11.Ўрта Осиё халқларининг араблар зулмига қарши олиб борган кураши.
Ў.Осиёни араб халифалиги ўзига кўшиб олгандан кейин Солик йигувчиларнинг узбошимчаликлари, талон-тарожлик, урушлар табиат инжиклигидан зарар курган ахолининг куп кисмини хонавайрон булишига олиб келди. Мовароуннахрда бу жараён ижтимоий тоифалар орасидаги фаркни кескин узгартиради. Солик йигиш ва халифалик хазинасини тулдиришнинг бошка бир усули-бу исломни кабул килмаганлардан жон солиги ва хирож олиниши булган. Исён кутарган ва кузголонларда катнашган ахолининг мулклари тортиб олинар, узлари-катл этилар, улар жойлашган ерлар икта тарикасида харбийлар ва амалдорларга булиб берилар эди. Араблар олиб бораётган бундай сиёсатга карши куплаб халк озодлик харакатлари булиб утди. Гурак, Деваштич, Муканна каби ватанпарварлар бошчилигидаги озодлик харакатлари шулар жумласидандир. 720-722 йилларда Самарканд ихшиди Гурак ва Панжикент хокими Диваштичлар бошчилигида Сугдиёна ахолиси арабларга карши бош кутариб чикди. Каттик курашлардан сунг Хуросон ноиби Сайд ибн Амир ал-Хороший кузголонни бостирди ва кузголончилардан шафкатсизларча уч олди. 723 йилда Фарконада кузголон кутарилди. Уни Шош, Насаф ва бошка худудларнинг ахолиси куллаб-кувватладилар. 725-729 йилларда эса Самарканд, Бухоро ва Хуталон ахолиси бош кутарди. Бу даврларда Урта Осиёнинг бошка шахарларида хам норозилик харакатлари булиб утди, Огир ахволга тушиб колган истилочилар Хуросон ва Мовароуннахр ноибларини бир неча бор узгартиришга мажбур булдилар. VIII асрнинг 70-80 йилларида арабларга карши Хошим ибн-Хаким-Муканна (никобдор) бошчилигида кузголон булиб утди. Тарихда бу кузголон "Ок кийимликлар" кузголони деб хам юритилади. Кузголоннинг маркази Кеш якинидаги Сом (Санам) кал'ьаси булган. Бу харакат Кашкадарёда бошланиб бутун Урта Осиёга таркалди. Кузголончилар 10 йил давомида кузголонни бостириш учун юборилган араб кушинлари билан тенгсиз кураш олиб бордилар. Курашнинг хал килувчи, охирги боскичи Кеш водийсидаги тоглар орасида олиб борилди. Сом калъаси узок ва сурункали камалга олинди. Натижада тинкаси куриган кузголончилар таслим булишга мажбур булдилар. Аммо Муканна охирги дакикага кадар хам душманга таслим булмади. Шу тарифа араблар сиёсатига карши ун йилдан ортикрок давом этган Муканна бошчилигидаги ок кийимликлар кузголони маглубиятга учради. Бунинг асосий сабаблари: 1.Араб кушинлари мунтазам, тартиб-интизомли, яхши куролланган кушин эди. 2.Кузголончилар турли тоифа ва табакаларнинг вактинчалик курама иттифокидан ташкил топган эди. 3. Кузголончилар орасида бирлик, акиллик доимий суратда булмади. 4. Узок давом этган курашлар кузголончиларнинг тинка-мадорини куритиб, иктисодий ахволини ночор ахволга келтирган эди. Кузголон енгилган булса-да, у кейинги авлодлар учун тарихий сабок булди. Эрк, озодлик, Ватан мустакиллиги учун кураш хамма ва хар кандай нарсадан устун туришини исботлади. Араблар уз хукмронлигини ва унинг баркарopлигини таъминлашда ислом динини кенг ёйишга ва таргиб килишга катта эътибор бердилар. Марказий Осиё ахолиси ичида эътикод килаётган зардуштийлик, монийлик, буддизм, насроний ва бошка динлар сохта деб эълон килинди. Бундай сиёсатнинг мунтазам олиб борилиши ва иккинчи томондан, исломнинг куп жихатдан афзаллиги, ахлок ва интизом нуктаи назаридан оммавийлигн махаллий ахоли уртасида кенг ёйилишига сабаб булди. Ислом мохиятига етилгач унга рагбат ва эьтикод кучайиб кетади. Солик, маиший хаёт бобида, закот масаласида куръон ва шариат ахкомларининг коидалари ахоли томонидан кабул килинди. Оллох олдидаги тенглик эса диннинг ахамиятини кучайтирар эди. Мусулмончиликнинг халкпарвар рухи хал килувчи ахадмиятга эга булди.
Do'stlaringiz bilan baham: |