1. Ўзбекистон тарихи фани предмети ва уни ўрганишнинг назарий услубий асослари, манбалари ва аҳамияти


«Авесто» - Ўрта Осиё қадимги тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида



Download 199,28 Kb.
bet3/47
Sana21.02.2022
Hajmi199,28 Kb.
#57617
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
O'ZBEKISTON TARIXI IMTIXON UCHUN

3. «Авесто» - Ўрта Осиё қадимги тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида
Кадимда улкамизда яшаган ахолининг маънавий ва маданий киёфаси машхур "Авесто" мазмунида уз ифодасини топган. Маълумки, бу мукаддас китоб Марказий Осиё халклари тугрисидаги дастлабки ноёб манбадир. "Авесто" аввал халк огзаки ижоди шаклида таркалган ва бир неча асрлар давомида огиздан-огизга утиб, кадимги Турон, Хуросон, Эрон, Озарбайжон элатларининг ижтимоий-иктисодий хаётини, олам хакидаги тасаввурларини ва диний карашларини узида акс этдирган. Бу асар куп йиллар давомида зардуштийлик-оташпарастлик динининг уламо кохинлари томонидан тулдирилиб, такомиллаштирилган. Абу Райхон Берунийнинг "Утмиш халклардан колган ёдгорликлар" китобида таъкидлашича, "Авесто" илк бор мил. ав. VI аср бошларида тулик холда 12 минг корамол (хукиз) терисига зархал харфлар билан битилган. Искандар Зулкарнайн (Александр Македонский) шаркни забт этганда "Авесто" нинг нодир нусхасидан узига маъкул булган жойларини таржима килдириб олиб колган, бошка кисмини эса ёктириб юборган. Шу сабаб, бу комусий асарнинг 5 дан 3 кисми куйдириб юборилган. Кейинчалик-милодий I-IV асрларда "Авесто"нинг колган кисмлари жамланиб, айрим жойлари кайта тикланиб, янгидан китоб холига келтирилган. Бизга кадар "Авесто"нинг айрим кисмларигина етиб келган. Булар: "Ясна"-ибодат пайтида ижро этиладиган матнларк "Яшт"-оташпарастларнинг тангрини таърифлаш мадхияларик "Вендидот"-зулм тимсоли-девларга карши конунлар ва афсоналарк "Виспарат"-ибодат йусинлари ва мазмуни хакида маълумотлардир. "Авесто" катта хажмда булганлиги сабаб, диндорларнинг кундалик фаолиятида фойдаланши учун кичик "Авесто" хам яратилган. Унга катта "Авесто"дан танлаб олинган дуолар киритилган. Демак, "Авесто"да зардуштийлик динининг конун-коидалари, ибодат вактида ижро этиладиган кушиклари битилган. "Авесто" таълимотининг асосчиси тарихда пайгамбар номи билан танилган Зардуштра (Зардуст) исимли шахс булган. Зардуштра-олтин туяли ёки олтин туя етакловчиси деган маънода ишлатилган. Зардуштра оташпарастлик гояларини уз хамфикрлари билан биргаликда Катта Хоразм, Бактрия, Сугдиёна, Эрон, Озарбайжон кисман Хиндистон ахолиси уртасида таргиб этган. "Авесто"да дунё эзгулик ва ёвузликнинг доимий курашидан иборат, эзгулик худоси Ахурамазда (Хурмузд) ёвузлик тангриси Ахриман устидан галаба козониши баён этнлган. Зардуштийлик динида олов мукаддаслаштирилиб, у инсоннинг бахту-саодати рамзи сифатида улугланган. Зардуштийлик жамиятда барча одамлар-танасининг рангидан, тили, урф-одатлари ва яшаган жойларидан катъи назар, осойишталик билан ёркин хаёт кечиришга хаклидир, деб хисоблайди. Бу дин одамларни журъатли, довюрак, етук инсонлар булишга даъват этади. Оташпарастликда замин (ер), сув, куёш ва хаво илохият даражасига кутарилади вa уларни ифлослаш огир гунох хисобланади. Зардуштийликда табиатга эхтиром асосий йуналиш булган. Зардуштийлик динига оид турли буюмлар, расмлар, урф-одат асоратлари кадимги Хоразм, Сугд ва бошка улкаларда куплаб топилган. Купчилик тадкикотчиларнинг фикрича, "Авесто"нинг ватани Амударё сохили, аникроги кадимги Хоразмдир. Бу асарда олинган 16 йирик худудий-географик номларнинг купчилиги Урта Осиёга тааллуклидир. Булар Хоразм, Сугд, Бактрия юртлари, Хисор, Помир, Тиёншон тоглари, Каспий, Орол, Иссиккул сув хавзалари, Амударё ва Сирдарёлардир. Демак бу мукаддас асарда географияга оид мулохазалар мавжуд бўлиб, тарихга аниқлик киритади. Тарихий манба сифатида катта ахамиятга эга. Чунки унда Ўрта Осиёдаги давлатлар, давлат бошкарув тизими, географик ўрни ва ахолининг турмуш тарзи ёритилиб берилган. "Авесто" жахон олимлари тан олган бокий ёдгорлик, ноёб тарихий манба. У дунёнинг куп тилларига таржима килинган. Китоб француз, инглиз, рус, немис, форс ва бошка тилларда чоп этилган. Асарнинг жахон маданияти ва динлар тарихида тутган урни бекиёсдир.

Download 199,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish