11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
233
текширувдан иборат учлик тизими мавжуд эди.
Уларнинг тепасида
марказнинг вакиллари, олий даражали мансабдорлар турарди.
Ҳуқуқнинг асосий белгилари.
Ўрта асрларда Хитойда кўп
сонли
ҳуқуқий ёдгорликлар, сулолаларнинг кодекслари ҳуқуқнинг ривожланишида
муҳим ўрин тутган. Уларда асосан жиноий-ҳуқуқий нормалар, табақавий-
даражавий фарқлар, аҳолининг солиқ мажбуриятлари ва ҳоказо масалалар ўз
ифодасини топган.
Сулолавий қонунлар тўпламларининг ўзак
нормаларини сулоланинг
асосчилари яратган эди. Сулоланинг ворислари эса бу ўзак нормаларни
такомиллаштира бориб, ўз қонун ҳужжатлари
билан кенгайтирганлар,
тўлдирганлар. Xандан бошлаб қонунлар тўпламлари анъанавий-ҳуқуқий
нормалар –
люй
нинг барқарор ўзагини ўзгаришсиз мустаҳкамлаш асосида
тузилган. Люй
лин
билан тўлдириб борилган.
Аста-секин люй ва лин
ўртасида ҳуқуқий тартибга солиш соҳаси бўйича ажралиш юз берган. Люй
жиноий қонунларни,
лин
– маъмурий қарорлар ва бошқаларни ўз ичига
олган. Бизгача етиб келган биринчи қонунлар тўплами –
XVII асрдаги Tан
сулоласи кодекси – «Tан люй шуи» ҳисобланади
3
. Бу қонунлар тўпламида
қонунларнинг тўртта туркуми:
люй –
жиноят қонунлари;
лин –
маъмурий
қонунлар;
ко –
жиноят ва маъмурий қонунларга қўшимча;
ши –
қонунларни
қўллаш ҳақидаги қоидалар ўрнатилади
4
.
XI аср охирида Хитойда қонунларни қайта кўриб чиқиш ва
таснифлаштириш бўйича махсус бюро тузилади. У, жумладан, «900 та
моддадан иборат қонунлар тўплами»ни тайёрлайди.
XIV асрнинг охирида
«Мин сулоласи қонунлари тўплами» дунёга келади. У олдинги
кодексларнинг кўп қоидаларини худди ўзидек қайтарган.
Хитой қонунлари қатор ҳолларда айб шакллари: қасд ва
эҳтиётсизликни ҳисобга оларди,
лекин ҳар доим ҳам эмас. Tан
кодексида ҳали
зарурий мудофаа
институти
ишлаб
чиқилмаган
Ҳуқуқда айбни енгиллаштирувчи
ҳолатлар ҳам назарда тутилган.
Tан кодекси бўйича, одатда, учта
тоифадаги шахслар: «қарилар ва
кичиклар»,
шунингдек,
ногиронларнинг
қилган
жиноятлари
учун
жазо
юмшатилиши мумкин эди. Бироқ,
кўпинча
жиноятчининг болалари
3
John W. Chaffee, Denis Twitchett, The Cambridge History of China: Volume 5,
The Five Dynasties and Sung
China, 960–1279 AD, Part 2, Cambridge University Press, 5 Mar 2015, McKnight, Brian, "Chapter 4: Chinese law
and the legal system". P. 168-169.
4
Creel H. G. The Beginnings of Bureaucracy in China: The Origin of the Hsian // The Journal of Asian
Studies. 1964. Vol. XXIII, № 2. Р. 155.
Do'stlaringiz bilan baham: