7. Буюк ипак йўли – Шарқ билан Ғарбни боғловчи омил.
Буюк ипак йули милоддан аввалги 1 минг йилликнинг иккинчи ярмидан то милодий XV асргача Хитой, Хиндистон, Урта Осиё, Эрон, Якин Шарк хамда Урта денгиз мамлакатларини гарб билан туташтирувчи савдо-сотик иктисодий ва маданий алокаларининг ривожланишида асосий восита булган. Немис шаркшунос олими Фердинанд фон Рихтгофен 1877 йилда Хитой номли асарида бу карвон йуллар тармогини авваллари улар оркали асосан ипак ва шойи ташилгани учун «ипак йули» деб атади. Кейинчалик «Буюк ипак йули» атамасини купчнлик тадкикотчи ва олимлар ишлатадиган булдилар. Лекин милоддан бурунги бир неча асрлар кимматбахо тошлар ташиладиган "Ложувард йул" Бадахшонни Эрон, Месопатамия, Сурия Миср каби давлатлар билан богланган. «Нефрит йули» эса Туркистонни Шаркий Хитой билан богланган. Милоддан аввалги II аср охиридан бошлаб Урта Осиё билан Хитой уртасида мунтазам дипломатик ва савдо муносабатлари амалга оширила бошланган. Хитой хукмдорлари уз элчиларини катта совга-саломлар билан нафакат Урта Осиёга, балки Буюк ипак йули оркали Эрок Месопотамия ва Кичик Осиё давлатларига хам юборганлар. Буюк ипак йулида янги-янги шахарлар, карвонсаройлар ва савдо нукталарн бунёд этилди. Урта Осиё худудлари узининг географик жойлашган мавкеига кура Буюк ипак йули тараккиётида муносиб урин эгаллаган. Чунки савдогарлар Шаркий Туркистон, Хоразм, Бухоро, Накшаб, Термиз, Самарканд каби шахарларда уз молларини сотиб бу худудлардан узларига керакли булган буюмларни харид килиб кайтар эдилар. Буюк ипак йули 12 минг км узунликда булган. У Сарик денгиз сохилидан башланиб, Шаркий Туркистон, Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия оркали Урта ер денгизи сохилларигача борган. Иккинчи йуналиш Марказий Осиё оркали Хиндистонга олиб борган. Бу йулда катор кадимий шахарлар жойлашган: Сиан, Дунхуан, Ёркент, Самарканд, Бухоро, Термиз, Марв ва бошкалар. Марказий Осиё кумушига эхтиёж сезган мамлакатларга борадиган "Кумуш йули" хам булган. Бу йул Хазар хоконлиги ва Булгор давлати оркали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У Буюк ипак йулннинг шимолий тармоги хисобланиб, VI асрдан бошлаб ишга тушган.Фаргона водийсида ипак йули икки тармокка булинган. Биринчиси Узгандан Ахси, Камчик давони оркали (ёзда) Илок, вохаси ва Тошкентга келган. Иккинчиси жанубий тармок булиб, Узгандан Уш, Кува, Маргилон, Кукон оркали Хужанд, Самарканд, Бухорога утган. Асосий карвон йулларида ташкари ички савдо йуллари хам булган. Бири Ахсидан Косой оркали Чуст вохасига утган. Яна бири Поп, Заркент оркали кончилар кароргохлари ва яйловларига борган. Курама ва Олой тоглари казилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йул тармоги «Олтин йул» деб аталган. Буюк ипак йули факат иктисодий жихатдангина ахамиятли булиб колмасдан, айни пайтда у диний, маданий мерос ютукларини таркатувчи, мамлакатлараро дипломатик алокаларни таъминловчи йул хам эди. Буюк ипак йули Марказий Осиё халкларини иктисодий, савдо ва маданий сохаларда боглабгина колмасдан, балки айни замонда бу йул дунё халклари уртасида тинчлик, осойишталик, тотувлик, кушничилик, дустлик ришталарини боглаган йул хам булган, Зеро, Буюк ипак йули цивилизация тарихида илк бор Шарк ва Гарб мамлакатларини якинлаштирган, бирлаштирган китъалараро куприк булиб, инсоният хаётида жуда катта ижтимоий-сиёсий, иктисодий вa маданий ахамиятга эга булган нодир ва ноёб улкан карвон йули булган.Бу йул XV-XVI асрларга келиб узининг дастлабки мавкеини йукота борди. Чунки бу даврларда денгиз йули кашф этилди, савдо кемалари оркали турли юртлар билан борди-келди килинадиган булди. Кейинги асрларда узаро иктисоднй ва узга муносабатлар бирмунча осонлашди, янгидан-янги транспорт воситалари кашф этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |