11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
241
ажратилган. Шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятлар кенг
тарқалган.
Шартнома муносабатларининг субъекти жисмоний шахслар ва юридик
шахслар бўлиши мумкин эди. Ёш болаларнинг ҳаракати ҳомийлар томонидан
тан олинса, қулларнинг ҳаракати эса уларнинг эгалари томонидан
маъқулланса, қонуний бўлиши мумкин эди. Ақли заифлар фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларининг субъекти бўлолмаган.
Шартноманинг ҳақиқий бўлиши учун унинг қонунийлиги, яъни
шартномаларнинг ҳуқуққа хилоф бўлмаслиги, томонларнинг ўзаро розилиги
ва ҳуқуқий лаёқатлилиги талаб қилинган. Шартнома предмети бўлиб шариат
бўйича йўл қўйилмаган деб эълон қилинмаган ашёлар ва ҳаракатлар бўлиши
мумкин. Шартномалар, одатда оғзаки шаклда тузилган. Агар томонлар учун
қиммати катта суммали шартнома бўлса, ёзма шаклда ҳам тузилиши мумкин
эди. Шариатда шартномаларнинг бир қанча турлари тартибга солинади.
Олди-сотди, қарз, ҳадя, ижара, ссуда, сақлаш, ширкат ва бошқа шартномалар
кенг тарқалган.
Ислом ҳуқуқида никоҳ-оила ва мерос масалаларининг тартибга
солиниши.
Шариат бўйича никоҳ ва оила масалалари батафсил тартибга
солинади. Исломда никоҳ
-
ҳалоллик, никоҳсиз қўшилиш эса ҳаромлик
белгиси ҳисобланади. Шариатга биноан никоҳ мусулмонларнинг диний
мажбурияти, никоҳсизлик эса уларнинг хуш кўрилмайдиган ҳолати саналади.
Шариат бўйича никоҳдан ўтиш учун томонлардан қуйидаги шартларга
риоя этиш талаб қилинади: 1) никоҳдан ўтувчиларнинг ўзаро розилиги; 2)
никоҳ ёшига тўлган бўлиш; 3) никоҳни гувоҳлар иштирокида тузиш; 4) келин
учун қалин ва маҳр тўлаш; 5) диний эътиқод бирлиги; 6) никоҳдан
ўтаётганларнинг яқин қон
-
қариндош бўлмаслиги; 7) табақа бўйича тенглик;
8) никоҳдан ўтувчиларнинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши.
Никоҳ ёши ўғил болалар учун 12 ёш, қизлар учун 9 ёш белгиланган.
Бунда ўғил болалар жинсий жиҳатдан вояга етган бўлишлари лозим эди.
Никоҳга кирувчилар учун белгиланган бу ёш вояга етганликни белгилашда
сўнгги поғона ҳисобланган. Амалда эса ўғил болалар – 14, қизлар – 12 ёшга
тўлганда никоҳ тузилган. Шариат никоҳ ёшининг юқори чегарасини
белгиламаган. Никоҳ ёшининг қуйи чегарасини белгилашда асосан
физиологик асосларга таянилган. Оилада йигирма ёшдан ошган «бўйдоқ»
бўлиши иснод ҳисобланган
16
.
Қуръони Карим никоҳдан ажралишга (талоққа) йўл қўяди. Аммо ислом
талоқни – оила бузишни мақсадга мувофиқ иш деб ҳисобламайди. Иложи
борича оилани бузмай сақлаб қолишни тарғиб қилади. Никоҳни бекор
қилишга тегишли «қонуний» асослар бўлганидагина йўл қўйилган. Шариат
бўйича ажралиш «талоқ» сўзи билан белгиланган. Бу сўзнинг луғавий
16
Islam and the Everyday World: Public Policy Dilemmas - Page 102, Sohrab Behdad, Farhad Nomani, Farhad
Nomani – 2006. P. 53-57.
Do'stlaringiz bilan baham: |