Мавзу. Марказий Осиё динлари



Download 35,91 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi35,91 Kb.
#297938
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 маъруза


3-мавзу. Марказий Осиё динлари
Режа:

  1. Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари: шомонлик.

  2. Тангричилик.

  3. Зардуштийлик

  4. Монийлик

Таянч тушунчалар:
Шомонлик, Тангри, Эрлик, Умай, Жумай, Олқиш, Ахурамазда, Ахриман, Зардушт, Авесто, Фраваши, Ясна, Яшт, Видевдат, Висперад, Моний, Дуализм, Кефалайя.
Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари: шомонлик. Марказий Осиё ўзининг географик ва геосиёсий жойлашуви туфайли турли маданиятлар ва цивилизацияларнинг тўқнашув нуқтасига айланди. Осиё қитъасининг Каспий денгизи ва Орол-Иртиш сув ҳавзаларидан то ҳозирги Покистон ва Ҳиндистонгача бўлган катта қисмини эгаллаган минтақа - Марказий Осиё халқларининг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ушбу халқлар ҳақидаги ёзма маълумотлар юнон манбалари ва милоддан аввалги VI-IV асрларга оид қадимги эрон ва турк ёзувларида учрайди.
Минтақа Евроосиё қитьаси марказида жойлашган бўлиб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи бўғинга, турли халқ ва элатларнинг, шунингдек, диний тизим ва эътиқодларнинг доимий алоқа майдонига айланди. Бундай этник ва диний турфахиллик натижасида шундай вазият юзага келдики, у кўплаб динларнинг (зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, христианлик ва моний-лик) йўқолиб кетишига қарамай, ҳозирги пайтда минтақада яшовчи халқларнинг урф-одатларида сақланиб қолди. Мазкур диний ҳолатнинг ўзига хослиги Марказий Осиё халқларининг диний бағрикенглиги асосий вазифани ўтади.
Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодларидан бири сифатида шомонликни қайд этиш мумкин. Шомонлик эътиқод ва анъаналари инсон онгида ғайритабиийлик тўғрисидаги тасаввурлар тўлиқ шаклланган вақтда пайдо бўлган. Ушбу эътиқод оддий инсоннинг даҳшатли ва тушунарсиз, ғайритабиий ва гўзал, сирли ҳолатларини тушуниши ва ақл кучидан устун турган бир нарсадир. Шомонлик бу омиллар орқали жамоалар ҳаётининг ташқи ва ички зиддиятларини қамраб олади. Шомонликнинг турли вазифаларига (эмчилик, руҳларни ҳайдаш, фалокатларнинг олдини олиш, ёмғир чақириш, афсун қияиш, камлаш ва ҳ.к.) келсак, улар ушбу эътиқоднинг асосий моҳиятига қўшимчадир.
Шомонликдаги асосий, ҳал қилувчи ҳолат шомон танасига руҳларнинг жойлашиши тўғрисидаги тасаввурдир. Одамлар шомоннинг ўзига хос транс ҳолатини кўрганларида уни ўзи чақирган руҳлар эгаллаб олдилар, деб ўйлайдилар. Бунда шомон кўпинча ўз ҳаракатларида анимистик образ ёки шу образларни эслатувчи предметларни қўллайди. Руҳларни чақириш шомонлик ҳаракатларини таъсирчан жамоага йўналтириб, улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни тақозо этади.
Шомонлик ёвуз ва яхши руҳларни тан олади. Бунда айрим
шомон жамоалари оддий кишилар руҳи ўлади, шомон
руҳи эса абадий деб ҳисоблайдилар. Руҳлар томонидан ўғирланиб, шомонлар томонидан топилиб, инсон танасига қайтарилган жон ҳақидаги ғоя фақат шомонлик доирасида тушунтирилиши мумкин. Бу айниқса, шомон­лик даволащ усулларида, касал танасидан ёвуз руҳларни ҳайдашда ёрқин намоён бўлади.
Марказий Осиё халқларида шомонлик реликтлари турли кўринишларда кузатилади. «Чилла ёсин» даволаш маросими биринчи навбатда Қуръондаги «Ёсин» сурасини қирқ марта ўқиб, касални тол навдалари билан «уриш» орқали амалга оширилади. Бунда тол новдалари қирқта бўлиши керак. Шомонлик маросимининг яа бир тури - «кинна», яъни бемор танасидан касални ҳайдашнинг алоҳида усулидир.
Шомонлик элементлари сифатида куёвнавкарлик билан бог-лик бўлган одатни - куёвнинг келинникига жўралари билан жў-рабоши бошчилигида қийқириқлар билан базмга бориш маро-симини кўрсатиб утиш мумкин. Жўрабоши қўлида тол навдала-рини ушлаган ҳолда навкарлар боши узра елпийди, бунга жаво-бан навкарлар жўр бўлишиб қийқиришади. Буларнйнг барчаси куёвдан ёвуз руҳларни ҳайдашга қаратилган бўлиб, шомонистик характерга эга. Шу билан бирга ўзбек, тожик ва бошқа халқларида бирор кимса узоқ вақт касал бўлса, у яқинлари, танишлари ёки табиблар маслаҳатига кўра, соғайишнинг бирдан бир йўли - бу руҳлар билан алоқа қилиш миссиясини бўйнига олиш эканлигига ишонади. Бундай ҳолат халқ орасида «одамли» дейилади, яъни унинг кетида қандайдир кучлар бор деб ҳисобланади. Бундай одамлар аста-секин инсонларни «даво­лаш» билан шуғуллана бошлайди.
Марказий Осиё халқлари ҳаётидан келтирилган мазкур мисоллар шомонлик анъаналарининг нафақат қолоқ дунёқараш шакллари шароитида, балки маданий-тарихий ривожланган жамиятда ҳам яшовчанлигини яққол намоён этади. Анъаналар кўпинча ўзгаради, мослашади, амалдаги расмий дин талабларининг у ёки бу жиҳатларига маълум даражада бирикади. Чунончи, ислом шароитида шомонлик ҳаракатлари одатда мусулмон анъаналарига кўра фотиҳа билан якунланади, бироқ айрим шомонлар мусулмонликка тўғри келмайди деб фотиҳа қилмайдиган ҳоллар ҳам учраб туради.

Download 35,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish