12-амалий машғулот. Мавзу: ОҒРИҚ Қолдирувчи (анальгетик) воситалар машғулот режаси


Турли фармакологик гуруҳларгаУРЛИ ФАРМАКОЛОГИК ГУРУҲЛАРГА КИРУВЧИ АНАЛЬГЕТИК КОМПОНЕНТЛИ ПРЕПАРАТЛАР



Download 170,5 Kb.
bet12/14
Sana25.02.2022
Hajmi170,5 Kb.
#273125
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Мавзу матни

Турли фармакологик гуруҳларгаУРЛИ ФАРМАКОЛОГИК ГУРУҲЛАРГА КИРУВЧИ АНАЛЬГЕТИК КОМПОНЕНТЛИ ПРЕПАРАТЛАР

Турли фармакологик гуруҳларга кирувчи кўпчилик препаратлар анальгетик компонентга эга. Бундай препаратларга гипотензив восита сифатида кенг қўлланилувчи клофелин киради. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда у анальгетик самараси бўйича морфиндан устун. Препарат гемодинамика томонидан оғриққа бўлган реакцияни сусайтиради.


Нафасни сусайтирмайди. Қарамлик чиқармайди. Клиник кузатувларда ҳам клофелиннинг анальгетик самарага эга эканлиги маълум бўлди (миокард инфарктида, операциядан кейинги даврда, саратон касаллигида ва б.). Аммо, бу мақсадда кенг миқёсда қўлланилишига унинг гипотензив ҳамда седатив самаралари тўсқинлик қилади.
Учциклик антидепрессантлардан ҳисобланувчи амитриптилин ва имизин ҳам кучли анальгетик фаолликка эга. Уларнинг анальгетик таъсир механизмлари пастга тушувчи йўлларда серотонин ва норадреналинларнинг нейронал ушланишини сусайтириши билан боғлиқ бўлса керак. Мазкур препаратлар сурункали оғриқларда яхши самара беради. Аммо, айрим антипсихотик воситалар билан бирга кучли оғриқларда ҳам ишлатилади.
Наркоз воситаларидан азот-1 оксиди ва кетаминларда ҳам анальгетик самара мавжуд. Гистаминга қарши воситалардан димедрол, тутқаноққа қарши воситалардан эса карбамазепин, натрий вальпроати, дифенин, ламотриджин, габапентин ва б. анальгетик самаралари туфайли сурункали оғриқларда қўлланилади. Жумладан, карбамазепин учбошли нервнинг невралгиясида, габапентин – нейропатик оғриқларда (диабетик нейро-патияда, постгерпетик ва тригеминал невралгияда, мигренда) оғриқни пасайтириш учун қўлланилади. Шунингдек, гормонал воситалардан соматостатин ва каль-цитонинларда ҳам анальгетик самара мавжуд эканлиги аниқланган.

Аралаш таъсир механизмли анальгетиклар
Мазкур гуруҳга трамадол (трамол) киради. У опиоид рецепторлар билан ўзаро таъсирлашади, шу билан бирга, оғриқ импульсларининг ўткази-лишини бошқаришда иштирок этувчи моноаминергик тизимга ҳам таъсир кўрсатади.
Опиоид рецепторларга аффинитети морфинга қараганда жуда паст. Оғриқнинг ноопиоид компоненти серотонин ва норадреналиннинг қайта нейронал ушланишини камайтириши билан боғлиқ бўлса керак.
Трамадол морфиндан 5-10 марта паст фаолликка эга, аммо унинг қўлланиладиган терапевтик дозаларида опиоид рецепторларнинг агонистлари билан таққослаш мумкин. Нафасга ва МИЙ аъзолари фаолиятига камроқ таъсир этади. Наркоген хусусияти опиоид рецепторларининг агонистларига нисбатан жуда паст.
Ичакдан яхши сўрилади. Таъсир давомийлиги морфинникига ўхшаш. Жигарда парчаланади. Унинг О-дезметилтрамадол номли метаболити трамадолдан 2-4 марта фаолроқ. Трамадол ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши: Препарат ўртача ва кучли характерга эга бўлган ўткир ҳамда сурункали оғриқларда ишлатилади. Кунига 4 маҳал оғиз орқали, ректал ҳамда в/о киритилади.

Download 170,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish