1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

7-расм. Фотосинтез жараѐни.


62
 
Чириш, нафас олиш, карбонатлар ҳосил бўлиб туриши сабабли 
атмосферада кислород баланси, асосан, ўзгармайди. Лекин жамиятнинг 
ривожланиши, техника воситаларининг кўпайиши ва такомиллашиши унинг 
балансига маълум миқдорда таъсир ўтказмоқда. Маълумотларга кўра 
кейинги юз йил давомида ер юзидаги ўрмонларнинг учдан икки қисми кесилиб 
кетди, океан сувларининг ифлосланиши оқибатда ундаги яшил сув ўтларининг
нобуд бўлиши ҳодисалари кўпайди. Ҳолбуки атмосферага 
чиқариладиган кислороднинг тенг ярмини ана шу сув ўтлари, қолган ярмини 
ўрмонлар ва ўт-ўланлар ишлаб чиқаради. Масаланинг иккинчи томони – 
кислород сарфининг ошганлигида. ЮНЕСКО маълумотларига кўра 
атмосферадаги кислород заҳираси 48 млрд. инсоннинг ҳаѐти учун етарли. 
Лекин саноат ва транспортнинг ўсиши кислород сарфини тобора 
кўпайтирмокда. Енгил автомобиль 1000 км юрганида бир кишининг бир 
йилда оладиган кислородини куйдиради. Самолѐт бир соат учганида 180 
минг кишининг бир соатда оладиган кислородини куйдиради. Ҳозирги кунда 
дунѐдаги мавжуд автомобиллар сони қарийб ярим миллиардга етган бўлиб, 
улар йилида 1,5 млрд. инсоннинг ҳаѐтига етадиган миқдордаги кислородни 
куйдиради. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги вақтда ҳаводаги жами 
кислороднинг 23% нафас олиш жараѐнига, ундан 15 баробар кўпи эса 
техносфера эҳтиѐжларига сарфланмоқда. 
Юқоридаги келтирилганлардан кўриниб турибдики, кейинги пайтларда 
кислород ҳосил бўлиши ва сарфланиши ўртасидаги мувозанат бўзилган 
бўлиб, унинг сарфи ҳосил бўлишидан кўра тезлашган. Инсониятнинг фаолияти 
давомида ер юзида кислород заҳираси 273 млрд. тонна (0,02%) камайди. Бу 
кўрсаткич гарчи катта бўлмасада, лекин инсонни ўзининг келажаги учун 
эҳтиѐткорликка чорлайди. 
Карбонат ангидриди 
газининг атмосферада мавжудлиги ҳам биосфера 
учун зарур омилдир. Унинг атмосферадаги умумий миқдори 2300 млрд. 
тоннага тенг бўлиб, у тирик организмларнинг нафас олиши, вулқонлар 
отилиши ва ѐниш жараѐнларида ҳосил бўлади. Нафас чиқариш жараѐнида 
бир соатда инсон ўртача 20 литр карбонат ангидриди чиқаради. Баъзи йирик 
ҳайвонлар эса нафас билан атмосферага соатига 150 литргача карбонат 
ангидриди ажратиб чиқаради. Бундан ташқари америкалик мутахассислар 
ҳисобига кўра 80 млрд. тонна карбонат ангидриди ҳавога океанлар сувидан 
чиқади. 
Карбонат ангидридининг меъѐрий миқдори тириклик учун зарурдир. 
Яшил ўсимликларда кечадиган фотосинтез жараѐнида асосий хом ашѐ 
карбонат ангидриди ҳисобланади. Бинобарин, шу моддасиз фотосинтез 
амалга ошмас, кислород ва углеводлар ҳосил бўлмас эди. Аммо атмосферада 
унинг кўпайиши нохуш ҳолатларга олиб келади. Нафас олинадиган ҳаво 
таркибида бу газ миқдорининг 1% га ошиши инсонни нохуш қилади, 25% га 
ошиши эса уни ўлимга олиб келиши мумкин. 
Атмосфера ҳавосида карбонат ангидриди миқдорининг кўпайиши ердаги 
иқлимга таъсир қилиш ѐки қилмаслиги тўғрисида мутахассислар турлича фикр 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish