1. Шахсий суғуртанинг моҳияти ва суғурта тизимида тутган ўрни Давлат мажбурий шахсий суғуртаси турлари


Ихтиёрий шаклда амалга ошириладиган шахсий суғурта турлари



Download 43,11 Kb.
bet4/6
Sana29.05.2022
Hajmi43,11 Kb.
#616158
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11 мавзу ШАХСИЙ СУҒУРТАНИНГ МАЗМУНИ ВА ТУРЛАРИ

3. Ихтиёрий шаклда амалга ошириладиган шахсий суғурта турлари
Маълумки, ихтиёрий суғурта турлари ҳар қайси суғурта компанияси томонидан лицензия олинган тегишли суғурта класслари бўйича ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Биз қуйида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан амалга оширилаётган шахсий суғуртанинг айрим ихтиёрий турларига тўхталиб ўтамиз.
Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш суғуртанинг мазкур тури бўйича Қоидаларга асосан амалга оширилади. У бўйича суғурта шартномалари Ўзбекистон Республикаси ва ҳорижий мамлакатлар юридик шахслари ҳамда тўла фуқаролик салоҳиятига эга бўлган жисмоний шахслар билан тузилади.
Суғуртанинг объекти сифатида фойдасига шартнома тузилаётган суғурталанувчининг ҳаёти ва соғлиги ҳисобланади.
Оғир асаб касалликлари билан, турли хилдаги параличлар билан азият чекаётганлар ёки меҳнатга лаёқатини 60 %дан кўпга йўқотганларга нисбатан суғурта шартномалари тузилмайди.
Мазкур суғурта тури бўйича компаниянинг суғурталанувчига суғурта қопламасини ёки манфаатдор шахсга суғурта пулини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқарувчи, ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
Суғурта ҳодисалари сифатида суғурта шартномасини амал қилиш даврида суғурталанувчининг тан жароҳати олиши, соғлигини йўқотиши ёки ўлими тан олинади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар суғурта ҳодисалари деб тан олинмайди ва улар бўйича тўловлар амалга оширилмайди, агарда улар:
а) турли хилдаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш эълон қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар), террорчилик ҳаракатлари, фуқаролик уруши, инқилоблар, ғалаён ёки шунга ўхшаш қўзғалишлар, шунингдек ички тартибсизликлар (митинглар, қўзғолонлар, иш ташлашлар, намойишлар) натижасида содир бўлса;
б) табиий офатлар, ядерли портлашлар, ионлаштирувчи радиациялар ёки ядерли ёқилғининг оқиб кетиши ёки ёниши туфайли ифлосланишлар натижасида содир бўлса;
в) ҳаваскор ёки профессионал спорт билан мунтазам шуғулланиш билан боғлиқ бўлган расмий спорт тадбирлари (мусобақалари) ёки бошқа тадбирларида (машқлар, кўргазмали чиқишлар, йиғинлар ва б.) қатнашиш, турли хилдаги учар аппаратлардан фойдаланиш, парашютдан сакраш, шунингдек соғлик ва ҳаёт учун бевосита юқори даражали хавф туғдирувчи тадбирлар натижасида содир бўлса;
г) эпидемиялар билан боғлиқ ҳолда содир бўлса;
д) маст қилиш мақсадида ёки мастлик ҳолатида истеъмол қилинган алкоголь ёки бошқа моддалардан (турли хилдаги спиртлар, таркибида спирт бўлган техник суюқликлар, эритувчилар, кислоталар) заҳарланиш, наркотик моддалар истеъмол қилиш, шунингдек суғурталанувчининг мастлик ёки у билан боғлиқ ҳаракатлар натижасида олинган тан жароҳатлари билан боғлиқ ҳолда содир бўлса;
е) суғурталанувчи томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани ҳолда автотранспорт воситасини, шаҳар транспортини, трактор ёки ўзиюрар машинани, моторли қайиқни, катер ва бошқаларни бошқариш билан боғлиқ ҳолда, шунингдек бундай транспортларни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахсларга бошқаришга бериш билан боғлиқ ҳолда содир бўлса;
ё) ўзини-ўзи ўлдириш, ўз жонига суъиқасд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир бўлса;
ж) суғурталанувчи томонидан содир этилган ҳаракатларда қасддан содир этилган жиноят белгилари борлиги тасдиқланса;
з) майда безорилик ва муштлашишлар билан боғлиқ ҳолда содир бўлса ва тергов органлари ёки суд органлари томонидан бундай ҳолатларнинг ташкилотчиси суғурталанувчи эканлиги тасдиқланса, суғурталанувчининг ўз фуқаролик мажбуриятини бажариш ёки ўзининг, ёки бўлмаса учинчи шахснинг ҳаёти, соғлиги, нафсоният ва шаънини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳолда қилинган ҳаракатлар натижасида содир бўлган ҳолатлар бундан мустасно;
и) диагностика, даволаш ва муолажа тадбирларининг нохуш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда, агар улар жароҳат асоратларини даволаш билан боғлиқ бўлмаса, содир бўлса.
Барча турдаги касалликлар, шу жумладан касбий ва инфекцион касалликлар, ВИЧ инфекцияси, ОИТС (СПИД) билан биргаликда, ҳар қандай венерик касалликлар, шунингдек озиқ-овқат ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида юзага келган бетобликлар бахтсиз ҳодисалар ҳисобланмайди.
Суғурта тури бўйича суғурта мукофоти (бадали) суғурта суммаси, суғурта даври, суғурталанувчининг ёши ва суғурта ҳодисасини содир бўлиш таваккалчилиги даражасига таъсир этувчи бошқа омиллардан келиб чиқиб белгиланади.

Download 43,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish