12 Дин қонуни



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#22714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сапиенс. 12-боб

Табиат қонуни
 
 
Шу вақтгача гапирилган барча динларнинг битта умумий ҳислати бор: бу 
худоларга ва бошқа ғайритабиий мавжудотларга ишониш. Монотеистик ва политеистик 
динларга кўникиб қолган ғарблик одам буни тушуна олади, бироқ аслида динлар тарихи 
худолар тақдирига тўғри келмайди. Мил.авв I минг йилликда Евросиёда диннинг ўзгача 
турлари: Ҳиндистонда жайнизм ва буддизм, Хитойда даосизм ва конфуцийлий, Ўртаер 
денгизи ҳавзасида стоицизм, кинизм, эпикуреизм тарқала бошлаган.  
Бу динлар дунёни бошқарадиган ғайриинсоний тартиб илоҳий ирода ёки 
инжиқликдан эмас, балки табиат қонунларидан яралган деб айтишган. “Табиий” 
динларнинг баъзилари худолар мавжуд бўлишига йўл қўйган, лекин худолар одамлар, 
ҳайвонлар ва ўсимликлар билан тенг равишда табиат қонунларига бўйсунган. 
Биосистемада худоларга филлар ва жайралар каби токча ажратилган ва табиат 
қонунларига филлар ва жайралардан ортиқ таъсир кўрсата олмаган. Бундай 
дунёқарашнинг энг ёруғ наъмунаси ҳанузгача асосий динлардан бири бўлиб келаётган 
буддизмдир.  
Буддизмда асосий рол худога эмас, Сиддхарта Гаутама исмли одамга қаратилган. 
Буддавийлик урф-одатларига кўра милл.авв 500 йилда туғилган Гаутама кичик 
Ҳимолай қироллигининг шаҳзодаси бўлган. Инсоннинг туганмас азоблари ёш 
шаҳзодага чуқур таъсир қилади. У ҳар ерда аёллар ва эркаклар, болалар ва қариялар 
нафақат табиий офатлардан азият чекаётганини, балки ҳавотир ва умидсизликдан 
азобланаётганини кўради. Буларнинг барчаси қочиб бўлмас тақдирдек туюларди. 
Одамлар бойлик ва ҳукмронликка интилар, билим ва мулк олар, ўғил ва қизларни 
дунёга келтирар, уйлар ва саройлар қурарди. Бир миллион йиғдимми? Икки миллион 
хоҳлайман. Икки миллион йиғдимми? Ўн миллион. Хаттоки энг бой таниқли одамлар 
ҳам ҳаётдан завқланишни билмайди. Уларга сон саноқсиз ташвишлар ва хавотир токи 
касаллик, қарилик ёки ўлим ҳаммасига нуқта қўймагунича азоблайверади. Ва ўша пайт 
инсоннинг барча йиққанлари тутундек йўқ бўлиб кетади. Ҳаёт – маъносиз каламуш 
пойгаси. Нима қилиш керак ва қандай қутулиш керак?  


Инсон азоб-уқубатларининг доирасидан чиқиш йўлини излаб, 29 ёшли Гаутама 
оиласи ва бойликларидан воз кечиб кечаси саройдан яширинча чиқиб кетади. У кўплаб 
ашрамларда бўлган, гурулар этагида ўтирган, турли методологияларни синаб кўрган, 
аммо уларнинг ҳеч бири уни оҳиригача озод қила олмаган ва доимо қониқмаслик ҳисси 
бўлган. Гаутама таслим бўлмаган. У ўзи мустақил равишда азоб-уқубат табиати ичига 
кириб бориб, тўлиқ озодликка йўл топишга қарор қилади. У олти йил давомида моҳият, 
сабаблар ва инсоний азоблардан фориғ бўлиш илинжида медитация қилган. Натижада 
у азоблар на бало-қазодан, на ижтимоий адолатсизликдан ва на худолар 
инжиқликларидан пайдо бўлган деган қарорга келади. Азобларнинг манбаси идрокда 
ўрнатилган аниқ хулқ моделидир.
Гаутама, онг деярли ҳар бир тажрибага янги истаклар билан жавоб бериши
истаклар эса қониқмасликни келтириб чиқаришини англаган. Агар туйғулар ёқимли 
бўлса, онг яна хоҳлайди. Агар туйғулар ёқимсиз бўлса, онг уни безовта қилаётган 
туйғудан қутулишга ҳаракат қилади. Натижада эса, онг ҳеч қачон қониқмайди, ҳар доим 
хавотирда бўлади. Биз қандайдир бир ёқимсиз нарсаларни, масалан, оғриқни бошдан 
ўтказаетганимизда, токи оғриқ қолмагунгача биз ташвишланамиз ва турли йўллар 
билан ундан қутулишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, завқ ҳам бизга тинчлик бермайди – биз 
ё унинг тугаб қолишидан қўрқамиз ёки кўпроғини орзу қиламиз. Одамлар йиллар 
давомида ўз севгисини қидиради ва деярли ҳеч қачон топганидан қувонмайди: баъзилар 
улар севгисининг объекти уларни ташлаб кетишидан хавотирга тушади, бошқалар эса 
ундан яхшироғини топиши мумкин бўлганлигидан афсусланишади. Иккала сабаб деб 
ҳам хавотирланадиганлар ҳам бор.
Буюк худолар ёмғир юборишлари мумкин, ижтимоий институтлар адолат ва 
соғлиқни сақлашни таъминлайди, омадли воқеа камбағални миллионерга айлантиради, 
аммо онгда мавжуд бўлган стереотиплар ўзгармайди, шунинг учун ҳам буюк қироллар 
азоб ва қайғудан қочиш, пойгада кўпроқ бахт олиб қолиш илинжида доимо қўрқувда 
яшашади.
Гаутама силсиладан чиқиш йўлини топди. Агар нарсаларни борлигича қабул 
қилишни ўргансак, азоб йўқолади. Агар қайғуни ҳис қилсангизу, ундан тезроқ 
қутулишни истамасангиз, қайғу қолади, аммо ундан сиз азобланмайсиз. Аксинча, сиз 
ундан хазина топасиз. Ва агар қувончни ҳис этиб, уни кучайтириш ёки узайтириш учун 
бирор нарса қилмасангиз, унда сиз руҳий хотиржамликни йўқотмасдан қувониб 
юраверасиз.
Аммо қандай қилиб онги яхшини ва ёмонни истаклар қийноғисиз қабул қилишни 
ўргатиш мумкин? Оғриқни оғриқ, қувончни қувонч, ғамни ғам сифатида қабул 
қилишничи? Гаутама медитация техникасини ишлаб чиқди – яъни онгнинг воқеъликни 
борича, хавотирларсиз қабул қилиши машқи. Ушбу амалиётлар инсонга ўз эътиборини 
тўлиқ “Ҳозир нимани ҳис этишни истардим?” саволига эмас, балки “Ҳозир нимани ҳис 
этаяпман?” саволига қаратишни ўргатади. Бундай ҳолатга эришин осон эмас, аммо 
имконсиз ҳам эмас.
Одамларга хавотир ва хаёлларсиз актуал саволларга диққатини қаратиши учун 
Гаутама медитацион техника асосларига ахлоқий постулатлар тўпламини асос қилган. 
У ўзининг издошларига қотиллик, бузуқчилик ва ўғриликдан ўзини олиб қочишни 
буюрган, чунки бундай қилғиликлар ёмон эхтиросларга (ҳукмронликка, жинсий 
роҳатга, бойликка ва ҳ.к) сабаб бўлади. Қачонки эҳтирослар олови ўчгандагина, тўлиқ 
қониқиш ва роҳат, нирвана (бу сўзнинг том маъноси – “олов ўчиши” дегани) келади. 
Нирванага эришганлар азобдан бутунлай фориғ бўлишган. Кўнгилсизликлар ва 


оғриқлар уларга ҳали ҳам таҳдид қилади, аммо бу тажриба уларни бахтсиз қилолмайди. 
Ҳеч нарса истамаган инсон, азобларга чидамайди. Буддавийлик анъаналарига кўра 
Гаутаманинг ўзи нирванага эришган ва бутунлай азоблардан фориғ бўлган. У ўша 
пайтдан бошлаб “будда”, “маърифатли” деб улуғланади. Будда умрининг қолган 
қисмини шогирдларига ўзининг ихтироларини тушунтиришга ва барча одамларни 
азоблардан қутқаришга сарфлаган. У ўз таълимотини бир қонунга олиб борган: азоб-
уқубатлар ўчликдан пайдо бўлади; азоб-уқубатлардан буткул озод бўлиш учун исташни 
тўхтатмоқ керак, истаклардан озод бўлиш учун эса онгни воқеъликни қандай бўлса, 
шундай қабул қилишга ўргатиш керак.
Бу қонунни (“дхарма қонуни”) буддавийлар коинотнинг универсал принципи деб 
ҳисоблашади. “Азоб-уқубат истаклардан келиб чиқади” тушунчаси ҳар доим ва ҳар ерда 
тўғри, ҳудди замонавий физикада E=mc
2
тенгламаси хар қачон ва хар ерда тўғри 
бўлгани каби. Буддавийлар – ушбу қонун тарафдорлари, қонун улар учун барча 
қоидалар ва ҳаракатлар концентрацияси. Худолар эса уларга алоҳида аҳамиятга эга 
эмас. Монотеизмнинг илк принципи: “Худо бор. У мендан нима истайди?” дейди. 
Буддизмнинг илк принципи эса бошқача шаклланади: “Азоб-уқубат мавжуд. Ундан 
қандай озод бўлиш мумкин?” 
Буддизм худолар мавжудлигини инкор этмайди: ёмғир ёки ғолиблик берувчи 
олий мавжудотлар бор, аммо улар табиат қонунларига таъсир кўрсатмайди. Аган инсон 
руҳи истаклардан фориғ бўлса, хеч қайси бир худо уни бахтсиз қила олмайди, аксинча: 
жонга истак кириши билан оламдаги барча худолар ҳам бу одамни азоб-уқубатлардан 
қутқара олмайди.
Лекин монотеистик динлар политеизм изларидан қутула олмагани каби, қадимги 
“табиат қонуни” динлари ҳам худоларга сиғинишни сақлаб қолган. Буддизм худолар 
мавжудлигини тан олади ва ёмғир ёки ғалаба бериш лаёқатини уларга топширади. Бу 
таълимот ўз олдига азоблардан бутунлай озод бўлишни мақсад қилиб қўйган ва у 
иқтисодий фаровонлик ёки сиёсий ҳукмронликка ўхшаган қарорларни излашни 
маслаҳат бермайди. Қолаверса 99,99% буддавийлар нирванага эришмайди ва агар унга 
кейинги ҳаётларида эришига умид қилсалар-да, хозирги ҳаётни дунёвий ишларга қўйиб 
беришади. Мос равишда улар тез-тез турли – Ҳиндистонда ҳиндулик, Тибетда бон ва 
Японияда синтоистик худоларга мурожат қилишга мажбурдирлар.
Бундан ташқари вақт ўтиши билан буддавийлик мазҳаблари ўзларининг буддалар 
ва бодхистлар пантеонларини яратишди. Булар азоб-уқубатлардан озоб бўлиши мумкин 
бўлган, лекин улар шафқат туфайли бундай имтиёздан воз кечишган ва сон саноқсиз 
азоб-уқубат силсиласида қамалган сон-саноқсиз одамлар ва ҳамда одам бўлмаган 
жонзотларга ёрдам беришда давом этишади. Буддавийлар худоларга эмас, балки 
илоҳийлашган маърифатли жонзотларга сиғинишади ва улардан нафақат нирванага 
эришишни, балки барча дунёвий ишларда ёрдам сўрашади. Шундай қилиб Шарқий 
Осиёнинг турли туманларидаги буддалар ва бодхиставалар ёмғир, эпидемияни 
тўхтатиш, жангда ғалабага эришиш билан оввора бўлишади ва эвазига дуо-ибодатлар, 
гул дасталари ва муаттар нарсалар, гуруч ва ширинликлар олишади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish