1. Ўзбекистон тарихи фани предмети ва уни ўрганишнинг назарий услубий асослари, манбалари ва аҳамияти


Марказий Осиё худудидаги қадимги давлатлар (м.ав. III-I асрлар): Юнон-Бактрия, Қанг, Довон



Download 199,28 Kb.
bet6/47
Sana21.02.2022
Hajmi199,28 Kb.
#57617
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
O'ZBEKISTON TARIXI IMTIXON UCHUN

6. Марказий Осиё худудидаги қадимги давлатлар (м.ав. III-I асрлар): Юнон-Бактрия, Қанг, Довон.
Мил. ав. III аср охири-мил.ав. II асрда Фаргона Довонда, Сугдда алохида шахар-давлатлар шаклланади. Айни шу даврда Канг давлати карор топиши юз берган. Бу давлатларнинг хар бири уз тангаларини зарб этган. Бу мустакил мулк мавжуд булганлигидан далолат беради. Тадкикотчи олимларнинг фикрига кура, Фаргона водийсида давлатчилик V-IV пайдо булган. Мил. ав. II-I асрларга оид Хитой манбалрида Кадимги Фаргона кенг, бой ва куп ахолили, 70 дан ортик катта ва кичик шахарлари бор деб тилга олинади. «Полона» бу Фаргонанинг хитойча талаффуз этилишидир. Хитой манбаларига кура мил.ав. II асрда Фаргонада 300 якин ахоли яшаган. Вохада шахарлар куп булиб, пойтахти Эрши шахри (хозирги Мархамат) булган. Довон кишлок хукжалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди. Дехкричилик билан шугулланувчи утрок ахоли билан бир каторда, Фаргонанинг чул ва дашт худудларида кучманчи чорвадор ахоли хам яшаган. Манбаларда бу кучманчиларнинг от устида туриб камон отишга мохир эканликлари хакида кайд этилади. Уша даврда Довон давлати узининг "афсонавий" ва "самовий" отлари билан шухрат козонган. Довон аргумохлари мамлакатдан ташкарида хам хусусан, Хитойда кадрланган. Кадимги Фаргона давлати анча адолатли ва демократик жамнят хисобланган. Подшох давлат ишларш Оксоколлар кенгашига суянган холда юритган. Оксоколлар кенгаши доимий булиб, унда давлатнинг энг мухим масалалари мухокама килинган. У узига хос чикарувчи орган вазифасини конунчикарувчи орган вазифасини бажарган. Мамлакат худудлари шахарлар ва вохаларга булинган холда бошкарилган. Хар бир шахар, воханинг уз хукмдори булган. Ички тартибни саклаш ва мамлакатни ташки душманлардан химоя килиш учун Довонда асосан пиёда аскарлар ва суворийлардан иборат булган 60 минг кишилик кушин мавжуд булган. Жангчилар зарур озик-овкат махсулотлари билан узларини узлари таъминлаганлар. Довон узининг бутун тарихи давомида йирик империялар ва кучли давлатлар таъсири остига тушмасдан уз сиёсий эркинлигини саклаб келган. Канг давлати мил.ав. III асрнинг бошларида Юнон-македан хукмронлигига карши курашлар ва ички низолари кескинлашуви натижасида пайдо булган. Бу давлат худуди дастлаб Сирдарёнинг урта окимидаги ерлар (Тошкент вохаси хамда унга туташ тог ва чул зоналари)дан иборат эди. Мил.ав. II асрнинг бошларига келиб Канг давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шаркда Фаргона водийси шимолий-шаркда юе-чже кабилалари билан, шимоли-гарбда Сарисув дарёси, гарбда Сирдарёгача борган. Бу катта худуд Тошкент вохасини, Талас водийсини ва кисман Чу дарёсининг куйи окимидаги худуд Канг давлатининг асосий ерлари хисобланган. Бу давлат иктисодий ва маданий жихатдан анча ривожланган эди. Давлатнинг такши сиёсати кушни мамлакатлар билан савдо-сотик алокаларини урнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва уз худудида осойишталик урнатишга каратилган эди. Шу билан бирга пайти келганда кучсизланиб колган кабилаларга, вилоятларга хужум килиб уларни карам килишга харакат килган. Чорва молларининг купчилиги кисман кучманчи ва ярим утрок холда яшовчи ахоли ихтиёрида булган. Канг подшохлари, яъни хоконлари ва уларнинг хонадонига якин кишилар бой чорвадорлардан булган. Канг хукмдорларининг марказий шахарлари иккита булиб, ёзни Утрорда, кишловни kангдизда (унинг харобалари Тошкент вилояти Оккургон туманида) утказар эдилар. Кангликларда куплаб калъа ва курганлар булиб, улар душман камалига бардош берадиган килиб курилган. Уларда хунармандчиликнинг турли сохалари яхши ривожланган. Канг харобасидан, Чоштепа ва Тошкент вохаси бошка тепакургонлардан топилган археологик ашёлар Канг давлати маданиятининг намунаси хисобланади. Канг хонадони хукмдори хокон деб аталган. Канглилар учун «халк кушин» тушунчаси хос булиб, бунда хар бир эркак-оила бошлиги айни пайтда сафда туришга тайёр аскар хисобланган. Шу боис Канг давлати кушинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг булган. Давлатда сайланган хукмдорларнинг хокимияти оксоколлар Кенгашига таянган ва уларнинг хукуклари кенгаш томонидан чеклаб куйилган. Харбий йулбошчилик хукмдорнинг вазифаси хисобланган. Шунингдек, кушни давлатлар дипломатик музокаралар олиб бориш ваколатига эга булган. У диний маросимларни адо этишда хам бош-кош булган. Ахоли асосан Куёш худоси Митрага ва бошка илохларга топинган. Канг давлати узига бошка кабилаларнинг кушиб олиниши хисобига узига хос конфедератив подшохликкк ташкил килиб, мустахкамланган. Хар бир кабила бошлиги харбий йулбош саналиб, уз байрок турлари ва уруг гербларига эга булганлар. Уруш шароитида хокон байрок остида жанг килганлар. Кабила-уруг бошликларига вилоят ва туман бошликлари буйсунган. Мил.ав. III асрда пайдо булган бу давлат мил. III асрга келиб парчаланиб кетди. Спитамен кузголони маглубиятга учрагандан сунг мил.ав. IV аср охирларида асли Урта Осиёда яшаган массагет- тохар кабилаларининг катта бир кисми Шаркий Туркистондан то Мугилистон чегараларигача булган худудларга кучиб утганлар. Ана шу кабилалар тарихи билан боглик мил.ав. IV аср охирлари ва милоднинг V асрига оид маълумотлар Хитой манбаларидан олинганлиги сабабли кабила, уруг, шахслар, жой ва шахар номлари хитойча номлар билан берилган. Урта Осиёдан Шаркда томом кучиб утган массагет-тохарлар Хитой манбаларида юе-чжелар номи билан аталганлар. Хитойнинг шимолидаги катта худудларда хунн кабилалари яшаган. Такдир такозосига кура, хуннлар билан юе-чжелар уртасида зиддиятлар кучаяди. Натижада хуннлар мил.ав. 176 йили юе-чжеларни гарбга сиккиб чикаради. Фаргона (Довон) подшохлиги худудларига чекинган юе-чже кабилалари бу ерда шахар ва кишлоклар барпо киладилар. Хозирги Наманган вилояти Кушон кишлоги ва Косонсой тумани шулар жумласидандир. Улар мил.ав. 140-130 йилларда Юнон-Бактрияни хам узларига тобе киладилар ва "Катта Юе-чже давлат уюшмасига асос соладилар. Бу давлат уюшмасига бешта хокимлик: Гуйшуан, Хюми, Шаунми, Хисе ва Думилар буйсунар эди. Улар бу ҳудудда юз йил давомида хукмронлик қилдилар.

Download 199,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish