1. Ўзбекистон тарихи фани предмети ва уни ўрганишнинг назарий услубий асослари, манбалари ва аҳамияти
Ўзб.тар. ф., уни ўрг.назарий услуб. асос. Тарих – бу одамзотнинг турли дав рва шароитлардаги кечмиши, инсоннинг хаёт учун кураши, турли кийинчиликларни енгишга, бунёдкорликка, одамийликка эзгуликка интилиши ёритиб берувчи фандир. Инсон уз манфаатларини кузлаб турган мураккаб ва машаккатли йулини ифодаловчи хам тарихдир. Тарих-бу мунаввар кузгу. У кишининг кузини очади, босган кадамига, килаётган юмушига онгли равишда карашга ундайди. Узбекистон тарихи Фани кадимги аждодларимиз ижтимоий хаёт, улкамизда давлатчиликнинг шаклланиши, Ватанимизда цивилизациянинг вужудга кела бошлаши ва унинг ривожи хусусида хикоя килади. Ватанимиз тарихи предмети халкимизнинг деярли уч минг йиллик мураккаб ва шонли утмишини, ижтимоий, иктисодий, маданий ва маънавий хаётини холисона урганишга, уни тушунтиришга каратилаган. Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йук» рисоласида ва бошка асарларида олга сурилган тарихимизга тегишли долзарб масалалар утмишимизни урганишга мухим назарий ва концептуал-услубий пойдевор ролини уйнайди. Ислом Каримов утмишни урганишда тарихий тахлилни илмий жихатдан холисона ва халол амалга ошириш асосий вазифадир, деб укдирган эди. Бу вазифани амалга ошириш Узбекистон тарихифанини урганишнинг илмий ва услубий асослари таянишни талаб этади. Бундай ёндашиш заминида диалектик услубни куллаш ётади. Бу дегани оламда содир булган ходисалар, вокеалар маълум бир богланишда, узлуксиз харакатда, зиддиятли тараккиёт жараёнида содир булишини инобатга олиш зарур. Узбекистон тарихини урганар эканмиз, унинг жахон тарихининг бир булаги эканлиги ёдда тутамиз. Юртимиз утмишдаги вокеалар сабаби, узга ходисалар кай даражада унга туртки булганлигига эътибор бериш бизни тугри тушунчага эга булишимизда ёрдам беради. Тарихийлик тамойили уша давр шарт-шароитларини, тарихий мухитни инобатга олишни такозо килади. Ўтмишни урганишда ва ёритишда холислик, халоллик мухим уринни эгаллайди. Мавжуд барча вокеаликни инобатга олиб хакконий далилларга асосланиш керак. шу билан бирга утмишни урганишда миллий кадриятлар, халк анъаналари, диний эътикод, турли ижтимоий табакаларга нисбатан тарихий-маданий нуктаи назардан ёндашиш лозим. Тарихни урганиш фактларни таккослаш, мантикий киёсий хулосалар чикариш ва умуман фалсафий тафаккурнинг ёндашишни талаб килади ва утмишимизни теран англашда асосий мезон булиб колади. Тарих – бу нафакат утмиш унинг тахлили бугунги кунимиз учун мухим хулосалар манбаи булиб, у истикболимиз режасини аниклашда хам катта ахамият касб этади. Тарихнинг тарбиявий ахамияти хам каттадир. Ислом Каримов айтганидек, «Хотирасиз баркамол киши булмагандек уз тарихини билмаган халкнинг келажаги хам булмайди». Юртбошимиз «Миллий маыкурани шакллантиришда энг катта манба бу хакканий ёритилган тарихдир» деб уктирадилар. Давлатимиз рахбари «Тарих миллатининг хакикий тарбиячисига айланиб бормокда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фукаролик онгини шакллантирмокда. Ахлокий тарбия ва ибрат манбаига айланмокда», деб ёзадилар. Демак, тарихий хотира, хакикатни билиш, аждодларимиз колдирган бой маънавий меросини эгаллаш талабаларда ватанпарварлик, одиллик, халоллик, мехр-окибат, багрикенглик, мехнатсеварлик, илмга интилиш каби инсоний фазилатлар шаклланишга ёрдам беради. Хулоса килиб айтганда, тарих бу тафаккур булоги. У бизни утмиш вокеаларига очик куз билан карашга, ок-корани аникрок куришга, зийраклик билан англашга ургатадиган, тарихий шахслар фаолиятини, ходисаларни киёслаш, таккослаш асосида мустакил хулоса килишга даъват этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |