sapiens ни улуғлашади. Гуманист Homo sapiensнинг ўзига хос ва илоҳий табиатига,
бошқа ҳайвонлар ва бошқа табиат ҳодисаларидан тубдан фарқ қилишига ишонади.
Homo sapiensнинг ўзига ҳос табиати гуманистлар учун дунёдаги ҳар нарсадан
қадрлироқ. Буюк манфаат – Homo sapiens нуқтаи назаридаги манфаатдир. Бутун дунё
ва ундаги барча жонзотлар фақатгина шу тур учунгина мавжуд.
Барча гуманистлар инсониятга сиғинишади, аммо уни ҳар хил тушунишади.
Ҳудди насроний черковлар “Худо”нинг тўғри талқин қилиниши учун курашгандек,
Гуманизм учта бир-бирига рақиб бўлган “инсоният” атамаси устида кескин
тортишадиган. Хозирда гуманистларнинг асосий оқимини олий қадр-қимматни алоҳида
одамда кўрадиган либерал гуманистлар ташкил этади. Либерал гуманистлар эътиқодига
кўра, илоҳий инсоний табиат Homo sapiens турининг ҳар бир намоёндасида бўлади.
Инсон индивидининг бу ички моҳияти оламга маъно беради ва ҳар қандай маънавий ва
сиёсий нуфузли одамга асл манба бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай аҳлоқий ёки сиёсий
масалани ҳал этаётганда, ўз жонимизга назар солишимиз керак, ички овозга – гуманизм
овозига қулоқ солишимиз керак. Либерал гуманизмнинг асосй тамойили – ички овоз
муқаддаслигини ҳар қандай ташқи ҳалал, ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилишдир.
Либерал гуманизмнинг вазифалари мажмуи эса “Инсон ҳуқуқлари” деб номланади.
Шу жумладан, айнан шунинг учун ҳам либераллар қийноқлар ва ўлим жазосига
қарши чиқишади. Замонавий Европа бўсағасида қотиллар космик мувозанатни
бузишади деб ҳисоблашган ва мувозанатни тиклаш учун уларни қийнаш ва омма олдида
– ҳамма тартиб қандай тикланаётганини кўриши учун қатл қилишган. Шекспир ва
Мольер замондошлари қонли томошани кўриш учун Лондон ёки Париж марказларига
югуришган. Замонавий Европада қотиллик инсоннинг муқаддас табиатига суиқасд
сифатида эътироф этилади. Олам тартибини нишонлаш учун европаликлар энди
жиноятчиларни қийнашмайди ва қатл этишмайди. Улар “инсоний” жазолардан
қочишади, ва шу тарзда уни ҳимоя қилишади, ва баъзида эса жиноятчининг ўз инсоний
табиати муқаддаслигини тиклашади. Инсон табиатини ҳаттоки жиноятчида ҳурмат
қила туриб, замонавий гуманизм табиатнинг муқаддаслигини барчага эслатади, шу
тарзда олам тартибини тиклашади. Жиноятчини ҳимоя қила туриб, биз жиноятчи
томонидан бузилган нарсаларни тўғрилаймиз.
Инсон табиятини ёритиб бериб, либерал гуманизм Худо борлигини инкор
этмайди ва очиқчасига монотеистик эътиқодга суянади. Инсон табиати муқаддаслигига,
озодлигига либерал ишонч – анъанавий насронийликнинг озод ва абадий жон ҳақидаги
тасаввурлари меросидир. Яратгувчига эътиқодни ва абадий жонни чиқариб
ташлашингиз биланоқ, либералларга инсон шахсининг муқаддаслигини исботлаш жуда
қийин бўлиб қолади.
Яна бир кучли мазҳаб – бу ижтимоий гуманизм. Социалистлар учун инсонийлик
соҳиби алоҳида шахс эмас, балки жамоавийликдир. Улар ҳар бир инсон ички овозини
эмас, балки бутун Homo sapiensни муқаддас ҳисоблашади. Либерал гуманистлардан
фарқли ўлароқ, ҳар бир инсон учун максимал озодликка эришган ижтимоий гуманизм
озодликка эмас, тенгликка интилади. Тенгсизликни социалистлар гуноҳ деб қабул
қилишади, сабаби тенгсизлик инсоннинг иккиламчи хусусиятларига инсоннинг
универсал табиатига қараганда кўра кўпроқ мазмун беради. Мисол учун, агар бой
одамлар камбағалларга қараганда кўпроқ имкониятларга эга бўлса, биз бойлар ва
камбағаллар учун универсал бўлган инсоний табиятдан пулни баландроқ қадрлаган
бўламиз.
Ижтимоий гуманизм, либерал гуманизм каби монотеистик асосларга кўмилган.
Умумий тенглик – қадимий монотеистик таълимотнинг барча жонзотлар Худо олдида
тенглигининг янги талқини. Монотеизм анъаналаридан узилган ягона гуманистик
мазҳаб энг таниқли намояндалари нацистлар бўлган эволюцион гуманизм ҳисобланади.
Бошқа гуманистик таълимотларга қараганда нацизм “инсоният”ни алоҳида тушуниши
билан ажралиб туради. Нацистларнинг фалсафасига эволюция назарияси катта таъсир
кўрсатган. Бошқа гуманистлардан фарқли ўлароқ, нацистлар инсониятни универсал ва
абадий деб ҳисоблашмаган, бироқ шу тур ўзгаришларга мойил ва ривожланиши ёки
деградацияланиши мумкин деб тахмин қилишган. Одам қудратли одамга, ёки чала
одамга айланиши мумкин.
Нацистлар ўзларининг асосий мақсадларини инсониятни насл бузилишларидан
сақлашда, прогрессив эволюциясига ёрдам беришда кўради. Айнан шунинг учун ҳам
нацистлар инсониятнинг анча илғор ирқи ҳисобланган Арян ирқини эҳтиёт қилиш ва
кўпайтириш керак деб хисоблаган, насли бузилган турни – яҳудийлар, лўлилар,
гомосексуаллар, руҳий касалларни – ажратилган ва ҳаттоки йўқ қилиб ташланишлари
керак бўлган. Нацистлар айнан Homo sapiens тури маълум бир ибтидоий одамларнинг
“олий” аҳолиси ривожланишни бошлаганда пайдо бўлган ва қолган “пастлари” (ўша
неандерталлар) йўқ бўлиб кетган деб тасдиқлашади. Дастлаб ушбу турли аҳолилар ҳар
хил тур эмас, балки ирқ бўлишган, аммо бир-биридан мустақил равишда, ҳар бири ўз
эволюцион йўлида ривожланган. Ва нацистлар фикрича, бу яна такрорланиши мумкин
эди. Homo sapiens, улар тасдиқлаганидек, ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлган
ирқларга бўлинган, энг яхшиси эса арий ирқи: гўзаллик, ақл-идрок, меҳнатсеварлик ва
одоб-аҳлоқ унга хосдир. Арий ирқи олий алланимага, илоҳга айланиши мумкин эди.
Бошқа ирқлар – яҳудийлар, қора танлилар – булар анча ёмонроқ хусусиятларга эга
бўлган замонавий неандерталлардир. Агар уларга кўпайишга, айниқса арийлар билан
турмуш қуришга қўйиб берилса, унда улар ўзларининг ёмон генлари билан бутун Ер
аҳолисини бузишади, ва Homo sapiens йўқолиб кетишга маҳкум бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |