Одамларда жинс билан бириккан ҳолда белгиларнинг ирсийланишини
дальтонизм (рангларни ажрата олмаслик) касаллигининг
наслдан-наслга
берилиши мисолида танишиб ўтамиз. Дальтонизм касаллиги рецессив ген
томонидан бошқарилади ва бу ген Х-хромосомада жойлашган. Бу касаллик
ирсийланишининг қуйидаги ҳолатларини кўриб ўтайлик.
1) Она бу касаллик гени бўйича доминант гомозиготали, ота дальтоник.
Р рангларни нормал дальтоник-рангларни
ажратади
ажрата олмайди
♀Х
D
X
D
♂X
d
Y
g X
D
X
d
, Y
F
1
X
D
X
d
X
D
Y
♀ ♂
Биринчи авлодда туғилган қизлар фенотипик соғлом, аммо касаллик
генини ташувчи ҳисобланадилар. Ўғил болалар ўзларидаги Х-хромосомани
онасидан олганликлари учун соғлом бўладилар.
2) Она бу касаллик гени бўйича гетерозигота, ота эса - дальтоник.
Р
рангларни нормал дальтоник
ажратади
♀
X
D
X
d
x ♂ X
d
Y
g
X
D
, X
d
X
d
,Y
F
1
X
D
X
d
, X
d
X
d
X
D
Y X
d
Y
♀ ♀ ♂ ♂
соғлом дальтоник соғлом дальтоник
Биринчи авлодда туғилган қизларнинг 50 фоизи доминант генли X-
хромосомани онадан, рецессив генли Х-хромосомани отадан олган, натижада
улар гетерозиготали, фенотипик соғлом, аммо касалликнинг генини ташувчи
ҳисобланадилар. Қизларнинг қолган 50 фоизи ҳар икки ота-онадан рецессив
генли Х-хромосомаларни олганлари туфайли рецессив гомозиготали
бўлиб рангларни нормал ажрата олмайдилар. Ўғил болаларнинг 50
фоизи
доминант генли Х-хромосомани
онадан олганлар, шу боиз улар соғлом, қолган
50 фоиз ўғил болалар онадан рецессив генли Х-хромосомани олганлари
сабабли дальтоник ҳисобланадилар.
3) Она бу касаллик гени бўйича гетерозигота, ота соғлом.
Р рангларни нормал рангларни нормал
ажратади ажратади
♀
X
D
X
d
x ♂ X
D
Y
g
X
D
, X
d
X
D
,Y
F
1
X
D
X
D
, X
D
X
d
, X
D
Y X
d
Y
♀ ♀ ♂ ♂
соғлом соғлом соғлом дальтоник
аммо ген
ташувчи
Биринчи авлодда туғилган қизларнинг ҳаммаси фенотипик соғлом, аммо
уларннг 50 фоизи касалликнинг генини ташувчи ҳисобланади. Ўғил
болаларнинг 50 фоизи соғлом, 50 фоизи дальтоник бўладилар.
Шундай қилиб, юқорида рангларни ажрата олмаслик дальтонизм
касаллигининг 3 вариантдаги ирсийланишини таҳлил қилиш натижасида
шуни қайд этиш керак бўладики, ўзларида ягона Х-хромосомани сақловчи
ўғил болалар касаллик генлари жойлашган Х-хромосомани онадан олганлик-
лари туфайли бу хромосома билан боғлиқ бўлган
ирсий касалликларга
биринчи навбатда дучор бўладилар. Қиз болаларда бу касалликларнинг
намоён бўлиши учун генотипида касалликнинг рецессив аллелларини ўзида
сақловчи ҳар иккала Х-хромосомаларга эга бўлишлари керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: