12-амалий машғулот. Мавзу: ОҒРИҚ Қолдирувчи (анальгетик) воситалар машғулот режаси



Download 170,5 Kb.
bet10/14
Sana25.02.2022
Hajmi170,5 Kb.
#273125
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Мавзу матни

Ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, қайт қилиш, меъдада яра ҳосил бўлиши, қулоқда шанғиллаш пайдо бўлиши, аллергик реакциялар.
Ўткир заҳарланиш: бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, руҳий бузилишлар, кўришнинг бузилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, респиратор алкалоз, гипокалиемия, тўқималар дегидратацияси, тана ҳароратининг кўтарилиб кетиши.
Сурункали заҳарланиш: салицилизм, юқоридагилардан ташқари геморрагиялар (тромбоцитопения), витамин К бериш керак. Симптоматик даволаш.
Цитрамон, кофецил, седальгин ва бошқа кўпгина мураккаб таблеткалар таркибида аспирин бор.
Метилсалицилат – рангсиз ўзига хос ароматик ҳидли суюқлик, сувда оз эрийди, асосан тана юзасига яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи восита сифатида бир ўзи ёки хлороформ, скипидар ҳамда ёғлар билан қўшиб ишлатилади (ревматизмда, артритларда, плевритларда) “Санитас”, “Нафтальгин”, “Салинимент” линементлари ва Бон-Бенги суртмаси (мазь) таркибида метилсалицилат бор.

Пиразолон унумлари
Бу гуруҳга кирувчи моддалар яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситма туширувчи таъсирларга эгалар. Анальгетик самара анальгин ва амидопи-ринда кўпроқ, яллиғланишга қарши таъсир эса бутадионда. Бутадион урат кислотасининг ажралишини кучайтиради, чунки у буйракларда унинг реабсорбциясини пасайтиради (подаграда). Амидопирин сувда кам эрийди (4%), анальгин яхши эрийди (50%).
Пирозолон унумлари МИЙдан тўла ва яхши сўрилади. Уларнинг энг давомли таъсир этувчиси – бутадион (t1/2=72 соат), кейин – амидопирин, анальгин эса уларга нисбатан қисқароқ таъсир давомийлигига эга. Бутадион қон зардобидаги оқсиллар билан яхши боғланади. Пирозолон унумлари асосан анальгетик (анальгин ва амидопирин) сифатида бош ҳамда тиш оғриғида, невральгияда, миальгияда қўлланилади.
Яллиғланишга қарши восита сифатида бутадион юқумли полиартритда, ўткир подагра ва бошқаларда қўлланилади.
Ножўя таъсирлари: амидопирин, анальгин – агранулоцитоз, нейтрофиллар миқдорининг кескин пасайиши, фагоцитоз, ҳимоя йўқолади, ўлимга олиб келиши мумкин.
Бутадион 50% беморларда диспептик бузилишларга (кўнгил айниши, қусиш, қон кетиши, меъда ва ичакда яра ҳосил бўлиши), шишларнинг пайдо бўлишига (натрий ионларининг реабсорбциясини оширади), аллергик реакцияларга, агранулоцитозга, апластик анемияга, жигарнинг жароҳатланишига олиб келади. Меъда яра касаллигида, юрак-қон томир етишмаслигида, жигар касалликларда бутадион ишлатилмайди.



Download 170,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish