1. Ўзбекистон тарихи фани предмети ва уни ўрганишнинг назарий услубий асослари, манбалари ва аҳамияти


Турк хоқонлиги (VI-VII асрлар). Унинг Ўрта Осиёдаги ўрни



Download 199,28 Kb.
bet9/47
Sana21.02.2022
Hajmi199,28 Kb.
#57617
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47
Bog'liq
O'ZBEKISTON TARIXI IMTIXON UCHUN

9. Турк хоқонлиги (VI-VII асрлар). Унинг Ўрта Осиёдаги ўрни.
VI аср ўрталарида Олтойда Турк хоқонлиги ташкил топди. Бу давлатнинг асосчилари Ашина уруғидан бўлмиш Асан ва Туулар туркий қабилалар иттифоқини тузган эдилар. Туунинг ўғли Бумин 551 йилда Марказий Осиёда энг кучли ҳисобланган жўжанлар хонини енгиб, Турк ҳоқонлиги давлатига асос солди. Хоқонликда биринчи ҳукмдор Бумин бўлиб, у тахтга Или хоқон унвони билан ўтирди. 552-555 йилларда Буминнинг укаси Истами «ўн туман қўшинининг» саркардаси бўлиб, ғарбий ерларни ўзига бўйсундира бошлади. Эфталийлар давлати тор-мор этилгандан сўнг босиб олинган ҳудудлар бевосита ғолибларнинг олий ҳокимиятига бўйсундирилган эди. Ҳоқонлик ўша даврнинг энг йирик давлатлари Византия, Сосонийлар Эрони, Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий муносабатлари тизимига қўшилди ва Буюк ипак йўли устидан назорат ўрнатиш учун кураша бошлади. Турк ҳоқонлигининг тарихи узлуксиз урушлар ва ўзаро ички курашлар билан тўлган эди. Бунинг натижасида 581-603 йиллар оралиғида у икки қисмга: Шарқий ва ғарбий турк ҳоқонликларига бўлиниб кетди. Ғарбий ҳоқонлик таркибига Еттисув, Чу водийси, Иртиш, Ишим дарёлари бўйидаги ерлар, Ўрта Осиёдаги ярим мустақил давлатлар қўшиб олинган эди. 630-632 йилларга келиб ғарбий турк ҳоқонлиги ўз юксалиш чўққисига етди. Қадимги туркларнинг тассавурига кўра, давлатчиликни ўзида мужассам этувчи шахс ҳоқон ёки унинг сулоласи бўлган. Ҳоқон уч кучга таянар эди. Булар: Осмон-Тангри иродаси, ер-сув саҳовати ва турк халқининг фаолияти эди. Ҳоқоннинг рафиқаси хотун унвонига эга бўлган. Кейинчалик бу унвонни олган аёл этник мансублигидан қатъи назар, умуман ҳукмдорнинг рафиқасини англатадиган бўлиб қолди. Тахтга ворислик тартибига кўра, тахт отадан ўғилга эмас, акадан укага, кичик амакидан катта жиянга мерос қолар эди. Шаҳзодалар ўзларининг ҳукмдорлик навбатлари келишини кутиб, унгача ўзларига берилган улусларда ҳокимлик қилар эдилар. Давлатни бошқаришда ҳоқонга, энг аввало, ҳукмрон сулола аъзолари ва улар томонидан яратилган бошқарув аппарати ёрдам берар эди. Ҳоқоннинг қариндошлари ва оға-иниларига тегин унвони берилган. Давлатда турли-туман лавозимлар бўлиб, улардан бештаси олий мансаб ҳисобланган: ябғу, шад, тегинлар, элтабарлар ва тудунлар. Барча мансаблар мерос қилиб қолдирилган. Тудунлар бўйсундирилганлар устидан назорат қилиш ва солиқлар йиғиш вазифаси билан шуғулланганлар. Ҳоқонликда аҳоли ва қўшин бўлинишида ўнлик тизими мавжуд бўлган. Улар орасида шахсий соқчилар, ҳоқонларнинг зирҳли гвардияси ажралиб турган. 10, 20 ва 40 кишилик алоҳида қўшилмалар шадлар ва ёбғу қўмондонлигида бўлган. Қўшинда хизмат қилиш мажбурий ҳисобланган. Давлат одатда 100 минг кишилик қўшин тўплай олиш қудратига эга бўлган. Бундай қўшинлар давлат қудратининг асосий таянчи ҳисобланган. Ҳоқонлик улкан ҳудуд ичида тинчлик сақлашга эришган, бўйсундирилган халқларнинг ички ишларига аралашмаган ва уларнинг хўжалик, савдо-сотиқ, маданият соҳаларидаги фаолиятига тўсқинлик қилмаган. Забт этилган маҳаллий аҳоли ўз ижтимоий тузилмаларини сақлаб қолган. Бу тузилмалар устидан ноиб-тутуқ назорат қилиб турган. Ўрта Осиёнинг турк ҳоқонлиги таркибида бўлганлиги ижобий аҳамиятга эга эди. У туркий қабилаларнинг жипслашувига хизмат қилди, бир қатор туркий халқларнинг шаклланишига асос солди. Ҳоқонликнинг қудратли ҳарбий ташкилоти Хитой ва Эроннинг Ўрта Осиёга суқилиб киришига йўл қўймади. Улкан давлат бирлашмаларининг ташкил топиши ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ривожланиши учун қулай имконият яратди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, турк ҳоқонлиги даврида давлатчилик Ўрта Осиёнинг қадимий анъаналари ва янги турклар-кўчманчилар томонидан келтирилган аанъаналар асосида ўзига хос хусусият касб этди. Бунда сиёсий иттифоқ: Ўрта Осиёдаги мустақил ва ярим мустақил мулкларнинг федерацияси шаклланди. Бу федерацияда ташкил топган давлатчилик маълум маънода юқори босқичга кўтарилган бўлиб, ўша даврнинг ҳаётий талаблари ва хусусиятларини ўзида акс эттирган. Бу эса ўзбек давлатчилиги пойдеворини мустаҳкамлаш томон қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Download 199,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish