11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
234
қулликка сотиларди. Аёллар қатл
этилиши мумкин эди, лекин сургун
қилинмасди. Ҳомиладор аёлни қатл этиш боласи туғилгач 100 кундан кейин
амалга оширилиши лозим эди.
Хитой анъанавий ҳуқуқида конфуцийлик таълимоти
5
нуқтаи назаридан
жиноятларни уларнинг ижтимоий хавфлилигига қараб таснифлаштириш
жуда қадимги даврлардаёқ вужудга келган ва
бу асрлар мобайнида яшаб
келаётган
«Ўнта ёвузлик» концепцияси
асосида амалга оширилган. Ўнта
ёвузликка кирган жиноятлар кечирилмаган
6
.
Жазолар асосий, қўшимча ва ўзгартириладиганларга бўлинган. Асосий
жазоларга каторга қилиш, таёқ ёки қамчи билан савалаш, сургун қилиш
ҳамда ўлим жазолари; бошқа жазоларга тамғалаш, бармоқ ёки қўлини кесиш,
ахта қилиш, авлодини қириш кабилар кирган.
Tан кодекси минг йилдан
ортиқ вақт мобайнида жазоларнинг бешта асосий тизимини тартибга солиб
турган. Улар: 1) ингичка калтак
билан уриш; 2) йўғон таёқ билан уриш; 3)
каторга ишлари; 4) сургун; 5) ўлим жазоси (икки шаклда: бошини кесиш ва
осиб ўлдириш)дан иборат. 623-йилда қўшимча каторга ишлари билан бирга
сургун қилиш жазоси жорий қилинган. Буни ўлим жазосига алмаштириш
мумкин эди. X-XI асрларда ўлим жазосига
жиноятчининг мурдасини
бўлакларга бўлиш жазоси қўшимча қилинган
7
.
Хитойда биргаликдаги жавобгарлик принципи мавжуд бўлган.
Биргаликдаги жавобгарликка фақат қариндошлик ва хизмат алоқалари билан
боғланган шахсларгина эмас, балки ҳудудий, маъмурий жиҳатдан боғлиқ
шахслар (қўшнилар, маҳаллий ҳокимиятлар) ҳам тортилар эди. У фақат ўлим
жазосини эмас, бошқа жазоларни ҳам ўз ичига ола бошлаган.
Хитой фуқаролик ҳуқуқида мулк ҳуқуқи асосий ўрин тутади. Хитой
ҳуқуқи ер ости ва ер усти бойликларига эгалик қилишни
жуда эрта
фарқлаган. Мулк кўчадиган
ва
кўчмас
мулкка
ажратилган.
Хитойнинг
одат
ҳуқуқида,
худди
Ҳиндистон,
Япония
ва
бошқа давлатларнинг одат
ҳуқуқидагидек, қарз учун
олинадиган
фоизларнинг
миқдори қарз суммасидан
ортиб
кетиши керак эмас,
5
Juergensmeyer, Mark (2005). Religion in global civil society. Oxford University Press. P. 70. “...humanist
philosophies such as Confucianism, which do not share a belief in divine law and do not exalt faithfulness to a
higher law as a manifestation of divine will”
6
William Thedore de Bary, ed. Sources of Chinese Tradition (New York: Columbia University Press, 1st ed. 1960)
P. 228-231.
7
Gernet, Jacques (1996), A History of Chinese Civilization (Second ed.),
Cambridge, England: Cambridge
University Press, P. 245.
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!
Ўрта асрларда Хитой
аҳолиси учта ижтимоий гуруҳга: 1) «олийжаноб
кишилар»; 2) «раҳмдил, яхши кишилар»; 3)
«паст табақадан келиб чиққан кишилар»га
бўлинган.
Хитойда давлат
тепасида император
турган. Бутун олий қонун чиқариш ва суд
ҳокимияти император қўлида тўпланган эди.
Tахт императорнинг катта ўғлига мерос бўлиб
ўтган.