдип комплекси»га тақаб қўйилишини қўллаб-қувватлаб бўлмайди. Лекин, шунга қарамай, Фройд илгари сурган ғоялар санъат тараққиётига, нафосатшунослик илмига катта таъсир кўрсатади. Фройд ишини давом эттирган Карл Юнг, Отто Ранк, Эрих Фромм сингари таҳлилчи файласуфлар ҳам бу борада улкан ишларни амалга оширадилар.



Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish