12-амалий машғулот. Мавзу: ОҒРИҚ Қолдирувчи (анальгетик) воситалар машғулот режаси



Download 170,5 Kb.
bet6/14
Sana25.02.2022
Hajmi170,5 Kb.
#273125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Мавзу матни

Этилморфин (Дионин) – ярим синтетик модда бўлиб, коденга ўхшаш таъсирга эга.
Промедол – пиперидин унуми, синтетик йўл билан олинган. Оғриқсизлантирувчи таъсири морфинга нисбатан 2-4 марта суст, таъсири 3-4 соат давом этади. Нафасни унчалик сусайтирмайди, бронхоспазм чақирмайди, пешоб йўлларини бўшаштиради, лекин МИЙдан яхши сўрилади, унинг сфинктерлари таранглигини оширади.
Бачадоннинг қисқаришини кучайтиради, йўлдош тўсиғидан осон ўтади ва ҳомила асфиксиясини чақиради. Спазмоген самараси морфинникидан суст.
Морфинга нисбатан камроқ миқдорда кўнгил айниш ва қусиш чақиради. Организмда промедолнинг биотрансформацияси натижасида нейротоксик N-деметилланган метаболит ҳосил бўлади. Мазкур метаболит МНСни қўзғатади (қалтираш, мушакларнинг тортишиши, гиперрефлексия, тутқаноқ кузатилади). Унинг t1/2=15-20 соат бўлганлиги учун промедолни қисқа муддатларга (48 соатгача) қўллаш тавсия этилади.
Фентанил (сентонил) – пиперидин унуми, синтетик препарат. Жуда кучли оғриқсизлатирувчи фаолликка эга (морфиндан 100-400 марта кучли), лекин таъсири қисқа: в/о юборилганда 1-3 дақиқада таъсири бошланиб, 20-30 дақиқа давом этади. Нафас марказини кучли ва қисқа муддатга сусайтиради (ҳатто апноэ чақириши мумкин). Скелет мушакларининг, жумладан, кўкрак қафаси мушакларнинг ҳам, таранглигини оширади. Мушаклар таранглигини пасайтириш учун антидеполяризацияловчи миорелаксантлар қўлланилади. Кўпинча брадикардияга олиб келади. Жигарда парчаланади.
Фентанилга ўрганиб қолиш ва қарамлик юзага чиқади. Асосан нейролептанальгезияда (нейролептик дроперидол билан бирга – таламонал ёки инновар), комбинирланган наркозда, миокард ва ўпка инфарктида, стенокардияда, буйрак ва жигар санчиқларида ва бошқаларда оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади.
Суфентанил цитрати ва алфентанил – фентанилнинг янада фаолроқ аналоглари бўлиб, фармакологик хоссалари бўйича унга ўхшайдилар. Аммо, парентерал киритилганда уларнинг таъсири яна ҳам тезроқ юзага чиқади. Анальгетик таъсирининг давомийлиги ва ярим чиқарилиш даврига қараб уларни қуйидагича жойлаштириш мумкин: фентанил (t1/2= 3,6 соат) > суфентанил (t1/2= 2,7 соат) > алфентанил (t1/2= 1,3 соат).
Суфентанил ва алфентаниллар таъсирининг тугаши ҳам тезроқ юзага чиқади. Фентанил ва суфентаниллардан фарқли равишда алфентанил учун гипотензив самара ҳам хос. Шунингдек, фентанил ва унинг аналоглари таъсирининг давомийлигини беморнинг ёшига (катта ёшлиларда давомлироқ) ҳамда жигар фаолиятига (жигар циррозида самараси кучаяди) боғлиқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим.



Download 170,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish