12 Дин қонуни



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#22714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сапиенс. 12-боб

Эзгулик ва ёвузлик жанги
 
 
Бутпарастлик нафақат монотеистик, балки дуалистик динларни ҳам келтириб 
чиқарди. Дуализм икки қарама-қарши кучни – ёвузлик ва эзгуликни тан олади. 
Монотеистлардан фарқли ўлароқ, дуалистлар ёвузликни раҳмдил худо яратмаган ва 
яратувчига бўйсунмайдиган мустақил куч деб ҳисоблашган. Дуализм оламни эзгулик ва 
ёвузлик ўртасидаги жанг майдонига айлантиради ва жамики содир бўлаётган ишларни 
шу жанг билан тушунтиради.
Дуализм жозибали дунёқараш бўлиб чиқди. Чунки у таниқли ёвузлик муаммоси 
бўлган “Ёвузлик қаердан келади? Изтиробчи? Нега яхши одамлар бахтсизликка 
йўлиқадилар?” каби инсониятнинг асосий саволларидан бирига оддий ва ишонарли 
жавоб беради. Ҳар нарсани биладиган, ҳар нарсага қодир ва эзгу Худо нега бунчалик 
кўп ёвузлик ва кулфатларга йўл қўйиб берганини тушунтириш учун монотеистларга 
жуда мураккаб ақлий топқирлик керак бўлди. Тушунтириш сифатида ирода эркинлиги 
тушунчаси энг ўрнашганидир. Агар ёвузлик бўлмаганида, одамда аҳлоқий танлов 
бўлмасди ва шу билан ирода эркинлиги ҳам бўлмасди. Аммо бундай жавоб аниқ равшан 
эмас ва ўнлаб янги саволларни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ирода эркинлиги 
ёмонлик танловига йўл қўяди. Кўплаб одамлар ёвузликни танлайди, кейин эса 
монотеистик тизимда одатда юқоридан жазо эргашади. Агар Худо азалдан шу одам 
ирода эркинлигини ёвузлик йўлида ишлатишини, абадий азобга маҳкум этилганини 
билса, унда умуман бу бечорани У нега яратган? Илоҳиётшунослар бу саволларга жавоб 
излаб кўплаб китоблар ёзишган. Баъзилар жавобларни ишонарли дейди, бошқалар эса 
– йўқ. Лекин ёвузлик муаммосини монотеистлар бошқара олиши осон эмаслиги кундек 
равшан.
Дуалист учун эса бу ҳеч нарса қилмасликдек гап. Дунёни ҳар нарсани билгувчи, 
ҳар нарсага қодир ва эзгу Худо бошқармаганлиги учун яхши одамлар билан ёмонликлар 
содир бўлади. Дунёда Худодан мустақил равишда ёвузлик изғиб юради. Мана шу 
ёвузлик мусибатларни яратади. Оддий ва ишонарли тушунтириш, ҳаттоки 
монотеистлар ҳам беихтиёр шунга бўйсунишади. Катта сонли насроний, мусулмон, 
яҳудийлар ёвузликнинг қудратини тан олишади – насронийлар уни эркин ҳаракатлана 
оладиган иблис, шайтон деб аташади, у Худога қарши курашади ва Худонинг 
рухсатисиз ҳар хил номаъқул ишлар қилади. Аммо қандай қилиб монотеист шу каби 
дуалистик тасаввурлар билан ёнма-ён юриши мумкин? Мантиқ нуқтаъи назаридан 
қаралганда, улар монотеизм билан умуман мос келмайди: ё ҳар нарсага қодир ягона 
Худога, ёки бир-бири билан курашувчи, ҳеч бири ҳар нарсага қодир бўлмаган икки 
кучга ишонасиз. Аммо инсон мос келмайдиган нарсаларни бир-бирига боғлай оладиган 
ажойиб қобилиятга эга. Айнан шунинг учун ҳам миллионлаб тақводор насроний, 
мусулмон ва яхудийлар бир вақтнинг ўзида ҳам ҳар нарсага қодир Худо ва мустақил 
шайтонга ишонишларининг ажабланарли тарафи йўқ.


Дуализмнинг ўзига яраша камчиликлари мавжуд. Албатта ёвузлик муаммосини 
бу дин осон ва оддий ҳал қила олади. Лекин бошқа бир муаммо – тартиб пайдо бўлади. 
Агар дунёда икки куч бир-бирига қарама-қарши бўлса, ушбу кураш қоидаларини ким 
ўрнатган? Мисол учун, икки давлат урушга қўшилиши мумкин, чунки улар бир макон 
ва замонда жойлашган ва бир ҳил табиат қонунларига бўйсунишади. Покистондан 
учирилган ракета Ҳиндистон ҳудудидаги нишонга икки давлат учун ҳам умумий 
ҳисобланган физика қонунлари туфайли аниқ тушади. Бироқ Эзгулик Ёвузлик билан 
курашаётганида, улар қайси умумий қонунларга бўйсунади ва ким ушбу қонунларни 
уларга белгилаб берган?
Дуалистлар ёвузлик муаммосини тушунтиради, аммо тартиб муаммосини 
уддалай олишмайди. Монотеистлар тартиб муаммосини ҳал этишди, лекин ёвузлик 
муаммосига йўлиқишди.
Топишмоқнинг мантиқий жавоби мавжуд: ягона, ҳар нарсага қодир Худо, олам 
яратувчиси ва шу билан ёвуз Худо борлигини таҳмин қилиш мумкин. Бироқ тарихда 
ҳали ҳеч ким бундай фаразни илгари сурмаган.
*** 
Дуалистик динлар минг йиллардан ортиқ гуллаб яшнаган. Мил.авв 1500-1000 
йиллар орасидаги қайсидир бир пайтда Марказий Осиёда пайғамбар Зардушт 
(Заратустра) пайдо бўлган. Унинг таълимоти авлоддан авлодга ўтказилган ва дуалистик 
динлар орасидаги энг таниқлиси – зардуштийликка айланган. Зардуштийлар дунёга эзгу 
Худо Ахурамазда ва ёвуз Ахриман ўртасидаги умумкосмик жанг деб қарашган.
Одамлар бу жангда эзгу куч тарафини олишган. Аҳамонийлар (мил.авв 550-350 
йиллар) форс империясида зардуштийлик муҳим рол ўйнаган ва кейинчалик 
Сосонийлар (мил.авв 224-651 йиллар) форс империясида давлат динига айланган. 
Дуализмнинг бу тури кейинчалик Яқин Шарк ва Ўрта Осиёда пайдо бўлган динларга 
катта таъсир кўрсатган ва янги ўзгаришлар, шунингдек гностицизм ва монийликни 
келтириб чиқарган.
Милл.авв III-IV асрларда монийлик ўрмон ёнғини тезлигида Хитойдан то 
Шимолий Африкага қадар тарқалган ва қайсидир пайтда Римда таниқлилик учун 
насронийлик билан курашган. Аммо монийлар мағлубиятга учраган: Римнинг жони 
насронийларга қолган, зардуштийликка амал қилган Сосонийлар империясини эса 
бошқа монотеистик дин ташувчилари – мусулмонлар забт этишган, дуализм ўз ўрнини 
йўқотган. Ҳозирги кунга қадар озгина дуалистик жамиятлар фақат Ҳиндистонда ва 
Яқин Шарқда сақланиб қолган.
Қандай бўлмасин, монотеизмнинг кучли босими дуализмни йўқ қилиб юбора 
олмади. Яхудийлик, насронийлик ва ислом кўплаб дуалистик фараз ва маросимларни ўз 
ичига олган. Бу монотеистик динларнинг энг асосий фикрлари орасида дуалистик 
руҳидаги ва келиб чиқиши дуалистик бўлган тушунчаларни аниқлашимиз мумкин. 
Мисол учун Эски Аҳдда эзгу худога қарши курашадиган ёвуз худо йўқ. Бу яхудийлик, 
насронийлик ва исломга шайтон тимсолида, одамлар эзгу худога душманларга қарши 
курашишда ёрдам бериши – салб юришлари ва жиҳод ғоялари билан кириб келган.
Дуализмнинг бошқа, айниқса гностицизм учун муҳим бўлган ғояларидан бири – 
жон ва бадан, руҳ ва материя ўртасидаги қаттиқ қарама-қаршиликдир. Гностик ва 
монийлар эзгу худо руҳ ва жонни, қолган барча моддий, шунингдек танани – ёвуз худо 
яратган даб ҳисоблашади. Инсон ҳудди жон ва гуноҳкор тана учун жанг майдони 


сифатида кўрилган. Монотеизм учун бу бемаънилик: нега энди жон ва танани, материя 
ва руҳни ажратиш керак? Ва нима учун энди материя ва тана – бу гуноҳ экан? Аммо 
монотеистлар бундай дихотомиялар жозибаси остида қоларди, чунки улар ёвузлик 
муаммосида ёрдам берарди ва бундай қарма-қаршиликлар тобора насронийлик ва 
мусулмонлик фалсафасининг асосий негизига айланиб борган. Эзгу худо салтанати 
ҳисобланган жаннат ва унинг ёвуз “эгизаги” ҳукмронлик қиладиган дўзахнинг ҳам 
келиб чиқиши дуализмга бориб тақалади. Эски аҳдда ўлимдан кейин инсон жони 
яшашда давом этишининг тасдиғи бўлмагани каби шунга ўхшаш фаразларнинг изи ҳам 
йўқ.
Аслида эса монотеизм монотеистик, дуалистик, политеистик ва анимистик 
эътиқодларининг яккахудолик шиори остида ривожланган ола-була аралашмасига 
ўхшайди. Оддий насроний кўпроқ ягона монотеистик худога, дуалистик иблисга, 
политеистик авлиёларга ва анимистик руҳларга ишонади. Дин тадқиқотчилари қарама-
қаршили ва ҳаттоки бир-бирини инкор этувчи фикрлар, маросимлар бирикмалари ва 
турли маданият амалиётларини синкретизм деб аташади. Синкретизм ягона ва энг катта 
дин бўлиши ҳам мумкин.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish