11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
240
масалани ҳал этишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўрежаиб, ягона фикрга
келган ҳолда ҳукм чиқариши (фатво бериши)дир.
Қиёс –
фиқҳнинг тўртинчи манбаи. Қиёс арабча сўздан олинган бўлиб,
«таққослаш», «солиштириш» деган маънони англатади. Бунга кўра, бирор
ҳуқуқий масала ўзига ўхшаш иккинчи ҳуқуқий масала билан таққосланади,
солиштирилади ва улар бир-бирига тенглаштирилади.
Шариат бўйича фуқаролик ҳуқуқи масалаларининг тартибга
солиниши.
Шариат бўйича фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари (муомалот)
батафсил тартибга солинади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг
субъекти жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Шариат юридик шахсларнинг
ҳуқуқий ҳолатини алоҳида тарзда кўриб чиқмайди. Жисмоний шахслар
томонидан қилинган фуқаролик
-
ҳуқуқий ҳаракат қонуний (ҳалол) ва йўл
қўйилган (жоиз) ёки қонунсиз, йўл қўйилмаган (ҳаром) бўлиши мумкин.
Ҳаракат, шунингдек, шариат нуқтаи назаридан мақтовга лойиқ (мустаҳиб) ва
танбеҳли (макруҳ), мажбурий ва мажбурий бўлмаган каби турларга
бўлинади.
Жисмоний шахсларнинг лаёқатлигига жинси, табақаси, мулкий аҳволи,
айниқса эътиқоди таъсир этади. Tўлиқ даражадаги ҳуқуқ лаёқатига ва
муомала лаёқатига мулкдор мусулмон эркак кишилар, ҳукмрон табақа
вакиллари эга бўлган. Ҳуқуқий лаёқат туғилишдан бошлаб, мерос
масалаларида эса туғилмасдан ҳам аввал вужудга келган ва ўлим билан ёки
бедарак йўқолиш билан тугаган. Ёш болалар, 15 ёшга тўлмаган вояга
етмаганлар, шунингдек, руҳий касаллар ва ақли заифлар муомала лаёқатига
эга эмас деб ҳисобланган.
Фуқаролик ҳуқуқининг объектини ашёлар, мулкий, шунингдек, мулкий
характерга эга бўлмаган шахсий ҳуқуқ (масалан, исмга эга бўлиш ҳуқуқи)
ташкил этган. Ашёлар кўчадиган ва кўчмас, алмаштириладиган ва
алмаштирилмайдиган, наслий ва наслий бўлмаган, бўлинадиган ва
бўлинмайдиган, истеъмолга йўл қўйилган ва истеъмолга йўл қўйилмайдиган,
муомаладан олинган ва муомаладан олинмаган бўлиши мумкин.
Ислом ҳуқуқида мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормалар
муҳим ўрин тутади. Унда аввало мулкка ашёвий ҳуқуқ объекти сифатида
қараш
мустаҳкамланган.
Мусулмонларнинг
хусусий
мулки
ҳисобланмайдиган ашёлар – ҳаво, денгиз, чўл
-
даштлар, мачитлар, сув
йўллари ва бошқалар алоҳида туркумдаги ашёларни ташкил этган.
Шунингдек, «ҳаром ашёлар» – вино, чўчқа гўшти, исломга зид китоблар ва
ҳоказолар ҳам мусулмоннинг мулки эмас деб ҳисобланади.
Мажбуриятлар
ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган, икки
томонлама ва бир томонлама, муддатли ва муддатсиз турларга бўлинади.
Умуман шариатда мажбуриятларнинг анча ривожланган тизими мавжуд
бўлган. Мажбуриятларнинг келиб чиқишига кўра шартномалардан келиб
чиқадиган ва зарар етказишдан келиб чиқадиган турлари бир-биридан
Do'stlaringiz bilan baham: |