1. Шахсий суғуртанинг моҳияти ва суғурта тизимида тутган ўрни Давлат мажбурий шахсий суғуртаси турлари



Download 43,11 Kb.
bet1/6
Sana29.05.2022
Hajmi43,11 Kb.
#616158
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11 мавзу ШАХСИЙ СУҒУРТАНИНГ МАЗМУНИ ВА ТУРЛАРИ


Мавзу: ШАХСИЙ СУҒУРТА

Режа
1.Шахсий суғуртанинг моҳияти ва суғурта тизимида тутган ўрни


2. Давлат мажбурий шахсий суғуртаси турлари
3. Ихтиёрий шаклда амалга ошириладиган шахсий суғурта турлари


1.Шахсий суғуртанинг моҳияти ва суғурта тизимида тутган ўрни
Ижтимоий тараққиётнинг илк даврларидан бошлаб, суғуртанинг турли шакллари вужудга келган. Жумладан, шахсий суғурта инсоннинг ҳаёти, унинг туғилиши, балоғат ёшига етиш даври, никоҳни расмийлаштириш, бахтсиз ҳодисалар, умрбод суғурталаш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади.
Халқаро суғурта тажрибасида шахсий суғурта объекти инсон ҳаёти ва унинг соғлиги, меҳнатга лаёқатлилиги ҳамда унинг вафоти билан боғлиқ жараёнларни ўзаро мужассамлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 9-моддасида ҳаётни суғурта қилиш жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиги, меҳнат қобилияти ва қўшимча пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш эканлиги, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этиши ва суғурта суммаларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни (аннуитетларни) ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларни қамраб олиши алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Республикамизнинг жаҳон суғурта бо­зори билан боғланганлиги мамлакатимизда миллий суғурта бозорини кенгайтириш ва шахсий суғуртани ривожлантириш имконини бермоқда.
Шахсий суғурта асосан ихтиёрий характер касб этади. У фуқаролар томонидан уларнинг ҳаётида маълум ҳолатлар рўй бериш ҳолларига олдиндан маблағ жамғариш имконини беради. Давлат ҳам мажбурий суғурта воситасида аҳолига маълум ижтимоий кафолатлар беради.
Янги шароитларда аҳолига ижтимоий кафолатларни таъминлаш борасида давлатнинг роли пасайиб боради ва касаллик даврида, кексаликда, меҳнатга лаёқатини йўқотганда қўллаб-қувватлашда фуқароларнинг шахсан иштироки ҳисобидан компенсацияланиши зарур. Бу, агар суғуртани фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоялаш борасида турли хилдаги тадбирларда қатнашишини эътиборга олганда, айниқса муҳимдир. Бироқ, шахсий суғуртада энг муҳими суғурта шартномаси тузган фуқаролар томонидан рўй бериш эҳтимоли мавжуд ҳолатлар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни компенсациялашга лаёқатли маълум миқдордаги маблағларни (суғурта суммаси) маълум давр давомида жамғариш ҳисобланади.
Умумий кўринишда шахсий суғуртанинг объекти фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ҳисобланади, уларга зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларни эса, шахсий суғуртанинг предмети белгилаб беради.
Ўтиш даврида маълум иқтисодий беқарорлик, иқтисодиётда инфляция жараёни натижасида шахсий суғуртанинг хиссаси анча пасайди. Иқтисодиётда ҳолатнинг яхшиланиши билан шахсий суғуртанинг, айниқса узоқ муддатли суғуртани яна асосий ўринга чиқишига олиб келади. Жумладан, 15 ёшгача бўлган болалар суғуртаси, никоҳ суғурталари оммавийлашади. Иккала ҳолатларда ҳам асосий мақсад мос равишда, балоғат ёшига ва никоҳдан ўтишига маълум миқдорда маблағ жамғаришдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 921-моддасига асосан шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчини ўзининг ёҳуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади.
Шахсий суғурта шартномаси кимнинг фойдасини кўзлаб тузилган бўлса, ўша шахс суғурта пулини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар шартномада наф олувчи сифатида бошқа шахс кўрсатилмаган бўлса, шахсий суғурта шартномаси суғурталанган шахс фойдасига тузилган ҳисобланади. Бош наф олувчи шахс кўрсатилмаган шартнома бўйича суғурталанган шахс вафот этган тақдирда, суғурталанган шахснинг меросхўрлари наф олувчилар деб тан олинади.
Суғурталанган деб ҳисобланмайдиган шахс фойдасига, шу жумладан суғурталанган шахс ҳисобланмайдиган суғурта қилдирувчи фойдасига шахсий суғурта шартномаси фақат суғурталанган шахснинг ёзма розилиги билангина тузилиши мумкин. Бундай розилик бўлмаган тақдирда, шартнома суғурталанган шахснинг даъвоси бўйича, бу шахс вафот этган тақдирда эса, унинг меросхўрлари даъвоси бўйича ҳақикий эмас деб топилиши мумкин.
Суғурта тизимида шахсий суғурта мулкий суғуртадан кейинги ўринда туради. Ўзбекистонда шахсий суғуртанинг бир қанча турлари жорий қилинган бўлиб, уларнинг айримлари мажбурий қолганлари эса ихтиёрий шаклда амалга оширилади. Улар таркибига қуйидагилар киради:
А) Давлат мажбурий шахсий суғуртаси турлари.

  1. йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси;

  2. парвозларда қатнашувчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси;

  3. ҳарбийларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси;

  4. кўмир, нефть, газ конларида ишловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси;

  5. солиқ органлари ходимларининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси;

  6. темир йул техника хизмат кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси.



Б) Ихтиёрий шахсий суғурта турлари.

  1. ҳаётни аралаш суғуртаси;

  2. болалар суғуртаси;

  3. никоҳ-тўй суғуртаси;

  4. болаларни кўнгилсиз ҳодисалардан суғурталаш;

  5. мактаб ўқувчиларини кўнгилсиз ҳодисалардан суғурталаш;

  6. СПИД билан касалланишдан суғурталаш;

  7. йўловчиларни ихтиёрий суғурта қилиш;

  8. қўшимча пенсия суғуртаси;

  9. бошқалар.

Ҳаёт суғуртаси жамғарма тарзида амалга ошади ҳамда у таваккалчилик хусусиятига эга бўлади. Ҳаёт суғуртаси тажрибадан маълумки, узоқ муддатга аралаш, алоҳида ҳамда умрбод суғурталаш шаклида амалга оширилади. Ҳаёт суғуртаси қатор вазифаларни бажариши, унинг жамғарилган суммаси бошқа кишига берилиши, болага стипендия фонди сифатида қолдирилиши ҳам мумкин.
Ҳаёт суғуртасининг таваккалчилик даражаси узоқ яшаш, ўлим, жароҳат, фуқаролик шаклининг ўзгариши, яъни никоҳдан ўтиш ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Суғурта турлари уч гуруҳга бўлинади:
а) маълум ёшгача яшаш суғуртаси (16 ёшдан 80 ёшгача);
б) вафот этишни суғурталаш;
в) аралаш ҳаёт суғуртаси.
Маълум ёшгача яшашни суғурталаш шартнома бўйича суғурталанади. Суғурта суммаси суғурта шартномасида кўзда тутилган муддат келганидан бошлаб суғурталанувчига қайтариб берилади. Шунинг учун шартномада суғурталанувчининг неча ёшгача суғурталаниши кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим.
Вафот этиш суғурталанганда суғурта ҳодисаси юз бермагунча суғурта суммаси тўланмайди. Суғурталанувчи томонидан тўланган суғурта бадаллари ҳисобга олинади, суғурта ҳодисаси юз бериши билан суғурта суммаси бирданига тўлиқ тўланади.
Инсоннинг туғилиши мураккаб жараён бўлиб, бунда асосий хавф-хатар аёллар зиммасига тушади. Фарзанд кутаётган ҳар бир аёл боласи ёруғ дунёга келиши учун ўз ҳаётини хатарга қўяди. Шунинг учун ҳам фарзанд кутаётган аёлларга оила, жамият, давлат моддий-маънавий ёрдам бериши керак.
Мамлакатимизда аёлларга катта ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Аммо қишлоқ аёлларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки қишлоқ жойларда шаҳарга нисбатан туғилиш бирмунча юқори ҳисобланади. Аммо қишлоқдаги турмуш шароити шаҳардаги даражадан бирмунча паст.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида болалар ҳаётини суғурталаш муҳим йўналиш ҳисобланади. Суғурта орқали ҳар бир оилага ёрдам кўрсатиш, болалар келажагини ўйлаб, ижтимоий сиёсат олиб бориш республикамизда ҳам татбиқ этилиши лозим.
Суғурта тизими, ўз навбатида, пенсиялар билан ҳам чамбарчас боғлиқ ҳисобланади:
- турли мулк шаклидаги корхоналарнинг суғурта бадаллари;
- фуқаролар, шу жумладан, адвокатлар ва тадбиркорларнинг суғурта бадаллари;
- республика бюджетидан ҳарбий хизматчиларга пенсиялар тўлаш учун ажратиладиган маблағлар;
- давлат бандлик фондидан пенсия фондига келиб тушадиган маблағлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
- тижорат операцияларидан келадиган даромадлар пенсия фондининг юзага келиш манбалари ҳисобланади.
Шахсий суғурта мамлакат суғурта тизимининг таркибий кисмидир, лекин унинг объекти мулк эмас, балки инсон ҳаёти ва соғлигини асрашдир. Мулк суғуртасидан кўзда тутилган асосий мақсад табиий офатлар ва бошқа сабаблар натижасида мол-мулкка етказилган зарарларни қоплашни ташкил қилиш бўлса, шахсий суғурта оила бюджетини мустаҳкамлаш орқали фуқаролар фаровонлигини яхшилашга ёрдам беради.
Шахсий суғуртанинг моҳиятини таҳлил қилиш учун унинг доимий вазифаларига мурожаат қилиш лозим. Бу қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, кутилмаган ва фавқулотда ҳодисалар натижасида фуқароларга етказилган зарарланиш ва шикастланиш оқибатларини тугатишга қаратилган ва оила бюджетини мустаҳкамлашга ёрдам бериш мақсадида республика миқёсида турли шаклларда шахсий суғурта фондларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш.
Иккинчидан, суғурта бозорини ташкил қилишда қатнашиш ва суғурталовчиларга шартномалар тузиш ва суғурта қопламаларини ҳисоблашда ёрдам кўрсатиш.
Учинчидан, фуқаролар маблағларини омонат сифатида ташкил қилишга ёрдам бериш ва улардан инвестиция мақсадлари учун фойдаланишга ёрдам бериш.
Тўртинчидан, қўшимча пенсия ва бошқа суғурта турлари орқали давлат пенсия таъминотини такомиллаштириш ва бу орқали ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотни кучайтиришга ўз хиссасини қўшиш.
Бешинчидан, шахсий суғуртанинг хиллари ҳақидаги тарғиботни кучайтиришда ахборот воситаларидан унумли фойдаланиш.



Download 43,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish