5. Ўрта Осиё халқларининг ажнабий босқичига қарши курашлари (м.ав. VI-IV асрлар) Мил. ав. VI аср бошларида вужудга келиб кучайиб борган ахмонийлар давлати атрофдаги бир канча худудларни босиб олади ва бу сулола Эронда йирик салтанат барпо этади. Сунг улар 545 йилдан бошлаб Урта Осиёга бир неча бор харбий юришлар килади, лекин массагетларнинг каршилигига дуч келади. Ахмонийлар подшоси Кир II нинг кушинлари Марказий Осиёга килган иккинчи юришида хам махаллий ахолининг каттик каршилигига учрайдилар. Мил. ав. 530 йилда Кир II массагетлар устига янги юриш килганда боскинчиларга карши курашга малика Тумарис бошчилик килади. Бу жангларда ахмонийлар катта талофот куради, Кир II эса улдирилади. Милоддан аввалги 522 йилда Эронда хокимият тепасига келган Доро I га карши Маргиёнада кенг халк оммаси Фрада бошчилигида кузголон кутаради. Аммо у шафкатсизлик билан бостирилади. Бундай харакатлар кейинги даврларда хам давом этиб, мил.ав 519-518 йилларда Доро I Марказий Осиёдаги сак кабилалари устига юриш килади. Бу жангларда махаллий ахолининг уларнинг купчилиги улдирилиб, бир кисми асир олинадн, Сакларнинг боскинчиларга карши курашида отбокар -Широк каби мардонавор ватанпарварлар жонбозлик киладилар. Хуллас, узок йиллар давомидаги ахмонийларнинг Урта Осиё худудига харбий юришлари натижасида бу улканинг катта Эрон империяси таркибига кушиб олинди. Ахмонийлар юртимизда деярли 200 йил мобайнида хукмронлик килдилар. Уша пайтларда Урта Осиё турт сатрапликка (вилоятга) булинди - амалдорлари бошлик этиб тайинланди. Макаллий ахолии ахмонийларга катта микдорда кумуш хисобидан солик тулар эди. Шунингдек, солих сифатида кимматбахо тошлар, чорвачилик ва дехкончилик махсулотлари хам Эрон подшоларига "совга" этилар эди.Марказий Осиё вилоятларининг ахмонийлар давлати таркибига кириши окибатида Эрон худуди анча кенгайди Харбий эронликлар махаллий халкларга маълум даражада уз таъсирини курсатди. Мил.ав. IV асрда кадимги дунё тарихида бир канча сиёсий узгаришлар булиб утди. Бу даврда македонияликлар ахмонийларга какшатгич зарба беради. Мил.ав. 336 йилда Македоння тахтига Филиппнинг угли 20 ёшли Искандар утарди ва дунёни забт этишни давом эттирди. Натижада 329 йилнинг бахорида унинг кушинлари Амударё бийларига етиб келди ва Урта Осиёни истило этишга кирншди. Амударёдан сузиб утган юнон-македон кушинлари дастлаб Навтака вилоятнга, сунг Сугдиёнанинг пойтахти Мароканда шахрига йул оладилар. Лекин бу ерда боскинчиларнннг харбий юришлари огир кечди. Сугдлар уз ерларининг озодлиги ва мустакиллигини мардонавор химоя килдилар. Бу юнон-македон кушинларига карши курашнинг биринчи боскичн эди. Бактрия ва Сугдиёнанинг барча жойларида Искандарга карши халк кузголонлари кутарилади. Милоддан аввалги 329 йилнинг кузида бошланган бу кузголонларга махаллий саркардалардан булган Спитамен бошчилик килди. Самаркандда Искандар колдириб кетган харбий гарнизонни кирнб ташлаб, шахарни эгаллади. Натижада Искандар Зарафшон аколнсидан каттик уч олиш ннятида уз кушинлари зарбасини тинч ахолига каратди. Cугдиёна, Бактрия улкасида кутарилган кузлонлар юнон-македон зулмидан озод булишга каратилган булибИскандарнинг "варварларни" осонликча босиб олмокчи булганини чиппакка чикарди. Лекин харбий куч-кудрат жихатидан Искандар кушини устун эди. Узок вакт шафкатсиз давом этган жангларда юнонлар галаба козонди. Спитаменнинг халокати билан юнон-македон боскинчиларига карши озодлик харакати тухтаб колмади. Харакатнинг иккинчи боскичи якунланди. Нихоят, Искандар Сугдиёна ва Бактрия ахолисининг каршилигини куч билан енга ололмаслигига ишонгандан сунг 328 йилдан бошлаб турли йуллар билан уларга якинлашишга, муносабатларига иликлик киритишга харакат килади. Натижада у зардуштийлик динини кабул килди, махаллий зодагонлар Оксиарт, Сисимитр, Хориен кабиларнинг мулкларини хам кайтариб берди, улар билан кариндошчилик алокаларини урнатди. Махаллий зодагонларнинг деярли барчаси аста-секин Искандар хокимиятини тан олиб, унинг хизматига утдилар. Мил.ав. 327 йилнинг охирларида кузголонлар бостирилиб, Урта Осиё Искандар хукмронлиги остида колди. Улкан салтанатга асос солган Александр Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади. Унинг вафотидан кейин бепоён давлат уч кисмга: Македония, Миср ва Сурияга булиниб кетади. Бу давлатлар Александрнинг энг якин сафдошлари томонидан бошкарилади. Узок давом этган узаро урушлардан кейин, милоддан аввалги 312 йилда лашкарбошилардан бири Салавк Бобил давлати хукмдори булади. Салавкийлар давлати таркибига Месопотамия, Эрон, Парфия, Натрия, Сугдиёна давлатлари кирган эди.